ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Акциядорлик жамияти. Холдинглар /

Акциядорлик жамиятида миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиши тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.08.2015 й. 2712-сон билан рўйхатга олинган Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 10.08.2015 й. 2015-09-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 27 августда 2712-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозорини

мувофиқлаштириш ва ривожлантириш

маркази Бош директорининг

2015 йил 10 августдаги

2015-09-сон буйруғига

ИЛОВА


Акциядорлик жамиятида миноритар

акциядорлар қўмитасининг фаолият

кўрсатиши тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга мувофиқ акциядорлик жамиятида миноритар акциядорлар қўмитаси (бундан буён матнда қўмита деб юритилади) фаолияти тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жамият деб юритилади) - устав фонди (устав капитали) акциядорларнинг акциядорлик жамиятига нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган тижорат ташкилоти;


акциядор - акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёхуд жисмоний шахс;


миноритар акциядорлар - акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши ва овоз бериши йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш натижаларига таъсир ўтказмайдиган акциялар эгалари;


кузатув кенгаши - қонун ва акциядорлик жамияти устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколати доирасига киритилган масалалардан ташқари акциядорлик жамияти фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширувчи бошқарув органи;


қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.

2. Қўмитанинг қарорлари жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари томонидан бажарилиши мажбурий эмас, ушбу низомда назарда тутилган тартибда тегишли ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги қарорлари бундан мустасно.

Жамиятнинг акциядорларига тегишли бўлган дивидендлар тўланмаган тақдирда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи мазкур жамият акциядорининг ёки қўмитанинг мурожаати асосида судга жамиятнинг зиммасига ушбу жамият барча акциядорларига дивидендлар тўлаш мажбуриятини юклатиш тўғрисида даъво тақдим этишга ҳақли. Бундай даъвони тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.



2-БОБ. ҚЎМИТАНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

ТАЛАБЛАРИ


3. Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан қўмита ташкил этилиши мумкин.


4. Қўмитани ташкил этиш мумкинлиги жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлиши лозим.


5. Акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, агар жамият уставида бундан кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига қўмита таркибига номзодлар бўйича таклифлар кўрсатишга ҳақли.


6. Акциядорлар (акциядор) қўмитага ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.


7. Қўмита аъзоларини сайлаш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга қабул қилинади.

Қўмита таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.


8. Қўмитанинг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.


9. Жамият бошқаруви аъзолари ва директори, шунингдек жамият кузатув кенгаши ҳамда, тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчиси) жамиятнинг қўмита аъзолари таркибига киритилиши мумкин эмас.


10. Қўмита аъзоларининг сони жамият устави билан белгиланиб, уч кишидан кам бўлмаслиги, шунингдек умумий сони тоқ сондан иборат бўлиши лозим.


11. Қўмитанинг раиси ушбу қўмита таркибидан унинг аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланади.



3-БОБ. ҚЎМИТА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Қўмита фаолиятини ташкил этиш мақсадида жамият ижроия органи раҳбари қўмита аъзоларига иш жойини, компьютер ускунасини, сейфни, телефон ёки факсимил алоқасини ажратган тарзда зарур меҳнат шароитини яратиб бериши шарт.


13. Қўмитанинг ваколатига қуйидагилар киради:

акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;

миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;

қонунчилик ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.


14. Қўмитанинг мажлислари мунтазам равишда ўтказилади ва қўмитанинг таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатлидир.

Қўмита раиси қўмита қарорида куни ва вақтини белгилаган тарзда миноритар акциядорларнинг ҳафталик қабулини ташкил этиши лозим.


15. Қўмита қарорлари оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва йиғилишда иштирок этувчи барча қўмита аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


16. Қўмитанинг бир аъзоси ўз овозини шу қўмитанинг бошқа бир аъзосига беришига йўл қўйилмайди.


17. Қўмита раиси қўмитанинг ваколати доирасига киритилган барча масалалар бўйича жамиятнинг маълумот ва ҳужжатларидан, шу жумладан, жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг), аудиторлик ташкилотининг хулосалари ва ҳисоботлари, назорат қилувчи давлат органларининг текшириш далолатномалари, жамиятга ва унинг мансабдор шахсларига нисбатан чиқарилган суд қарорларидан, шунингдек аффилланган шахслар билан назарда тутилган битимларни жамиятнинг ижроия органи ва ички аудит хизмати томонидан ўрганиш бўйича баённомаларидан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга.


18. Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатларни олиш тўғрисидаги қўмита раисининг сўровномалари ёзма равишда расмийлаштирилган ҳолда жамият ижроия органига тақдим этилади.


19. Жамиятнинг ижроия органи қўмита раиси томонидан сўралган ҳужжатларни ёки уларнинг нусхаларини 10 кун ичида ёхуд сўровномада кўрсатилган муддатдан кечиктирмаган тарзда тақдим этиши шарт.


20. Қабул қилиниб олинган ҳужжатлар қўмита раиси ва аъзолари томонидан фақатгина хизмат мақсадларида фойдаланилиши мумкин.

Қўмита аъзолари жамият ёки унинг фаолияти тўғрисидаги хизмат, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмас.


21. Қўмита ўзининг ваколатига кирган масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. Қўмита жамиятнинг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.


23. Қўмитанинг фаолиятига жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.


24. Мазкур низомнинг талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 сентябрь, 34-сон, 461-модда












































Время: 0.0177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск