Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / ққққққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.1994 й. 234-сон "Республика банк тизими бошқаруви тузилмасини ва унинг амалий фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.1994 й.

N 234



РЕСПУБЛИКА БАНК ТИЗИМИ БОШҚАРУВИ

ТУЗИЛМАСИНИ ВА УНИНГ АМАЛИЙ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида банк тизими фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1994 йил 18 мартдаги 146-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

4. Республика акционерлик-тижорат банклари муассисларига банкларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларига "минтақавий филиал" мақоми бериш ҳамда уларни қуйидаги муддатларда босқичма-босқич тўла хўжалик ҳисобига ўтказиш тавсия қилинсин:

"Ўзсаноатқурилишбанк" тизимини - 1995 йил 1 январгача;

"Ўздеҳқончиликсаноатбанк", "Ўзтадбиркорбанк" тизимларини - 1995 йил 1 июлгача.


5. "Ўзжамғармабанк":

молиявий барқарор бўлинмаларга бошқа тижорат банклари билан бир қаторда фаол кредит фаолияти билан шуғулланишга эксперимент тариқасида рухсат берсин;

кредит ресурслари бозори конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда вилоятлардаги филиалларга жалб этилган маблағларни тижорат банкларига ва уларнинг жойлардаги филиалларига қўйишига рухсат берсин;

1994 йил 1 октябргача ўзига қарашли муассасаларда ҳисоб ва ҳисоботни банк тизимининг бирхиллаштирилган ҳисоби ва ҳисоботига ўтказсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

ишлаб турган ва янгидан ташкил этилган тижорат банклари ўз фаолиятини мувофиқлаштириш учун республика даражасида иттифоқлар ва уюшмалар ташкил этиш ҳуқуқига эгадирлар;

кредит ресурслари, депозитлар ва қийматли қоғозларнинг банклараро бозорини ривожлантириш мақсадида тижорат банклари акционерлик асосида кредит ресурслари ва қийматли қоғозлар биржалари (Банк уйлари), клиринг марказлари барпо этишлари мумкин.


7. Белгилаб қўйилсинки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бирлашмалари ва фирмаларининг, унинг вилоятлардаги бўлинмаларининг, шунингдек, давлат экспорт-импорт операцияларини таъминловчи бошқа тузилмаларнинг тўлов-ҳисоб-китоб операцияларига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида ва унинг республика вилоятларидаги филиалларида хизмат кўрсатилади.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк бошқарувининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск