Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.1995 й. 427-сон "Ўзбекистон банк тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.1995 й.

N 427



ЎЗБЕКИСТОН БАНК ТИЗИМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ КОМПЛЕКС

ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси банк тизимини қабул қилинган халқаро нормаларга мувофиқ янада такомиллаштириш ва жадал ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ.


1. Ўзбекистон Банклари уюшмасининг биринчи Таъсис съездида қабул қилинган Ўзбекистон банк тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Алоқа вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Банклар уюшмаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар билан биргаликда Дастурнинг ҳар бир бўлимини бажариш бўйича аниқ ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


3. Молия вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 июлдаги 362-сон қарори амалда бўлиши муддатини 1997 йил 31 декабргача узайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Белгилаб қўйилсинки, банкларнинг солиқ олишдан озод қилинган маблағлари Ўзбекистон Банклари уюшмаси орқали Дастурни амалга оширишни маблағ билан мақсадли таъминлашга ҳамда тижорат банкларини ривожлантиришга тенг улушларда йўналтирилади. Мазкур қоида хусусий тижорат банкларини даромад солиғи тўлашдан озод қилиш қисмида уларга жорий қилинмайди (кўрсатиб ўтилган маблағлар уларнинг моддий-техника базаларини мустаҳкамлаш ва инфратузилмаларни ривожлантиришга йўналтирилади).

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Марказий банки билан биргаликда ажратилаётган маблағларнинг Банклар уюшмаси ва тижорат банклари томонидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон банк тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурига мувофиқ Банклар уюшмаси иштирокида ташкил этиладиган тузилмалар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратишга, шу жумладан, тегишли биноларнинг биринчи навбатда ажратилишига кўмаклашсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов































Время: 0.0183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск