Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пул тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.01.1997 й. 3-сон "1997 йилда нақд пул эмиссиясини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.01.1997 й.

N 3



1997 ЙИЛДА НАҚД ПУЛ ЭМИССИЯСИНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Нақд пул муомаласини янада мустаҳкамлаш, республика минтақаларида нақд пул айланиши тезлашиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда умуман 1997 йилда ва йилнинг 1 чорагида нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси прогнозларига ва касса режасига 1, 2, 3-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси прогнозлари ва касса режалари бажарилиши устидан амалий назоратни таъминласинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига 1997 йилнинг кейинги чоракларига нақд пул эмиссияси даражасининг аниқлаштирилган параметрларини ва касса режаларини йилнинг навбатдаги чораги бошланишидан камида 10 кун олдин тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш тавсия қилинсин.


3. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, "Ўзмаишийхизматуюшма", "Ўзавтотранс" корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, чакана савдо тармоғига эга бўлган ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи бошқа вазирликлар ва идоралар ҳокимликлар билан биргаликда маҳаллий бозорларни халқ истеъмол товарлари билан тўлдириш ва хизматлар соҳасини кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.

Барча даражалардаги коллегиал органлар мажлисларида мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги мунтазам равишда кўриб чиқилсин, белгиланган касса режалари бажарилиши учун жавоб берувчи мансабдор шахслар ва мутахассисларни моддий рағбатлантириш ва уларнинг жавобгарлиги юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кенг қўлланилсин.

Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари раҳбарлари мазкур банд амалга оширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.


4. Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарлар сотилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишидан тушган нақд пул тушуми ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши таъминланиши устидан назоратни кучайтирсинлар.

Белгиланган тартиб бузилганлиги аниқланган ҳолларда айбдорларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўллансин.


5. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси:

мазкур қарорнинг бажарилишини ҳар ойда кўриб чиқсин ва тегишли таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 2 июлдаги 230-сон қарори билан тасдиқланган Республика минтақаларида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ эмиссия даражасининг белгиланган параметрлари ва касса режалари бажарилишини баҳолашни амалга оширсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган.















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск