Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 01.02.1994 й. 50-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 1 февралдаги

50-сон қарори билап

ТАСДИҚЛАНГАН



Гаров тўғрисидаги шартномаларни

давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1. Мазкур Низом "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ гаров тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг муддатини узайтириш тартибларини, шунингдек, давлат рўйхати реестридан кўчирмалар беришни тартибга солади.


2. Кўчмас мулкни гаровга қўйиш ва унга бўлган ҳуқуқ, хақидаги, шунингдек, оборотдаги ва қайта ишланаётган товарларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномалар мажбурий тарзда нотариал тасдиқдан ва давлат рўйхатидан ўтиши шарт хорижий юридик ва жисмоний шахслар иштирок этган гаров тўғрисидаги шартномалар, уларнинг суммасидан қатъи назар, Тошкент, Нукус шаҳарлари, вилоят марказларидаги Биринчи давлат нотариал идораларида тасдиқланади.

3. Гаров тўғрисидаги шартнома шаклига, уни тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартибига риоя қилинмаган ҳолда тузилган шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.


4. Юдидик ва жисмоний шахслар ўртасида 300 млн сўмгача узилган гаров тўғрисидаги шартнома Қорақалпоғистон Республиаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликарининг адлия бошқармаларида  гаров тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш секторлари томонидан, 300 млн сўмдан ортиқ бўлган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида гаров тўғрисдаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонида рўйxатга олинади. Хорижий юридик ва жисмоний шахслар иштирок этган гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, гаров тўғрисидаги шартнома суммасидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


5. "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ гаров тўғрисидаги шартномани рўйхатга олиш:


а) гаров предмети Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кўчмас  мулк бўлган тақдирда;


б) гаров предмети Ўзбекистон Республикаси худудидаги кўчмас мулкка эгалик ҳукуқи бўлган тақдирда;


в) оборотдаги ва қайта ишлаш жараёнидаги молларни гаровга қўйиш тўғрисида шартнома тузган гаровга қўювчи Ўзбекистон Республикасида таъсис қилинган, турар жойга ва асосий фаолият жойига эга бўлган тақдирда;


г) гаров предмети Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларининг ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги хорижий юридик шахснинг ёки қароргоҳи Ўзбекистон Республикасида бўлган давлатлараро ташкилотнинг хусусий ёки ижарадаги мулки хисобланган денгиз қурилмалари ва иншоотлари бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги органлари томонидан амалга оширилади.

Шахсий аҳамиятга молик бўлган, шунингдек, қонун томонидан тақиқланган талаблар гаров предмети бўла олмайди.


6. Хорижий давлатлар органлари рўйхатдан ўтказган гаров тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикасида, у мазкур Низомнинг в-бандида кўрсатилган гаровни мажбурий тарзда рўйхатдан ўтказиш талабларини бузмаган тақдирдагина, тан олинади.


7. Гаров тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш, унинг муддатини узайтириш учун гаровга қўювчи тегишли адлия органларига ариза беради (1-шакл).

Нотариал тасдиқдан ўтган гаров тўғрисидаги шартнома ва давлат божи тўлангани ҳақидаги ҳужжат аризага илова қилинади.


8. Адлия органи гаровга қўювчининг аризасига биноан барча зарур ҳужжатлар тақдим қилинганидан кейин гаров тўғрисидаги шартномани, агар шартномада бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса, у имзоланган вақтдан бошлаб кечи билан 20 иш куни мобайнида давлат рўйхатидан ўтказишга ва гаровга қўювчини шартнома рўйхатдан ўтказилгани ҳақида дархқол хабардор қилишга мажбур.


9. Шартномани рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги ёзув бу ишни амалга оширган Адлия органи томонидан давлат реестрига киритилади ва у қуйидаги маълумотларни ўзида акс эттириши лозим:


а) гаровга қўювчи (гаровга қўювчилар) ва гаровга олувчи (гаровга олувчиларнинг номи ва манзили;


б) гаров тўғрисидаги шартномани тузиш ва кучга кириш вақти еки "Гаров тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасидан келиб чиқадиган гаровнинг пайдо бўлиши;


в) мажбуриятнинг гаров билан таъминланган миқдори;


г) гаров предметининг қисқача тавсифи;


д) гаровга қўювчининг гаров предметига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлари характери.


Агар гаров предмети гаровга қўювчи томонидан келажакда олинадиган бўлса, унинг олиниши лозим бўлган муддати кўрсатилади.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар хамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари маълум тартибда жорий этилган рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини икки нусхада тўлдириб, Ўзбекистон Республикаси. Адлия вазирлигининг рўйхатдан ўтказилган гаров шартномалари ҳақидаги маълумотлар банкига киритиб қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборадилар.

Гаров шартномаси бажарилганда, кисман бажарилганда, муддати узайтирилганда ёки гаров шартномасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги ёзув бекор қилинганда шартномани рўйхатдан ўтказган адлия органи рўйхатдан ўтказилган гаров шартномалари ҳақидаги маълумотлар банкига ўзгаришлар киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хабар қилади.


11. Гаров тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказган адлия органи ариза берувчининг талабига биноан гаров билан таъминланган мажбуриятлар миқдорини тасдиқловчи, рўйхатдан ўтказиш ёзувини амалга ошириш куни, вақти ва рўйхат номери кўрсатилган рўйхатдан ўтказганлик хақидаги гувоҳномани беради (2-шакл). Адлия органи рахбари имзолаган ва мухр билан тасдиқланган гаров шартномасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги гувохнома гаровга қўювчига тилхат билан берилади.


12. Гаровни рўйхатдан ўтказганлик хақидаги хужжат беш йил давомида амал қилади ва гаров билан таъминланган мажбуриятлар бажарилгунга қадар навбатдаги беш йиллик ёки бундай мажбуриятларнинг амал қилиши тўхтайдиган муддатгача узайтирилиши мумкин.


13. Гаровни рўйхатдан ўтказганлик хақидаги хужжат муддати қарздорнинг (гаровга қўювчининг) корхонасини тугатиш хақидаги иш судда кўриладиган вақтга бориб тугайдиган бўлса, унинг амал қилиши корхонани тугатиш нихоясига етган вақтдан бошлаб олтмиш кун давомида ва корхонани тугатиш бўйича белгиланган муддат тугагунга қадар сақланиб қолади.


14. Гаровни рўйхатдан ўтказганлик хақидаги ҳужжат муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза рўйхатдан ўтказишнинг мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган беш йиллик муддати тугашига камида 6 ой қолганда юборилиши керак.

Гаровни рўйхатдан ўтказганлик хакидаги ҳужжат муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза юқорида кўрсатилган муддат ичида юборилмаган бўлса, рўйхатдан ўтказувчи адлия органи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугаши билан давлат реестридаги гаров ҳақидаги ёзувни бекор қилади.


15. Ипотека билан таъминланган мажбуриятлар мазмуни ўзгарган, шунингдек, ипотека предмети бўлмиш мулкка эгалик хуқуқи (тўла хўжалик эгалиги ёки тезкор бошқарув хукуқи) гаровга қўювчидан бошқа шахсга ўтган такдирда шартнома мазкур Низомнинг в-бандида кўрсатилган тартибда қўшимча рўйхатдан ўтказилади. Бу талаб бузилганда мажбуриятдаги ўзгаришлар хақиқий хисобланмайди.


16. Ипотека билан таъминланган мажбуриятларни карздор томонидан бажаришда гаровга қўювчининг талаби билан гаровга олувчи ипотекани рўйхатдан ўтказадиган адлия органига реестрга керакли ўзгаришлар киритиш учун зарур бўлган хужжатларни тақдим этишга мажбур. Гаровга олувчи бу талабларни бузган ҳолларда гаровга қўювчи ундан ўзига етказилган зарарни тўла миқдорда қоплашни талаб қилишга хақлидир.


17. Гаровни рўйхатга олган адлия органи гаров билан таъминланган мажбуриятлар тўла ёки қисман бажарилгани ҳақидаги нотариал тасдиқланган хужжатни ёки гаровга қўювчи гаровга қўйилган буюм ёки мулкка энди эга эмаслиги (тўла хўжалик эгалиги ёки тезкор бошқарув ҳуқуқига эга эмаслиги) ҳақидаги хабарни олганда, бу хақда дархол тегишли органларга хабар беришга ва реестрга ёзиб қўйишга мажбурдир.


18. Манфаатдор шахс рўйхатдан ўтказиш рад қилинганда ёки гаров ғайри қонуний тарзда рўйхатдан ўтказилганда мазкур рўйхатдан ўтказувчи орган жойлашган ҳудуддаги судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


19. Гаровни рўйхатдан ўтказган адлия органлари манфаатдор шахсларнинг талабига биноан талаб тушганидан бошлаб икки ҳафта муддатда уларга тегишли юридик ёки жисмоний шахс  тадбиркорнинг мулкига оид гаровларни рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги хужжатдан кўчирма юборадилар.


20. Манфаатдор шахс гаровни давлат рўйхатидан ўтказиш реестридан кўчирма олиш учун ўзини қизиқтирган жисмоний ёки юридик шахс хақида ёзма сўров ва давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни такдим этишга мажбурдир.




























Время: 0.0238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск