Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пул тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.1996 й. 278-сон "Республикада нақд пул маблағлари эмиссияси ва касса режаси белгиланган даражасининг 1996 йилнинг июль ойидаги бажарилиш якунлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.1996 й.

N 278



РЕСПУБЛИКАДА НАҚД ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ

ЭМИССИЯСИ ВА КАССА РЕЖАСИ БЕЛГИЛАНГАН

ДАРАЖАСИНИНГ 1996 ЙИЛНИНГ ИЮЛЬ ОЙИДАГИ

БАЖАРИЛИШ ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, тижорат банклари, солиқ органлари ҳамда пулли хизматлар кўрсатувчи бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Накд пул маблағлари эмиссиясини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 2 июлдаги 230-сон қарори билан белгиланган параметрларни бажаришга оид изчил чора-тадбирлар амалга оширилди. Умуман республика ва Тошкент шаҳри бўйича нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтиришнинг прогноз кўрсаткичларини бажаришга эришилди.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси ва кўпгина вилоятлар ҳокимликлари нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтиришга доир белгиланган прогнозларнинг бажарилишини таъминлай олмадилар.

Кўрсатиб ўтилган қарорнинг 4-бандига ва "Республика минтақаларида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом"га мувофиқ касса прогнозларининг 1996 йил июль ойидаги бажарилиш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари ва Давлат солиқ қўмитасининг ўз минтақавий бўлинмалари мансабдор шахсларига нисбатан кўрсатиб ўтилган Низомга мувофиқ тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги қарорлари маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокими К.Н. Тўлаганов, унинг ўринбосарлари - Р.Ф. Файзуллаев ва Р.М. Шоабдураҳмонов 1996 йилнинг июль ойидаги касса режаси ҳамда нақд пул эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозларини ошириб бажарганликлари учун ойлик лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида мукофотлансинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва унинг ўринбосарларига, шунингдек вилоятларнинг ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларига нақд пул маблағлари эмиссияси даражасининг ҳамда касса режаларининг белгиланган прогнозларини бажармаганликлари учун ойлик лавозим маошига нисбатан иловага мувофиқ миқдорларда жарима солинсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг, шунингдек "Ўзбексавдо", "Ўзмаишийхизмат", Ўзбекбирлашув уюшмалари, "Ўзавтотранс" корпорацияси, Алоқа вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси бошқа вазирликлари ва идоралари раҳбарларининг эътибори жойлардаги истеъмол бозорини кундалик эҳтиёж товарлари билан тўлдириш, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтириш ва накд пулларнинг айланишини жадаллаштириш ҳисобига аҳолига жорий тўловларни таъминлаш бўйича ишларнинг қониқарсизлигига қаратилсин.


5. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси (Ф.М. Муллажонов) ва Давлат солиқ қўмитаси (Ш.К. Гатаулин) вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда эмиссия даражасини пасайтириш прогнозларининг изчил бажарилиши устидан назоратни кучайтирсинлар. Нақд пулларнинг банкдан ташқари муомалада бўлишини кескин камайтириш, хўжалик юритувчи субъектларга тушумларни тўлиқ ва ўз вақтида инкассация қилиш бўйича қўшимча рағбатлар яратиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Алимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 августдаги

278-сон қарорига

ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига,

вилоятлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларига 1996 йил

июль ойидаги нақд пул эмиссияси даражасини пасайтириш

прогнозлари ва касса режасининг бажарилиши

натижалари бўйича солинадиган жарима

МИҚДОРЛАРИ

Вилоятлар

номи


Вазирлар

Кенгашининг

раиси ва ҳокимлар


Ҳокимларнинг

иқтисодий масалалар

бўйича ўринбосарлари


Ҳокимларнинг

халқ истеъмол

товарлари, савдо

ва пулли

хизматлар бўйича

ўринбосарлари


Жарима

миқдори,

иш ҳақига

нисбатан

фоизларда


Қорақалпоғистон Республикаси


Авезматов С.Й.

Қошқарбоев Д.

Бектурдиев Б.

10

Андижон


Обидов К.F.

Иброҳимов Ш.F.

Қаюмов М.К.

20

Бухоро


Рахмонов М.Р.

Тўхтаев Ф.Н.

Жданов В.В.

20

Жиззах


Тошкенбоев А.Х.

Ҳакимов З.Х.

Узоқов Б.У.

20

Қашқадарё


Пармонов О.Д.

Насимов Р.Н.

Лихин А.Л.

20

Навоий


Ғаффоров Ҳ.Р.

Ҳалимов А.Р.

Бердиев Э.Ш.

20

Наманган


Рапиғалиев Б.

Нажмиддинов И.Ҳ.

Маматқулов Э.Р.

20

Самарқанд


Мардиев А.М.

Умаров А.У.

Умаров Ш.Х.

20

Сирдарё


Ҳасанов F.Б.

Кровнов А.Н.

Раҳимов Т.А.

20

Сурхондарё


Норалиев Ж

Аҳмедов А.А.

Аҳмедов Н.Х.

20

Тошкент


Рўзиев Э.М.

Ҳосилов Б.А.

Асадов Ҳ.

20

Фарғона


Исломов М.Й.

Ҳайдаров Ҳ.Ў.

Эргашев Б.М.

20

Хоразм


Юсупов И.

Султонов Ж.С.

Раҳимов Қ.

20

Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск