язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2015 й. 344-сон “Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2015 й.

N 344



ФУҚАРОЛАРНИ ТИББИЙ-МЕҲНАТ ЭКСПЕРТ

КОМИССИЯЛАРИДА ТИББИЙ КЎРИКДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури тўғрисида" 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарорини бажариш юзасидан, кексалар ва ногиронларнинг реабилитациянинг техник воситалари билан таъминланганлигини ошириш, уларни жамиятга интеграциялашни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги муҳтож шахсларни ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари даволаш-маслаҳат комиссияларининг тиббий хулосалари асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 27 ноябрдаги

344-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида

тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 38-банддаги "техник воситалар ва бошқа воситалар" сўзлари "реабилитациянинг техник воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 41 ва 42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"41. Ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш қуйидаги кўрсаткичларга кўра амалга оширилади:

а) хонага мўлжалланган кресло-аравача қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:

NYНA бўйича III даража/IV функционал классдаги сурункали юрак етишмовчилиги;

III даража нафас олиш етишмовчилиги билан асоратланган нафас олиш органлари касалликлари, ҳар қандай даражадаги қон айланиши етишмовчилиги билан уйғунликда;

жигар функцияларининг намоён бўлган бузилиши, портал гипертензия ва асцит билан биргаликдаги жигар касалликлари;

IV даража (терминал босқич)даги сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келадиган буйрак касалликлари;

гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;

акинетик-ригид синдроми; кескин намоён бўлган атаксия, шу жумладан, намоён бўлган вестибуляр-мияча бузилишлари; яққол намоён бўлган гиперкинетик бузилишлар;

иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;

иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;

оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози;

иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар;

б) сайр қилиш кресло-аравачаси қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:

гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;

ақлий заифликнинг, руҳий касалликлар (деменция)нинг оғир даражаси оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;

иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;

оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш пороклари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози, намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга;

иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.

42. Муҳтож шахсларни, шу жумладан, ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари ҳамда кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 декабрь, 48-сон, 605-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 11-сон, 102-модда