ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилишдаги лойиҳалаш. Объектларни экспертиза қилиш ва рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2016 й. 15-сон "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2016 й.

N 15



МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ҲИСОБИГА МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ВА

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Лойиҳалаш ишларини ташкил этишнинг илғор халқаро тажрибага асосланган прогрессив методларини, қурилишнинг замонавий стандартлари жорий этишни янада чуқурлаштириш ҳамда қурилиш қийматини аниқлашнинг бозор усулларига ўтишни жадаллаштиришни таъминлаш, шунингдек марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 мартдаги 186-ф-сон фармойиши билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бўйича лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширишда харажатларни қисқартириш ва таркибини оптималлаштиришга доир комплекс тадбирлар 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблик тоифалари классификатори 2-иловага* мувофиқ;

2016-2020 йилларда янги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш, уларни қайта ишлаш ва янгилаш тадбирлари режаси 3-иловага* мувофиқ;

Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳузуридаги Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати тўғрисида низом 5-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳузуридаги Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизматининг намунавий тузилмаси 5а-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

4. 2016 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашда:

уларнинг бошланғич қийматини шакллантириш пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари даражасини аниқлашнинг такомиллаштирилган механизмини жорий этиш йўли билан амалга оширилади;

лойиҳа-қидирув ишларининг қийматини аниқлаш, қурилиш-монтаж ишларининг объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблигини, лойиҳалаш муддатлари ҳисобга олинган қийматидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2016 йил 1 июлгача бўлган муддатда "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қўлланиладиган моддий-техника ресурсларининг жорий нархлари каталоги" (кейинги ўринларда Каталог деб аталади) ахборот тизими жорий этилишини таъминласинлар, Каталог Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади, уни тарқатиш шартнома асосида амалга оширилади;

буюртмачилар томонидан марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига барпо этиладиган намунавий объектларнинг бошланғич қийматини ҳисоблаб чиқиш учун, республика ҳудудлари бўйича қувватлар бир бирлигини (1 кв. м, ўқувчи ўрни, койка ва фаолият соҳасидан келиб чиққан ҳолда бошқалар) қуришнинг прейскурант қийматлари тўпламларини ҳар йили 1 апрелгача белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласинлар.


6. Белгилаб қўйилсинки, марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашнинг бошланғич қийматини ҳисоблаб чиқишда қўлланиладиган материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг нархини аниқлаш Каталог ва бошқа ахборот манбалари асосида амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва "Давархитектқурилиш" қўмитасининг, шунингдек лойиҳа-қидирув ташкилотлари (кейинги ўринларда лойиҳалаш ташкилотлари деб аталади) акциядорлари (қатнашчилари) умумий йиғилишларининг:

"Ўзпўлатқурилмалойиҳа" МЧЖни белгиланган тартибда "Ўзоғирсаноатлойиҳа" АКга бирлаштириш тўғрисида;

лойиҳалаш ташкилотларида давлат номидан акциядор (қатнашчи) функцияларини амалга оширувчи ҳамда "ТошуйжойЛИТИ" АЖ, "Иссиқликэлектрлойиҳа" АЖ ва "Энерготармоқлойиҳа" АЖдаги муассислар улушларини уларга сотадиган вазирликлар ва идоралар рўйхатини 6-иловага* мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, шунингдек лойиҳалаш ташкилотларининг устав фондларидаги акцияларнинг давлат пакетлари бўйича муассис бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳалаш ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолияти ҳолатига, уларнинг юқори малакали раҳбар ва муҳандис-техник кадрлар билан бутланганлиги даражасига алоҳида эътибор берсин.


9. Вазирликлар ва идоралар ўз соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказсинлар ва тизимли асосда уларнинг режалаштириш талаблари, муҳандислик таъминоти ва фаолият йўналишлари бўйича технологик асбоб-ускуналари билан жиҳозланишига оид қисми ишлаб чиқилишини, янгиланишини ва қайта ишланишини изчил амалга оширсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси:

ушбу қарор билан тасдиқланган Объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблиги тоифалари классификатори асосида лойиҳалаш ташкилотларининг лицензия битимларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 февраль, 4-сон, 35-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 1-сон, 6-модда







































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск