ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2015 й. 106-сон “Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнини такомиллаштириш ва ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2015 й.

N 106



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ВА ШАҲАР ЭЛЕКТР ТРАНСПОРТИ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнини янада такомиллаштириш ва ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Avtotest Report" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "Avtotest Report" МЧЖ деб аталади) томонидан:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича "Avtotest" ва "Avtotest 2.0" маҳаллий электрон ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилганлиги;

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасалари ўқитувчилари учун ихтисослаштирилган ўқув қўлланмаси яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:

республиканинг барча минтақаларида "Avtotest Report" МЧЖнинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, илғор ўқув воситалари, тренажёрлар ва ўқув аэродроми билан жиҳозланган замонавий ўқув-методик комплексларини (кейинги ўринларда ўқув комплекслари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

"Avtotest Report" МЧЖ ўқув комплексларини қуриш ва жиҳозлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан камида 4 млрд. сўм инвестиция қўйиш мажбуриятини олганлиги қайд этилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари "Avtotest Report" МЧЖнинг мурожаатига кўра вилоят марказларига туташ туманларда ўқув комплекслари қуриш учун камида 3 га ер участкалари бепул фойдаланиш учун берилишини бир ой муддатда таъминласинлар.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ўқув комплекси қуриш учун Вазирлар Маҳкамасининг "Зарар кўриб ишловчи, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудларини ва ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарорига мувофиқ берилаётган ер захираси ҳисобига "САР" авиакомпанияси аэродромининг шарқий қисмида, Сергели тумани, "Баҳор" маҳалласи манзилида жойлашган умумий майдони 3 га ер участкасини ўқув комплекси қуриш учун "Avtotest Report" МЧЖга бепул фойдаланиш учун берилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А.А. Ахмедбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 4 май, 17-сон, 209-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 4-сон, 32-модда
























Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск