ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмонлардан фойдаланиш. Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш /

Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2015 й. 278-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 30 сентябрдаги

278-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар

миқдорини ва уларни ундиришни

тартибга солиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўрмон тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ўрмондан доимий фойдаланувчилар - ўрмон фонди ерлари доимий эгалик қилишга берилган ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари;


ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар - ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган тегишли ҳужжатлар асосида ўрмондан қисқа муддатли (3 йилгача) ёки узоқ муддатли (10 йилгача) фойдаланишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар.


3. Ўсимлик дунёси объектларидан жисмоний шахслар томонидан умумий фойдаланиш бепул амалга оширилади.



II. ЎРМОНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ВА ТУРЛАРИ


4. Давлат ўрмон фонди участкалари ўрмондан доимий фойдаланувчилар томонидан ўрмондан вақтинча фойдаланувчиларга ўрмондан фойдаланишнинг қуйидаги турлари бўйича тўлов асосида фойдаланишга берилади:

чорва молларини боқиш;

пичан ўриш;

асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш;

дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш;

давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;

давлат ўрмон фонди участкаларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш.



III. ЎРМОНДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВЛАР

МИҚДОРИ ВА УЛАРНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ


5. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ўрмондан фойдаланиш турлари учун ушбу Низом иловасига мувофиқ миқдорларда тўлов ундирилади.


6. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ўрмондан фойдаланиш турлари учун тўловлар суммасининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига, қолган 50 фоизи ўрмондан доимий фойдаланувчиларнинг ҳисоб рақамига тушади ва ўрмондан доимий фойдаланувчиларнинг даромади ҳисобланади. Агар ўрмондан доимий фойдаланувчилар бюджет ташкилотлари бўлган тақдирда, ўрмондан фойдаланишнинг кўрсатиб ўтилган турлари учун тўловлар суммасининг 50 фоизи уларнинг бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаларига тушади.

7. Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар юридик шахслар томонидан нақд пулсиз шаклда, жисмоний шахслар томонидан эса нақд пул ёки нақд пулсиз шаклларда амалга оширилади.


8. Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ўрмондан фойдаланишнинг бир календарь йилигача бўлган муддат учун - ўрмондан фойдаланиш бошлангунга қадар 100% миқдорида;

ўрмондан фойдаланишнинг бир йилдан ортиқ бўлган муддати учун - ҳар бир календарь йилнинг январь ойида ёки фойдаланиш мавсуми бошланишида жорий календарь йил учун 100% миқдорида.


9. Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар қуйидаги ҳолатларда қайтарилади:

ўрмонларнинг ҳолатига салбий таъсирларнинг олдини олиш мақсадида ўрмонга оид муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан ўрмондан фойдаланишнинг алоҳида турларини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда;

ўрмондан доимий фойдаланувчилар фаолияти тўхтатилганда;

ўрмон фонди ерлари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда.

10. Тўловларни қайтариш ўрмондан вақтинча фойдаланувчи томонидан ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжат илова қилинган ҳолда ариза берилган кундан бошлаб йигирма иш куни мобайнида амалга оширилади.


11. Қайтариладиган тўлов миқдори ўрмондан фойдаланиш тури бўйича ҳақиқатда фойдаланилмаган муддатдан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.



IV. ЎРМОНДАН ФОЙДАЛАНИШ УЧУН

ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР


12. Ўрмондан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш ўрмондан вақтинча фойдаланувчиларнинг қуйидаги тоифалари томонидан бепул амалга оширилади:

мактабгача ёшдаги болалар;

ўзларининг табиат билан боғлиқ тегишли дастурлари бўйича давлат ўрмон фонди участкаларидан фойдаланадиган мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари ва тарбияланувчилари, умумтаълим муассасаларининг ўқитувчи ва ўқувчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва талабалари;

"Меҳрибонлик" уйлари ва "Мурувват" болалар интернат-уйлари тарбияланувчилари;

ногиронлиги бўлган шахслар;

1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;

атом объектларидаги ҳалокатлар оқибатида келиб чиққан юқори радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллигига ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки уларни бошидан кечирган шахслар.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Ўрмондан фойдаланишда келиб чиқадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


14. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўрмондан фойдаланишнинг алоҳида турлари

учун ундириладиган тўловлар

МИҚДОРИ

Т/р

Ўрмондан фойдаланиш турлари


Юридик ва жисмоний

шахслар учун базавий

ҳисоблаш миқдорига

нисбатан коэффициент

1.

Ўрмон фондининг рухсат этилган ҳудудларида чорва молларини боқиш учун (бир бош чорва моли учун бир мавсумга):



йирик қорамол, от, эшак ва туя

0,45


2 ёшгача бўлган бузоқ, от, эшак ва туя

0,15


6 ойликдан катта қўй ва эчкилар

0,1


6 ойликкача бўлган қўй ва эчкилар (она сути билан озиқланадиган бузоқ, бўталоқ, хўтик, қўзи ва улоқлар учун тўлов ундирилмайди)


0,03

2.

Ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш (1 гектар учун)


1,5

3.

Ўрмон фонди участкаларида асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш (бир асалари оиласи учун 1 мавсумга)


0,05

4.

Ўрмон фонди участкаларида дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш учун (1 м куб)


0,4

5.

Давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш учун, ҳар бир киши учун 1 суткага


0,05

          

Изоҳлар:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат ўрмон фонди участкаларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш ўрмондан доимий фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади;

ёввойи ўсимликларнинг доривор хом ашёсини тайёрлаш (йиғиш) ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш (йиғиш), шунингдек давлат ўрмон фонди участкаларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжларига фойдаланиш учун тўловлар қонунчиликда белгиланган тартибда ундирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 5 октябрь, 39-сон, 511-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 9-сон, 86-модда
































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск