Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2004 й. 508-сон "Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2004 й.

N 508



БИОЛОГИЯ РЕСУРСЛАРИДАН

ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ, УЛАРНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ

КИРИШ ВА УНИНГ ТАШҚАРИСИГА

ОЛИБ ЧИҚИШ УСТИДАН НАЗОРАТНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистоннинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирларини кучайтириш ҳамда улардан фойдаланиш, уларни республикага олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш ҳамда овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўловлар сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 28 октябрдаги

508-сон қарорига

4-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССЖ ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1991 йил 10 апрелдаги 95-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 4-сон, 10-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва уларнинг баъзиларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1993 йил 30 августдаги 436-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 8-сон, 33-модда) 2-илованинг 5-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 15 декабрдаги 600-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги 600-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1995 йил 24 апрелдаги 145-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида" ва "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1998 йил 27 мартдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 3-сон, 13-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 9-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2000 йил 14 апрелдаги 149-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 20-модда) илованинг 10-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига 3-илованинг 1 ва 5-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда).



II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 24 майдаги 246-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 5-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул суммаларининг 50 фоизи, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул суммалари бундан мустасно";

ўн биринчи хатбошидаги "ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳақидаги" сўзлари чиқариб ташлансин.



2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар ва хизматлар) рўйхатининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

  

"6.

Қизил китобга киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмлари ва маҳсулларини экспорт қилиш

    

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмлари ва маҳсуллари, ботаника коллекциялари импорти, шунингдек ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, улар ҳаётий фаолиятининг маҳсуллари, коллекциялар ва ўлжалар экспорти ва импорти

       

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 44-сон, 459-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 10, 102-модда.



























Время: 0.0284
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск