Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.04.2004 й. 1338-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 25.03.2004 й. 52-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 16 апрелда 1338-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

2004 йил 25 мартдаги

52-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Суғурталовчининг ижро этувчи органи

раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган

малака талаблари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги 286-сонли "Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарларига ва бош бухгалтерларига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан тайинланган суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарларига тадбиқ этилмайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадини амалга оширишда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбари - қонунчилик ва суғурталовчининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ тайинланиши ёки сайланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномасига асосан суғурталовчининг ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган ёки суғурталовчининг коллегиал ижро этувчи органи устидан бошқарадиган жисмоний шахс;

суғурталовчининг бош бухгалтери - суғурталовчининг бухгалтерия ҳисоботи ва молиявий бошқаруви функциясини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисоботини ташкиллаштиришни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларни мақсадга мувофиқ, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган шахс;

Давсуғуртаназорат - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги суғурта назорати давлат инспекцияси.


2. Суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбари ёки бош бухгалтери лавозимига сайланган ёки тайинланган вақтдан бошлаб 10 иш куни мобайнида суғурталовчи бу ҳақда тўлдирган анкета (мазкур Низомга илова)ни илова қилган ҳолда Давсуғуртаназоратни хабардор қилишга мажбур.



II. СУҒУРТАЛОВЧИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ

РАҲБАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


3. Суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбари қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:

олий маълумотга эга бўлиши;

суғурта соҳасида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши, шундан суғурта соҳасида бир йиллик иш стажи ушбу лавозимга тайинланиш ёки сайланишдан олдин келиши керак;


4. Суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбари этиб, раҳбар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар юридик шахсни банкротликка ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор чиқарилишига олиб келганлиги бўйича маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, банкрот деб топилган ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтгача бир йилдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ҳар қандай юридик шахснинг раҳбари (биринчи шахс) бўлиб ҳисобланган шахс суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбари лавозимига тайинланиши ёки сайланиши мумкин эмас.



III. СУҒУРТАЛОВЧИНИНГ БОШ БУХГАЛТЕРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


5. Суғурталовчининг бош бухгалтери қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:

олий касбий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга эга бўлиши;

2 йилдан кам бўлмаган бухгалтер иш стажига эга бўлиши.


6. Истисно ҳолларида суғурталовчининг бош бухгалтери лавозимига олий касбий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга эга бўлмаган шахс, 5 йилдан кам бўлмаган молиявий, бухгалтерлик иш стажи мавжуд бўлиши шарти билан тайинланиши мумкин.



IV. МАЗКУР НИЗОМ ШАРТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК

УЧУН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЧОРАЛАР


7. Агар суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбари ёки унинг бош бухгалтери тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича ўрнатилган малака талабларига мос келмаса, Давсуғуртаназорат суғурталовчига кўрсатма олинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ичида камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма беради.


8. Давсуғуртаназорат кўрсатмасида кўрсатилган камчиликлар суғурталовчи томонидан бартараф этилмаган тақдирда, Давсуғуртаназорат ушбу суғурталовчига Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ чоралар кўради.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


9. Мазкур Низомдан келиб чиққан низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда ҳал этилади.






Низомга

ИЛОВА



ғурталовчининг ижро этувчи раҳбари

ва бош бухгалтери тўғрисида маълумот

АНКЕТАСИ


Биринчи қисм. Анкетани тўлдириш қоидалари


Анкета шахснинг ўз қўли билан, тушунарли дастхатда, сиёҳ ёки қора, кўк, бинафша рангли шарикли ручка пастасида тўлдирилиши керак. Ҳамма саналар араб рақамида ёзилиши шарт.


Анкетанинг ҳамма саволларига тўлиқ ва аниқ жавоблар берилиши ҳамда анкетанинг бирор қисми тўлдирилмасдан қолмаслиги шарт. Ҳеч бўлмаса тўлдирилмай қолган бирор бир қисмининг мавжудлиги, анкетанинг тўлиқ тўлдирилмаганлигини англатади ва у суғурталовчига қайта ишлаш учун қайтарилади. Зарур бўлганда тўлиқ маълумот келтириш учун анкетага қўшимча варақлар илова қилиниши мумкин.



Иккинчи қисм. Анкета


1. Анкета тўлдирувчининг шахси тўғрисида маълумот

Код

Саволлар

Жавоблар

1.

Фамилияси

2.

Исми

3.

Отасининг исми

4.

Аввалги фамилияси (агар фамилия ўзгарган бўлса)

5.

Туғилган йили

6.

Туғилган жойи

7.

Паспорт рақами ва серияси

8.

Уй адреси (паспортда рўйхатга олингани бўйича)

9.

Уй адреси (яшаш жойи бўйича)

2. Охирги 10 йил мобайнида бандлиги тўғрисида маълумотлар

(маълумотлар ҳар бир ташкилот (корхона) бўйича алоҳида берилади)

Код

Саволлар

Жавоблар

10.

Ишлаган даври


____ йил “___” _________ дан

____ йил “___” _________ гача

11.

Бандлик тавсифи (керагини белгиланг)

а) меҳнат шартномаси бўйича;

б) якка тартибдаги тадбиркор;

в) ишламаган;

г) кундузги ёки сиртқи бўлимда ўқиган.

“б”, “в” ёки “г” жавоб бўлганда батафсил кўрсатинг

12.

Ташкилот (корхона) номи

13.

Сизга маълум бўлган ташкилот (корхона)нинг охирги манзили

14.

Лавозим (лавозимлари)

3. Таълим бўйича маълумотлар

(фақат олий ўқув юртидаги таълим кўрсатилади, ҳар бир ОЎЮ бўйича алоҳида)

Код

Саволлар

Жавоблар

15.

Олий ўқув юртининг номи

16.

Ушбу ўқув юртининг анкета тўлдирувчига маълум бўлган охирги манзили

17.

Таълим олиш шакли (керагини белгиланг)

а) кундузги;

б) сиртқи;

в) кечки.

18.

Кирган сана

19.

Ўқишни якунлаган сана

20.

Олган даражаси

21.

Олган мутахассислиги

22.

Ўқишни тамомлаганлик тўғрисида диплом ёки бошқа ҳужжат серияси ва рақами

Серияси _____________

Рақами ________________

23.

Агар анкета тўлдирувчи ушбу ОЎЮда ўқишни тугатган бўлмаса, сабабини кўрсатинг

4. Анкета тўлдириш вақтида анкета тўлдирувчининг эгаллаган лавозими тўғрисида маълумот

Код

Саволлар

Жавоблар

24.

Суғурталовчи номи

25.

Суғурта фаолиятини амалга ошириш учун суғурталовчи лицензияси серияси ва рақами

26.

Анкета тўлдирувчининг тайинланган ёки сайланган лавозимининг тўлиқ номи


27.

Сайланиш ёки тайинланиш санаси

28.

Анкета тўлдирувчига мажбуриятлар юклатилган лавозимнинг тўлиқ номи

29.

Мажбурият юклатилган сана

5. Қўшимча маълумотлар

Код

Саволлар

Жавоблар

30.

Анкетани тўлдирувчи раҳбар томонидан амалга оширилган харакатлар юридик шахсни банкротликка ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор чиқарилишига олиб келганлиги бўйича маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, банкрот деб топилган ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтгача бир йилдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ҳар қандай юридик шахснинг раҳбари (биринчи шахс) бўлиб ҳисобланганми (керагини белгиланг)

“б” жавоби белгиланган ҳолда, ташкилот номи ва анкета тўлдирувчининг лавозимини кўрсатинг

- ушбу анкетада келтирилган маълумотлар ҳақиқий ва тўғрилигини:

- ушбу анкетани тўлдириш қоидалари билан танишилганлигимни тасдиқлайман

Анкета тўлдирувчининг тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми

Анкета тўлдирувчининг имзоси


Имзо санаси

Анкета тўлдирувчи менинг ҳузуримда анкетанининг ҳар бир варағини ўз қўли билан имзолаганлигини тасдиқлайман

Суғурталовчининг жавобгар шахсини тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми

Суғурталовчининг жавобгар шахсини имзоси


Имзо санаси

М. Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 15-сон, 183-модда.
























Время: 0.0214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск