ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Истеъмол моллари ва бошқа турдаги маҳсулотлар савдоси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2003 й. 446-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2003 й.

N 446



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ

ОЛИБ КЕЛИШ ВА СОТИШ МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ,

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ВА УЛАРНИНГ

АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Қонун ҳужжатларини истеъмол товарларини олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг илгари қабул қилинган Фармонларига ва Ҳукуматнинг қарорларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда бир марталик хусусиятга эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида Фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан берилган божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёзлар қўлланилиши тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 16 октябрдаги

446-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-банди иккинчи хатбошида "божхона қоидаларини бузганлик учун мусодара қилинган предметларни сотишдан олинган сумманинг 20 фоизи" сўзлари "божхона органлари томонидан мусодара қилинган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш суммасининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорларда сифатсиз озиқ-овқат товарлари сотилишини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 4 сентябрдаги 378-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 32-модда) 1-бандидан "ва майда улгуржи" сўзлари чиқариб ташлансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чорсу" савдо маркази" савдо комплекси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 3 ноябрдаги 438-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошидан "майда улгуржи ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 24-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошидан ва 3-бандидан "улгуржи" сўзи чиқариб ташлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикага истеъмол товарлари ноқонуний олиб келиниши ва сотилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 19 июлдаги 257-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 42-модда) 2-банди учинчи хатбошида "кўрсатиб ўтилган товарларни белгиланган тартибда мусодара қилишга" сўзлари "кўрсатиб ўтилган товарларни қонун ҳужжатларидан белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш учун олиб қўйишга" сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган "Улгуржи ва чакана савдо фалиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом"нинг 19-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади. Товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди. Савдо ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари товарларни нақд пулсиз бериш бўйича операцияларни амалга оширишда мазкур талабларга амал қилсинлар.

Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртлари)га сотишга рухсат берилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 16 октябрдаги

446 -сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бозор жамғармаси товарларини майда улгуржи савдо бўйича сотишни тартибга солиш тўғрисида" 1992 йил 8 июлдаги 314-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бозор жамғармаси товарларини майда улгуржи савдо бўйича сотиш тартиби тўғрисида" 1994 йил 25 февралдаги 96-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турларини сотишни тартибга солиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 29 июлдаги 373-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларни чакана савдо шохобчаларидан, мулкчилик шаклларидан қатьи назар, корхона ва ташкилотларга майда улгуржи сотиш Тартибини ҳамда Товарларни улгуржи бозорларда, улгуржи-савдо комплексларида ва савдо марказларида улгуржи ва майда улгуржи сотиш Тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 28 апрелдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 21-модда; 2000 й., 10-сон, 69-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг чакана бозорлари ҳудудида жисмоний шахсларнинг савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 2 августдаги 373-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 45-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт истеъмол товарлари олиб келиш ва сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарорининг 1-банди ва 3-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 31-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 12 августдаги 315-сон қарорига 1-илованинг 29, 30 ва 31-бандлари ҳамда 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 50-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорининг 5, 6 ва 11-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 47-модда, 12-сон 75-модда).

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб келишни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарорига 4-илованинг 2 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 12-сон, 75-модда).



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 10, 97-модда.








































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск