язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 12.02.2016 й. 22-сон "Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.02.2016 й. 1794-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.02.2016 й.

N 1794-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

12.02.2016 й.

N 22


БУЙРУҒИ



"Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб

уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун

хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли "2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2008 йил 22 мартдаги 41-сонли "Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1794, 2008 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 16-сон, 126-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         Ш. Тешаев






Буйруққа

ИЛОВА



"Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб

уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун

хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Буйруқда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.".


2. Низомда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб

бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш

ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида

танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ";


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги ҳамда "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари (буғдой ва арпа) уруғларини (бундан буён матнда уруғлик ғалла деб юритилади) етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартибини белгилайди.";


в) 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Комиссия таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси), Фермерлар кенгаши раиси, хизмат кўрсатувчи тегишли банк(лар) ҳамда ирригация тизими бошқармаси раҳбарлари, туманда жойлашган "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизимидаги дон маҳсулотлари корхонаси раҳбари (раҳбар ўринбосари) ёки унинг филиали раҳбари, туман "Давуруғназоратмарказ" инспекцияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш туман отряди, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман "Давтехназорат" инспекцияси вакиллари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилоти (агрономи) ҳамда бошқа тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари (раҳбарлари) келишув асосида киритилиши лозим.";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Комиссия котиби этиб, қоида тариқасида, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими тайинланади.";


г) 6-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда танловда иштирок этишни истаган хўжаликда уруғлик ғалла етиштириш учун ажратиладиган ер майдони - сувли ерларда 10 гектардан, лалми ерларда эса, 20 гектардан кам бўлмаслиги лозим (туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маълумотномасига асосан аниқланади).";


д) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Биринчи босқичда танловда иштирок этувчиларнинг аризалари тўлиқлиги ва мазмуни жиҳатидан текширилгандан сўнг, иккинчи босқичда талабгорларнинг имкониятлари асосланганлиги ўрганиб чиқилиб, рейтинг баллари қўйилади ва якуний қарор қабул қилинади.

Танловда иштирок этувчиларни танлашнинг иккинчи босқичи қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:

а) хўжаликлар ер майдонининг тупроқ унумдорлиги - туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномасига асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

б) хўжаликларнинг (сувли ерларидаги) оқар сув таъминоти - ирригация тизими бошқармаси маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади (лалми ерлар бундан мустасно). Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

в) хўжаликларнинг сувли ер майдони тупроғининг шўрланганлик даражаси - туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади (лалми ерлар бундан мустасно). Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

г) хўжаликларнинг сувли ер майдони тупроғи таркибидаги фосфор, калий ва гумуснинг миқдори - тупроқ таркибидаги фосфор, калий ва гумуснинг мавжуд миқдорини тасдиқловчи маълумотга (агрокимёвий хаританомага) асосан 0 баллдан 5 баллгача баҳоланади (лалми ерлар бундан мустасно). Бунда комиссияга маълумотноманинг (агрокимёвий хаританоманинг) асли ёки хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;

д) сўнгги 3 йил ичида ғалла майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги, шунингдек бегона ўтлар тарқалмаганлиги - туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

е) хўжалик раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти - маълумоти тўғрисидаги ҳужжатга асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли кўрсатилган ҳолда унинг хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.

Хўжалик раҳбари бир нечта мутахассисликка ва маълумотга эга бўлса, унинг мутахассислиги ва маълумоти учун қўйиладиган баллларнинг нисбатан юқорироғи инобатга олинади;

ж) хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи (фақат уруғчилик соҳасидаги иш стажи инобатга олинади) - меҳнат дафтарчасига асосан 2 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга меҳнат дафтарчасининг асли кўрсатилган ҳолда унинг хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;

з) талабгорнинг банк ҳисобварағида мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари мавжудлиги - банк томонидан берилган маълумотнома (банк раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган) асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

и) талабгорнинг техника воситалари билан таъминланганлиги (уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб) - техника воситалари техник паспортлари ва "Давтехназорат" инспекцияси маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга техника воситалари техник паспорт(лар)ининг асли кўрсатилган ҳолда у(лар)нинг хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси ва "Давтехназорат" инспекцияси маълумотномасининг асли тақдим этилади.

Техника воситаларини баҳолашда техник паспортда техника воситасининг созлигини тасдиқловчи белги мавжуд бўлган техника воситалари инобатга олинади.

Техника воситаларини баҳолашда улар учун қўйилган баллар йиғиндиси 10 баллдан ошмаслиги лозим;

к) талабгор томонидан сўнгги 3 йил ичида ғалла сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги - шартнома тузган корхонаси томонидан берилган маълумотнома асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади.

Талабгорнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан сувли ва лалми ерлар учун мазкур Низомнинг тегишлича 2 ва 3-иловаларида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсаткич бўйича битта балл берилади.

Сувли ва лалми ерлар бўйича тўпланган балларни қўшиб ҳисоблаш тақиқланади.";


е) 21 - 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Комиссиянинг якуний йиғилиши баёни ва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ва вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига ҳамда Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика марказининг ҳудудий бўлимларига юборилади.

22. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича ҳужжатлар комиссия котиби томонидан юритилади.

23. Комиссиянинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари алоҳида йиғмажилдларда сақланади. Мазкур ҳужжатлар уруғчилик хўжаликларининг барчаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 2 ҳафта мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ва вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари архивига, Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика марказининг ҳудудий бўлимларига топширилади.

24. Ҳар бир йиғмажилдда қуйидаги ҳужжатлар тикилиши лозим:

а) туман ҳокимининг танлов ўтказиш комиссияси таркибини тасдиқлаш ва танловни эълон қилиш тўғрисидаги қарори нусхаси;

б) танловга талабгор томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар;

в) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари;

г) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;

д) танлов ўтказиш якунлари бўйича комиссиянинг баённомалари;

е) талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.

Йиғмажилдга рейтинг балларини бериш учун асос бўлган барча ҳужжатлар тикилиши шарт.";


ж) 26-бандда:

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хўжаликда уруғчилик бўйича агроном ёки агрономнинг бўлишини таъминлайди (хўжалик раҳбарининг мутахассислиги (маълумот тўғрисидаги ҳужжатга асосан) уруғчилик бўйича агроном ёки агроном бўлган ҳоллар бундан мустасно);";

ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фойдаланишга рухсат этилган кимёвий препаратлар билан қайта ишланган (зарарсизлантирилган) уруғлик донни экади;

йилига камида икки марта нав ва тур тозалиги бўйича дала кўригини ўтказиб, бегона нав ва турлардан тозалаш ишларини ташкиллаштиради.";


з) 1 ва 4-иловаларнинг белгисидаги "уруғлик ғалла" деган сўзлар "бошоқли дон экинлари уруғларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 2 ва 3-иловалар тегишлича мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Супер элита, элита ва кейинги авлодларга

мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини

етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун

хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни

танлашда талабгорларнинг сувли ерлари

бўйича имкониятларини баҳолайдиган

РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ

         

Т/р

Баҳоланадиган

имкониятлар

(ҳолатлар)

Рейтинг

кўрсаткичлари

Рейтинг

баллар

Асослаш учун тақдим

этилган ҳужжат(лар)

1.

Тупроқ унумдорлиги

(бонитет балл)

60 балл ва

ундан юқори


10 балл

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси

50 баллдан

60 баллгача


8 балл

40 баллдан

50 баллгача


4 балл

2.

Оқар сув таъминоти

яхши


10 балл

Ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси

ўртача


5 балл

ёмон


0 балл

3.

Тупроғининг шўрланганлик даражаси (фоизда)

шўрланмаган


10 балл

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси

кам шўрланган

(0,3 - 0,5)


6 балл

ўртача шўрланган

(0,6 - 1,0)


4 балл

кучли шўрланган

(1 дан юқори)


0 балл

4.

Тупроғи таркибидаги фосфорнинг миқдори

(мг / 1 кг)

жуда кўп

(60 ва ундан кўп)


5 балл

Тупроқ таркибидаги фосфорнинг мавжуд миқдорини тасдиқловчи маълумотнома

(агрокимёвий хаританома)

кўп

(46 - 60)


4 балл

ўртача

(31 - 45)


3 балл

кам

(16 - 30)


2 балл

жуда кам

(0 - 15)


0 балл

5.

Тупроғи таркибидаги калийнинг миқдори

(мг / 1 кг)

жуда кўп

(400 ва ундан кўп)


5 балл

Тупроқ таркибидаги калийнинг мавжуд миқдорини тасдиқловчи маълумотнома

(агрокимёвий хаританома)

кўп

(301 - 400)


4 балл

ўртача

(201 - 300)


3 балл

кам

(101 -200)


2 балл

жуда кам

(0 - 100)


0 балл

6.

Тупроғи таркибидаги гумуснинг миқдори

(фоизда)

жуда кўп

(1.61 ва ундан кўп)


5 балл

Тупроқ таркибидаги гумуснинг мавжуд миқдорини тасдиқловчи маълумотнома

(агрокимёвий хаританома)

кўп

(1.21 - 1.60)


4 балл

ўртача

(0.81 - 1.20)


3 балл

кам

(0.41 - 0.80)


2 балл

жуда кам

(0 - 0.40)


0 балл

7.

Сўнгги 3 йил ичида ғалла майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги,

шунингдек уларда бегона ўтлар тарқалмаганлиги

сўнгги 3 йилда

кузатилмаган


10 балл

Туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди маълумотномаси

сўнгги 2 йилда

кузатилмаган


5 балл

сўнгги 1 йил

давомида

кузатилган


1 балл

сўнгги 3 йил

давомида

кузатилган


0 балл

8.

Хўжалик раҳбарининг мутахассислиги

уруғчилик бўйича

агроном


10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

агроном


9 балл

иқтисодчи


8 балл

ҳуқуқшунос


7 балл

инженер, ҳисобчи


5 балл

механик, зоотехник,

ветеринар ва бошқа

мутахассислар


4 балл

9.

Хўжалик раҳбарининг маълумоти

олий


10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

ўрта махсус


5 балл

10.

Хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи

15 йил ва

ундан юқори


10 балл

Меҳнат дафтарчаси

10 йилдан

15 йилгача


8 балл

5 йилдан

10 йилгача


6 балл

3 йилдан

5 йилгача


4 балл

1 йилдан

3 йилгача


2 балл

11.

Талабгорнинг банк ҳисобварағидаги мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари

энг кам иш ҳақининг

200 баробари ва

ундан юқори

миқдорда


10 балл

Банк томонидан берилган маълумотнома

энг кам иш ҳақининг

150 баробаридан

200 баробаригача

миқдорда


8 балл

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан

150 баробаригача

миқдорда


6 балл

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан

кам бўлса


4 балл

12.

Талабгорнинг техника воситалари билан таъминланганлиги

ҳайдов трактори


2 балл

Техника воситалари техник паспорти, "Давтехназорат" инспекцияси маълумотномаси

ғалла экиш сеялка (мосламаси)


2 балл

транспорт трактори

(ОВХ-600)

(2 та тиркама билан)


2 балл

ер текислагич,

грейдер, чизел

(мола, борона

комплектда)


2 балл

ғалла ўриш комбайни


2 балл

13.

Сўнгги 3 йил ичида ғалла сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги

сўнгги 3 йил

ичида бажарган


10 балл

Шартнома тузилган корхона томонидан берилган маълумотнома

сўнгги 2 йил

ичида бажарган


6 балл

сўнгги 1 йил

ичида бажарган


2 балл

".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Супер элита, элита ва кейинги авлодларга

мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини

етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун

хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни

танлашда талабгорларнинг лалми ерлари

бўйича имкониятларини баҳолайдиган

РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ

       

Т/р

Баҳоланадиган имкониятлар

(ҳолатлар)


Рейтинг

кўрсаткичлари

Рейтинг

баллар

Асослаш учун тақдим

этилган ҳужжат(лар)

1.

Тупроқ унумдорлиги

(бонитет балл)

40 балл ва

ундан юқори


10 балл

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси

30 баллдан

40 баллгача


8 балл

20 баллдан

30 баллгача


4 балл

2.

Хўжалик раҳбарининг мутахассислиги

уруғчилик

бўйича агроном


10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

агроном


9 балл



иқтисодчи


8 балл


ҳуқуқшунос


7 балл

инженер, ҳисобчи


5 балл

механик, зоотехник,

ветеринар ва бошқа

мутахассислар


4 балл

3.

Хўжалик раҳбарининг маълумоти

олий


10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

ўрта махсус


5 балл

4.

Хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи

15 йил ва

ундан юқори


10 балл

Меҳнат дафтарчаси

10 йилдан

15 йилгача


8 балл

5 йилдан

10 йилгача


6 балл

3 йилдан

5 йилгача


4 балл

1 йилдан

3 йилгача


2 балл

5.

Талабгорнинг банк ҳисобварағидаги мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари

энг кам иш ҳақининг

150 баробари ва

ундан юқори

миқдорда


10 балл

Банк томонидан берилган маълумотнома

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан

150 баробаригача

миқдорда


8 балл

энг кам иш ҳақининг

50 баробаридан

100 баробаригача

миқдорда


6 балл

энг кам иш ҳақининг

50 баробаридан

кам бўлса


4 балл

6.

Талабгорнинг техника воситалари билан таъминланганлиги

ҳайдов трактори


2 балл

Техника воситалари техник паспорти, "Давтехназорат" инспекцияси маълумотномаси

ғалла экиш сеялка

(мосламаси)


2 балл

транспорт трактори

(ОВХ-600)

(2 та тиркама билан)


2 балл

ер текислагич,

грейдер, чизел

(мола, борона

комплектда)


2 балл

ғалла ўриш комбайни


2 балл

7.

Сўнгги 3 йил ичида ғалла сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги

сўнгги 3 йил

ичида бажарган


10 балл

Шартнома тузилган корхона томонидан берилган маълумотнома

сўнгги 2 йил

ичида бажарган


6 балл

сўнгги 1 йил

ичида бажарган


2 балл

".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 22 февраль, 7-сон, 70-модда