Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2015 й. 237-сон "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2015 й.

N 237



КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН

ШАХСЛАРНИ МАНЗИЛЛИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ЯНАДА

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури тўғрисида" 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ 2016 йил 1 январдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш якка тартибда шакллантириладиган ижтимоий хизматлар дастури асосида амалга оширилади.

2. Қуйидагилар:

б) Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2016 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

3. Ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг турмушини баҳолаш, шунингдек ёлғиз яшаётган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун якка тартибдаги дастур шакллари 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

а) 2016 йил 1 январгача бўлган муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом талабларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий хизматлар стандартлари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;

Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам олаётган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олишнинг ягона регистри шакллантирилишини, шунингдек Регистр тўғрисидаги низом ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш афзалликларининг ҳамда Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг моҳияти ва аҳамияти аҳоли эътиборига, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали етказилишини таъминласинлар;

б) доимий асосда:

Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам олаётган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олишнинг ягона регистри юритилишини;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишда банд бўлган ва вақтинча жалб қилинадиган ходимларнинг тайёрланишини, қайта тайёрланишини ва малакаси оширилишини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда олий таълим муассасаларида "Ижтимоий ишлар (кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар билан)" таълим йўналиши бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш юзасидан икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда олий маълумотга эга бўлган ижтимоий ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядларини бир ой муддатда тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2016 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 августдаги

237-сон қарорига

4-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"



Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг

(туман / шаҳар)




(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _______________

Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногиронлиги

бўлган шахснинг ҳаётий вазиятини

БАҲОЛАШ

1-бўлим. Умумий маълумотлар



Баҳолаш бошланган сана:       20__ йил "___" _________

Баҳолаш тугалланган сана:     20__ йил "____" __________


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими



(Ф.И.О.)

       

Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг Ф.И.О.


Туғилган санаси



Жинси



Фуқаролиги



Паспортига доир маълумотлар (рақами, серияси, ким томонидан ва қачон берилган)



Манзили (минтақа, шаҳар (туман), кўча, уй, квартира)



Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойи бўйича фуқаролар йиғинининг номи


Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг телефони


Муқобил телефон (яқин қўшни, яқин қариндошнинг телефон рақами)



1 ёки 2-гуруҳ ногиронлик



Пенсия гувоҳномаси (рақами, берилган санаси, ким томонидан берилган)



Олинадиган давлат пенсияси ёки нафақанинг тури



Олинадиган давлат пенсияси ёки нафақанинг миқдори



   

  

    

(Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)

         

         

2-бўлим. Қариндошлар ва яқинлар ҳақидаги маълумотлар



Баҳолаш бошланган сана:    201__ йил "___" _________

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими



(Ф.И.О.)

2.1. Қариндошлар ва яқин шахслар

       

Эр-хотин

(собиқ)*


Болалари

(шу жумладан,

фарзандликка

олинган болалар)*


Ота-оналар*


Бошқа

қариндошлар


Васийлар ва

ҳомийлар*


Васият бўйича

мол-мулк

меросхўрлари

(бор бўлса)*






           

*) Сонини кўрсатинг.


2.2. Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахс билан бирга яшовчи ва/ёки рўйхатдан ўтказилган яқин қариндошлар ва шахслар, васийлар ва ҳомийлар, васият бўйича мол-мулк меросхўрлари тўғрисидаги маълумотлар.

      

Ф.И.О.

Қарин-

дошлик/

муноса-

батлар

даражаси*


Туғил-

ган

санаси


1 ёки

2-гуруҳ

ногиронлиги бўлган шахсни ёки

ногирон

бола


Теле-

фон


Манзили

(рўйхатдан

ўтиш ва/ёки

яшаш жойи) -

агар ёлғиз кекса

киши билан

бирга яшаса

кўрсатинг


Агар ёлғиз

кекса киши билан

биргаликда

рўйхатдан

ўтказилган бўлса,

бироқ ҳозирги

вақтда бирга

яшамаса, сабабини

ва бирга яшаш

учун қайтиш

вақтини

кўрсатинг


Ёрдам бериб,

мунтазам

равишда

парвариш

қилиб

турадими

(ҳа/йўқ)

ҳа


йўқ

(сабаб-

ларини

кўрсатинг)


ҳа


йўқ

(сабаб-

ларини

кўрсатинг)


















         

*) Шунингдек васийлар, ҳомийлар, васият бўйича мол-мулк меросхўрлари ҳам кўрсатилади.


     

Мен томонимдан тақдим этилган маълумотлар тўлиқ ва ишончли эканлигини тасдиқлайман. Мен томонимдан тақдим этилган ёлғон ёки адашишга олиб келувчи маълумотлар ёки уларнинг бузилиши, мен томонимдан далиллар оғзаки ёки ёзма шаклда яширилиши ёки бекитилиши ижтимоий хизматлар кўрсатиш тўхтатилишига ва улар билан боғлиқ харажатлар қопланишига олиб келиши мумкинлигини тушунаман.

         


         

  

    

(Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)

3-бўлим. Соғлиқнинг ҳолатини баҳолаш

         

        

3.1. Кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойи бўйича даволаш-профилактика

муассасаси тўғрисидаги маълумотлар

    

1.

Даволаш-профилактика муассасасининг номи



2.

Манзили:



3.

Масъул врачнинг Ф.И.О.



4.

Даволаш-профилактика муассасасининг телефон рақами:



5.

Масъул врачнинг телефон рақами:



    

3.2. Соғлиқнинг ҳолати

     

6.

Қандай касалликларга чалинган (кўрсатилсин)



7.

Охирги диспансер кўригидан ўтилган сана ва жой



8.

Ногиронлик гуруҳи (бор бўлганда)



8.1.

Ногиронлик текширишдан ўтказилган сана



8.2.

Ногиронлик қайта текширишдан ўтказилган санаси



9.

Кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг соғлиғидан шикоятлари


10.

Дори воситаларига (қайси) бўлган эҳтиёж ҳамда кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг уларнинг сотиб олиш имконияти


11.

Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссияси хулосасига киритиладиган ва ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг тегишли бўлимини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган соғлиқнинг ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича хулосалар



4-бўлим. Ўзгаларнинг парваришига муҳтожликни баҳолаш


Баҳолаш бошланган сана:    201__ йил "___" _______________


Тиббий-ижтимоий

(Ф.И.О.)


хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими

Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойи бўйича даволаш-профилактика муассасаси врачи


(Ф.И.О.)


     

Соғлиқни сақлашнинг ихтисослаштирилган стационар муассасаларида даволашни талаб этадиган оғир руҳий ёки юқумли касалликлар мавжудлиги

           


Ҳа / Йўқ

4.1. Элементар ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини

баҳолаш (Бартел шкаласи бўйича)

      

Т/р

Ҳаракатларнинг

номи


Баҳолаш мезонлари


Баллар


1.

Овқатланиш

Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўриш идиш-товоқ, ошхона анжомлари ва маиший техникадан қийинчиликсиз фойдаланган ҳолда мустақил амалга оширилади.


10

Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўриш мустақил амалга оширилади, бироқ бу анча вақтни олади.


9

Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўриш махсус идиш-товоқ ва реабилитациянинг техник воситалари (РТВ) қўлланилган ҳолда мустақил амалга оширилади.


8

Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўриш РТВ ёрдамида катта қийинчилик билан амалга оширилади.


7

Овқат мустақил ёки РТВ ёрдамида қабул қилинади, бироқ одам овқатланишга тайёргарлик кўра олмайди (овқатни тарелкага қўйиш ёки стаканга суюқлик қуйиш ва шу кабилар).


6

Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўришда қараб туриш ёки ўзгаларнинг озгина ёрдами талаб этилади (маҳсулотларни арчишда, бутербродларни тайёрлашда) (овқатланишда ҳаракат ёки вақтнинг 25 фоизига).


5

Овқатланишда доимий қараб туриш ёки қисман ёрдам зарур (овқатланишда ҳаракат ёки вақтнинг 50 фоизигача).


