Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик-тижорат банки кенгаши тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 24.03.2000 й. 104-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 24 мартдаги

104-сон қарорига

2-ИЛОВА



Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ

бўлган акциядорлик-тижорат банки кенгаши тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти", "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек банк уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Низом "__________" акциядорлик-тижорат банки кенгаши мақомини белгилайди ва ишини тартибга солади, Кенгаш аъзоларини сайлаш тартибини, шунингдек Банк кенгаши аъзосининг ҳуқуқлари ва вазифаларини белгилайди.


3. "_________" акциядорлик-тижорат банки кенгаши (кейинги ўринларда Банк кенгаши деб аталади) банк фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Акциядорлар умумий мажлисининг мутлақ ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.



2. БАНК КЕНГАШИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Банк кенгаши қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда мутлақ ҳуқуққа эгадир:

банк фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, шу жумладан, унинг кредит сиёсатини ишлаб чиқиш;

банкнинг ташкилий-бошқарув тузилмасини тасдиқлаш;

йиллик ҳисоботни, фойда ва зарарлар ҳисоб рақамларини кўриб чиқиш ва уларни Акциядорлар умумий мажлисига тасдиқлаш учун киритиш;

банк уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ҳамда уларни Акциядорлар умумий мажлисига тасдиқлаш учун киритиш;

молия йили учун даромад ва харажатлар режасини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

облигациялар чиқариш ва банкнинг бошқа қарз мажбуриятлари тўғрисида, уларни қонунчиликда назарда тутилган тартибда сотиб олиш тартиби тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

янги бўлимлар, филиаллар, чет элларда ваколатхоналар ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

тижорат асосида шўъба ва алоқадор корхоналар ташкил этишни назарда тутувчи инвестициялар тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Бошқарув аъзоларига бериладиган мукофотлар ва компенсациялар миқдорларини белгилаш;

Банк бошқаруви фаолияти тартибини белгиловчи ҳужжатларини тасдиқлаш.


5. Банк бошқаруви Банк кенгаши билан келишган ҳолда қуйидагилар тўғрисида қарорлар қабул қилади:

банк акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий мажлисларини чақириш;

банкнинг захира ва бошқа жамғармаларидан фойдаланиш бўйича қарорлар қабул қилиш;

йирик битишувлар тузиш, шу жумладан, ўз ваколати доирасида корхоналарга (битишувлар ёки умумий қиймати қарор қабул қилинган санада банк сармоясининг 15 фоизидан кўпроғини ташкил қиладиган бир нечта ўзаро боғлиқ битишувлар) мол-мулк сотиб олиш ва уларни бегоналаштириш билан боғлиқ кредитлар бериш;

агар илгари берилган кредитлар қайтарилмаган бўлса, битта қарз олувчига янги кредитлар бериш;

Банк уставида Кенгашга берилган ваколатларга оид бошқа масалаларни ҳал қилиш.


6. Қуйидагилар Банк кенгаши вазифалари ҳисобланади:

ўз ваколатларини банк акциядорлари манфаатларини кўзлаб амалга ошириш;

банкка ваколатли раҳбарликни таъминлаш;

банк фаолияти, кредитнинг тўғри берилиши ва маблағларнинг инвестицияланиши устидан жорий назоратни амалга ошириш (омонатчилар, кредиторлар ва акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида);

банкнинг тенг равишда капиталлашувини сақлаб туриш;

банк фаолияти стратегиясини шакллантириш;

банкни ривожлантиришга оид қабул қилинган бизнес-режаларнинг бажарилишини назорат қилиш;

банк даромадлари устидан мониторингни амалга ошириш;

ички аудит хизмати фаолият кўрсатишини ташкил этиш;

ҳар чоракда банк фаолияти натижаларини эшитиш.



3. БАНК КЕНГАШИНИ САЙЛАШ ВА

УНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


7. Акциядорларнинг умумий мажлиси, Банк кенгаши ҳамда Банк бошқаруви банкни бошқариш органлари ҳисобланади. Акциядорларнинг умумий Мажлиси бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.


8. Банк кенгаши таркибида аъзоларнинг вакиллиги акциядорлар улушларига мутаносиб бўлиши керак.

10. Банк бошқаруви аъзолари ҳамда Бошқарув раиси Банк кенгашига сайланишлари мумкин эмас.

12. Банк кенгаши таркибига сайланган шахслар унинг таркибига чекланмаган марта сайланишлари мумкин.


13. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни Банк кенгаши аъзолигига номзодлардан бирига тўлиқ ёки бир неча номзодга тақсимлаб беришга ҳақлидир.


14. Банк кенгаши раиси:

Кенгаш ишини ташкил этади;

Кенгаш мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;

мажлисларда протокол юритилишини ташкил этади;

Акциядорларнинг умумий мажлисини очади ва унинг ҳайъати таркибига киради, банк номидан Бошқарув раиси билан меҳнат шартномаси тузади;

банк уставида ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширади.


15. Банк кенгаши раиси жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини қонун ҳужжатларида ва банк уставида белгиланган тартибда тайинланадиган Кенгаш аъзоларидан бири амалга оширади.


16. Банк кенгаши Мажлиси Кенгаш раисининг ўз ташаббусига кўра ёки:

банк устав сармоясидаги давлат улушини бошқариш ваколати берилган орган сифатидаги Молия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;

Кенгашнинг икки ва ундан ортиқ аъзолари;

Тафтиш комиссияси;

Бошқарув;

банк ички аудит хизмати раҳбари;

банк ташқи аудиторининг талабига кўра чақирилади.


17. Банк кенгаши мажлисини чақириш ва уни ўтказиш тартиби уставда белгиланади (Банк кенгаши мажлислари, қоидага кўра, Кенгашнинг тасдиқланган иш режасига мувофиқ чақирилади).


18. Банк кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум банк уставида белгиланади, лекин у Банк кенгашининг сайланган аъзоларининг 2/3 қисмидан кам бўлмаслиги керак. Кенгашнинг айрим аъзолари келолмаган тақдирда уларнинг овозлари ёзма равишда сўров йўли билан ҳисобга олинади.


19. Кенгаш аъзоларининг сони уставда назарда тутилган аъзолар сонининг 2/3 қисмидан кам бўлиб қолган тақдирда банк Банк кенгашининг янги таркибини сайлаш учун Акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий мажлисини чақиришга мажбур. Банк кенгашининг қолган аъзолари фақат Акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий мажлисини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


20. Банк кенгаши мажлисида қарорлар қатнашаётганларнинг кўпчилик, камида 2/3 қисмининг овози билан қабул қилинади.


21. Банк кенгаши бир аъзоси овозининг Кенгашнинг бошқа аъзосига берилишига йўл қўйилмайди.


22. Банк кенгаши мажлисида протокол юритилади, у Кенгаш Мажлиси ўтказилгандан кейин 10 кундан кечикмай тузилади ва тасдиқланади.


23. Мажлис протоколида:

мажлис ўтказилган жой ва вақт;

мажлисда қатнашган шахслар;

мажлис кун тартиби;

овозга қўйилган масалалар, улар бўйича овоз бериш натижалари;

қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.


24. Банк кенгаши мажлисининг протоколи мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади, у протоколнинг тўғрилиги учун жавоб беради.


25. Банк кенгаши томонидан қарорлар қабул қилишда овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Банк кенгаши раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.


26. Банк кенгаши қарорлари билан банк акциядорлари таништирилиши мумкин (тижорат сири бўлган қарорлар бундан мустасно).



4. БАНК КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


27. Банк кенгаши аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Банк кенгаши мажлисида шахсан қатнашиш, иш тартибига мувофиқ ажратилган вақт доирасида мажлисда муҳокама қилинаётган масала бўйича сўзга чиқиш;

банкнинг муайян давр мобайнидаги фаолияти натижалари, банкни ривожлантириш режалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;

юкланган функцияларни бажарган ҳолда Банк кенгашида ишлаганлиги учун муайян миқдорда мукофот олиш.

Кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун аниқ функциялар Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Кенгаш аъзосининг ҳар бири учун мукофотлар ва компенсациялар миқдори Акциядорларнинг умумий Мажлиси томонидан белгиланади.


28. Битишув томонларидан бири банк бўлган битишувдан Кенгаш аъзоси молиявий манфаатдор бўлган тақдирда, шунингдек Кенгаш аъзоси ва банк манфаатлари ўртасида бошқа низо пайдо бўлганда Кенгаш аъзоси битишув содир этилгунга қадар олдиндан Кенгашни ўз манфаатдорлиги тўғрисида хабардор қилиши керак, битишув тўғрисидаги қарор эса бундай манфаатдорликка эга бўлмаган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан ёхуд акциядорларнинг умумий мажлисида кўпчилик овоз билан қабул қилиниши керак. Бунда Кенгашнинг манфаатдор аъзолари бундай битишув бўйича муҳокамада ҳам, қарор қабул қилишда ҳам қатнашмайдилар.


29. Кенгаш аъзолари Кенгаш томонидан у ёки бу тусдаги қарор қабул қилишга таъсир ўтказганликлари учун бевосита ёки билвосита мукофот олиш ҳуқуқига эга эмаслар.


30. Кенгаш аъзолари банкнинг имкониятлари (банкнинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлари, фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборотлар)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслар.



5. БАНК АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА

МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


31. Банк акциядорларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш Кенгаш томонидан:

банк фаолиятини акциядорлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш;

Акциядорлар умумий мажлисларининг тайёрланиши ва ўтказилишини назорат қилиш;

овоз бериш, овозларни ҳисоблаш ва қарорлар қабул қилиш тартиботлари;

устав фондини кўпайтириш ёхуд камайтириш, қўшимча қимматли қоғозлар чиқариш ва бошқалар билан устав сармояси улушлари ўзгартирилганда акциядорлар ҳуқуқлари чекланишига йўл қўймаслик;

банкнинг самарали дивиденд сиёсатини ишлаб чиқиш;

банк акциядорларининг ўзаро муносабатлари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;

Бошқарувнинг ноқонуний ва асосланмаган хатти-ҳаракатлари устидан акциядорларнинг таклифлари ва шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади.



6. БАНК ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


32. Банк кенгаши Бошқарувдан вақти-вақти билан (камида ҳар чоракда бир марта) банкнинг молиявий аҳволи ва фаолияти, шу жумладан, уларни яхшилаш бўйича тавсиялар тўғрисида қисқача маълумотлар ва ёзма ҳисоботлар олади, шунингдек Бошқарув раиси ва ички аудит хизмати раҳбарининг ахборотларини эшитади.

Кенгаш аъзолари бу ҳисоботларнинг тўғрилигини ва тавсияларни амалга ошириш мумкинлигини аниқлаш мақсадида уларни синчиклаб текширадилар.


33. Хусусан, қуйидаги молиявий коэффициентлар Кенгаш томонидан мунтазам назорат қилинадиган кўрсаткичлар ҳисобланади:

активларга нисбатан даромад;

оддий акциялар бўйича даромад;

умумий фоиз маржаси миқдори;

банкнинг активларга нисбатан фоизлар тўлаш билан боғлиқ бўлмаган харажатлари;

барча кредитларга нисбатан шубҳали ва ишончсиз кредитлар улуши;

барча кредитларга нисбатан ҳисобдан чиқарилган кредитлар улуши;

йирик кредитлар суммаси ва банк билан боғлиқ шахсларга берилган кредитлар.



7. КАДРЛАР СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


34. Банк кенгаши банкнинг кадрлар сиёсатини, юқори малакали банк раҳбарлари ва ходимларини жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқади ва амалга оширади.


35. Кадрлар сиёсати қонун ҳужжатларига мувофиқ:

банк ходимларини мукофотлаш, рағбатлантириш ва жазолаш тизимини;

ўқитиш ва қайта ўқитиш дастурини;

бўш ўринлар пайдо бўлганда раҳбарликка кўтариш тартибини;

банк раҳбарияти ишдан бўшатилиши мажбурий бўлган ҳолатларни белгилашни ўз ичига олади.

37. Банк кенгаши:

Банк бошқаруви аъзолари ҳамда асосий хизматлар раҳбарлари ишини баҳолаш мезонларини;

ахлоқ кодексини ва манфаатлар қарама-қаршиликларини бартараф этиш чора-тадбирларини;

омилкор бўлмаганлиги, виждонан ишламаганлиги, манфаатлар қарама-қаршилиги туфайли банкнинг мансабдор шахслари юкланган вазифалардан четлатиладиган шарт-шароитлар рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.



8. БАНКНИНГ ТЕНГ КАПИТАЛЛАШУВИНИ САҚЛАБ ТУРИШ


38. Банк капиталини сақлаш ва унинг операциялар кўлами таваккалчилик даражасига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Банк кенгаши:

банк томонидан вужудга келиши мумкин бўлган бой беришга қарши Марказий банк белгилаган миқдорларда махсус захиралар яратилишини назорат қилади;

Банк бошқарувидан банк таваккалчиликлари даражаси Марказий банк белгилаганидан юқори бўлмаслигини таъминлашни талаб қилади;

банк акцияларини жойлаштириш чора-тадбирларини кўради;

банкнинг капитал ва умумий захиралари етарли даражада сақлаб турилишини таъминлайди.



9. БАНКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БИЗНЕС-РЕЖАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ


39. Банк кенгаши банкни ривожлантириш бизнес-режасини (ҳам мустақил равишда, ҳам четдан маслаҳатчилар ва экспертларни жалб қилган ҳолда) ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, бизнес-режа:

кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилиш сиёсатини;

кредитларни назорат қилиш тартиботини;

активлар ва пассивларни бошқариш тизимини;

инвестициялаш тартибини ўз ичига олади.


40. Кенгаш банкни ривожлантириш бизнес-режаси унинг Бошқаруви томонидан амалга оширилишини таъминлайди.


41. Банкни ривожлантириш бизнес-режаси, қоидага кўра, унга зарур ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш мақсадида, йилига камида бир марта қайта кўриб чиқилади.



10. БАНК КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


42. Банк кенгаши аъзолари банк ва унинг акциядорлари олдидаги ўз мажбуриятларини зарур даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва банк уставига мувофиқ жавоб берадилар.


43. Кенгаш йиғилишида овоз беришда қатнашмаган ёки банкка зарар етказишга олиб келган қарор учун қарши овоз берган Банк кенгаши аъзолари жавобгарликдан озод қилинадилар.




































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск