язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 08.01.2016 й. 67-Н-сон "Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларининг 4-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.01.2016 й. 2416-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.01.2016 й.

N 2416-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

08.01.2016 й.

N 67-Н


БУЙРУҒИ



Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш

қоидаларининг 4-бандига ўзгартириш

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 92-1-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 27 декабрдаги 14 н-сон буйруғи (рўйхат рақами 2416, 2013 йил 29 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларининг 4-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҲКнинг юриш, кўтарилиш ва қўниш вақтида электрон ва алоқа воситаларидан фойдаланиши, жумладан ҲК бортида туриб фотосуратга ва видеотасвирга олиши;".


2. Мазкур буйруқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                    Т. Ўлжаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 январь, 2-сон, 17-модда