3

Овқатланишда анча ёрдам бериш талаб этилади


1

Киши ўзи мустақил овқатлана олмайди


0

2.

Чўмилиш

Ванна ёки душ қийинчиликсиз мустақил равишда қабул қилинади


5

Ванна ёки душ мустақил, бироқ қийинчилик билан қабул қилинади


4

Ванна ёки душ қабул қилишда, масалан, ванна ёки душдан чиқишда, ечинишда ўзгаларнинг қараб туриши ёки озгина ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 25%игача)


3

Ванна ёки душ қабул қилишда ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 50%игача)


2

Ванна ёки душ қабул қилишда ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади


1

Чўмилиш фақат ўзгаларнинг ёрдами билан кроват доирасида, шу жумладан, ванна-чойшаб ёрдамида амалга оширилади


0

3.

Ҳожатга чиқиш (ювиниш, соч тараш, тиш тозалаш, соқол олиш, тиш протезларини жойига қўйиш)

Қийинчиликсиз мустақил амалга оширилади


5

Мустақил, бироқ қийинчилик билан амалга оширилади


4

Қараб туриш ёки ўзгаларнинг озгина ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 25%игача)


3

Ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 50%игача)


2

Ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади


1

Кекса киши ҳожатга мустақил боролмайди


0

4.

Кийиниш ва пойабзал кийиш

Кекса киши қийинчиликсиз мустақил кийинади ва пойабзал кияди


10

Кекса киши РТВ қўлланилган ҳолда қийинчиликсиз мустақил кийинади ва пойабзал кияди


9

Кекса киши секинлик билан, бироқ шу жумладан РТВ қўлланилган ҳолда мустақил кийинади ва пойабзал кияди


8

Кекса киши шу жумладан РТВ қўлланилган ҳолда катта қийинчилик билан мустақил кийинади ва пойабзал кияди


7

Кийиниш ва пойабзал кийишда ўзгаларнинг қараб туриши ёки озгина ёрдами талаб этилади, масалан, тугмаларни қадашда, пойабзал ипларини боғлашда (ҳаракат ёки вақтнинг 25%игача)


5

Кийинишда ва пойабзал кишида ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 50%игача)


3

Кийинишда ва пойабзал кийишда ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади


1

Кекса киши мустақил равишда кийина олмайди ва пойабзални кия олмайди


0

5.

Дефекация назорати

Кекса киши ўз ҳаракатларини тўлиқ назорат қилади, ва, зарурат бўлганда, ўзгаларнинг ёрдамисиз ҳуқнадан ёки шамдан фойдаланиши мумкин


10

Кекса кишида функциялаштирувчи колостома бор, уни нажас қабул қилгични қўллаб мустақил назорат қилади


8

Кекса кишида тасодифий нохуш ҳодисалар бўлиб туради (ҳафтада камида бир марта) ёки ҳуқна ва шамлардан фойдаланишда ёрдам талаб этилади (ҳафтада камида бир марта)


5

Кекса киши вақти-вақти билан (ҳафтада икки-уч марта) дефекацияни назорат қила олмайди ёки хизмат кўрсатувчи ўзга шахс қўядиган ҳуқнадан фойдаланишга эҳтиёж сезади. Шунингдек, кекса киши функциялаштирувчи колостномага эга бўлиши мумкин, уни нажас қабул қилгич қўлланилган ҳолда ўзганинг қисман ёрдами билан мустақил назорат қилиши мумкин


2

Кекса киши амалда ўзини назорат қила олмайди (бу ҳафтада уч мартадан кўп юз беради), кекса киши колостомани мустақил назорат қила олмайди


1

Кекса киши сурункали равишда ўзини назорат қила олмайди ёки парвариш қилувчи ўзга шахс томонидан амалга ошириладиган ҳуқна қўлланилишига ёки колостома назорат қилинишига эҳтиёж сезади


0

6.

Сийдик чиқишини назорат қилиш

Кекса киши ўзгаларнинг ёрдамисиз тўлиқ ўзини назорат қилади


10

Кекса киши сийдик қабул қилгич ва бошқа махсус воситалар қўлланилган ҳолда колостомани мустақил уддалайди ёки катетерни мустақил уддалайди


8

Кекса кишида тасодифий нохуш ҳодисалар кузатилади (бир кеча-кундузда камида бир марта)


5

Кекса киши вақти-вақти билан (бир кеча кундузда 2-3 марта) сийдик чиқишини назорат қила олмайди ёки кекса кишида функциялаштирувчи колостома бор, у сийдик қабул қилгич қўлланилган ҳолда ўзгаларнинг қисман ёрдами билан назорат қилиши мумкин


2

Кекса киши амалда ўзини назорат қилолмайди (бу бир кеча-кундузда 3 мартадан ортиқ юз беради), кекса киши уростомани мустақил назорат қилолмайди ва тагликлардан фойдаланади


1

Кекса киши сурункали равишда ўзини назорат қилолмайди ёки катетердан фойдаланишга эҳтиёж сезади, ундан мустақил фойдалана олмайди; тагликлардан доимо фойдаланилади ёки кекса киши улардан фойдаланишни рад этади (руҳий бузилиш ёки бошқа сабабларга кўра)


0

7.

Ҳожатга чиқиш ва уни амалга ошириш

Кекса киши қийинчиликсиз мустақил равишда ҳожатга боради ва уни амалга оширади


10

Кекса киши мустақил, бироқ РСТ қўлланилган ҳолда ҳожатга боради ва мустақил амалга оширади


9

Кекса киши ҳожатхона курсисидан (РСТ) фойдаланган ҳолда ўзгаларнинг ёрдамисиз катта қийинчилик билан ҳожатга боради ва уни амалга оширади


7

Ҳожатга бориш ва уни амалга ошириш вақтида ўзгаларнинг озгина ёрдами ва қараб туриши, масалан, мувозанатни сақлаш учун, ечинишда, кийинишда ва бошқа ҳаракатларда курси-ҳожатхона қўлланилиши талаб этилади


5

Ҳожатга бориш ва уни амалга оширишда ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади


3

Ҳожатга боришда ва уни амалга оширишда ўзгаларнинг доимий ёрдами талаб этилади


2

Ҳожат бевосита кроватда (тувак, тагликлар) махсус воситалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади


0

8.

Ўриндан туриш ва кроватга ўтиш

Кекса киши қийинчиликсиз мустақил равишда ўрнидан туради ва кроватдан қўзғалади


15

Кекса киши РСТ ёрдамида ўрнидан туради ва кроватдан қўзғалади


12

Қўзғалишда қараб туриш талаб этилади (ёки озгина ёрдам)


10

Кекса киши кроватдан мустақил равишда ёки РСТ ёрдамида, бироқ қийинчилик билан кроватдан қўзғалади


7

Кекса киши кроватда мустақил ўтириши мумкин, бироқ қўзғалишда ўзгаларнинг қисман ёрдами зарур


5

Кекса киши ўтириши мумкин, бироқ қўзғалиш ўзгаларнинг доимий ёрдамида амалга оширилади


3

Кекса киши қўллаб-қувватланган тақдирдагина ўтириши мумкин, қўзғалиш доимо ўзгаларнинг ёрдамида амалга оширилади


1

Кекса киши ҳатто ўзгаларнинг ёрдами билан ҳам кроватга ўтира олмайди ва ундан туролмайди


0

9.

Ҳаракатланиш

Кекса киши ўзгаларнинг ёрдамисиз 500 метрдан ортиқ масофага ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин


15

Кекса киши ўзгаларнинг ёрдамисиз РСТ қўлланилган ҳолда 500 метрдан ортиқ масофага мустақил ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин


14

Кекса киши ўзгаларнинг ёрдамисиз РСТ қўлланилган ҳолда секин ва қийинчилик билан 500 метрдан ортиқ масофага мустақил ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин


11

Кекса киши 500 метр доирасида ўзганинг ёрдами билан ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин


10

Кекса киши 100 метргача мустақил юриши ёки курси-коляска ёрдамида ҳаракатланиши мумкин. Хонада секин, дам олиш учун тўхтаб-тўхтаб ҳаракатланади


5

Кекса киши РСТ қўлланилган ҳолда 100 метргача юриши мумкин. Хонада қийинчилик билан ҳаракатланади


3

Кекса киши фақат ўзгаларнинг ёрдами билан 100 метргача юриши мумкин. Хонада ҳам ўзгаларнинг ёрдами билан ҳаракатланади


2

Кекса киши 50 метрдан ортиқ масофага мустақил ҳаракатлана олмайди ёки унда умуман ҳаракатланиш имконияти йўқ


0

10.

Зиналар бўйлаб юқорига кўтарилиш

Кекса киши зиналардан мустақил кўтарила олади


10

Кекса киши зиналардан мустақил, бироқ РСТ қўлланилган ҳолда кўтарила олади


9

Кекса кишига зиналар бўйлаб юқорига мустақил (ёки РСТ қўлланилган ҳолда) кўтарилиш учун кўп вақт талаб этилади


7

Кекса киши ўзгаларнинг озгина ёрдамини (ёки назоратини) талаб этади


5

Кекса киши зинапоялар бўйлаб фақат ўзгаларнинг ёрдами билан кўтарилиши мумкин


2

Кекса киши ҳатто ўзгаларнинг ёрдами билан зинапоялар бўйлаб кўтарилиш имкониятига эга эмас


0

Баллар суммаси:



4.2. Мураккаб ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини

баҳолаш (Лаутон шкаласи бўйича)


Т/р

Ҳаракатларнинг

номи

Баҳолаш мезонлари


Баллар

1.

Телефондан фойдаланиш

Кекса киши телефондан мустақил фойдаланиши мумкин


3

Кекса киши фақат махсус жиҳозланган телефондан (масалан, яхши эшитмаслиги ёки кўрмаслиги муносабати билан) фойдаланиши мумкин


2,5

Кекса киши телефондан ўзгаларнинг озгина ёрдами билан ёки фақат яхши таниш рақамларни териш шарти билан фойдаланиши мумкин


2

Кекса киши агар кимдир унга зарур рақамни териб берса, телефонда гапириши мумкин

1,5

Кекса киши телефондан фойдалана олмайди

1

2.

Пиёда бориш мумкин бўлмаган катта масофада жойлашган жойгача ҳаракатланиш

Кекса киши мустақил равишда, шу жумладан, жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин. У шунингдек сафарни мустақил режалаштира олади


3

Кекса киши оғзаки батафсил тушунтиришлардан кейин мустақил равишда, шу жумладан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин


2,5

Кекса киши ўзгаларнинг озгина ёрдами билан, мустақил равишда, шу жумладан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин


2

Кекса киши фақат доимий равишда унга ҳамроҳлик қилиш шарти билан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин


1,5

Кекса киши ҳаракатлана олмайди


1

3.

Дўкондан майда-чуйда савдо қилиш

Кекса киши харидни мустақил амалга ошириши мумкин


3

Кекса киши ўзгаларнинг озгина ёрдами билан харид қилиши мумкин


2

Кекса киши ўзганинг ёрдами ва ҳамроҳлигида харид қилади


1,5

Кекса киши харид қилиш имкониятига эга эмас


1

4.

Овқат тайёрлаш

Кекса киши мустақил равишда овқат тайёрлаши мумкин


3

Кекса киши ярим тайёр маҳсулотлардан овқат тайёрлаши мумкин


2,5

Кекса киши озгина ёрдам билан овқат тайёрлаши мумкин


2

Кекса киши овқатни фақат иситиши мумкин


1,5

Кекса киши овқат тайёрлаш имкониятига эга эмас


1

5.

Уй хўжалигини юритиш

Кекса киши уй хўжалигини мустақил юритиши мумкин


3

Кекса киши меҳнатни кўп талаб қилмайдиган иш турларини мустақил бажариши мумкин


2,5

Кекса киши озгина ёрдам билан уй хўжалигини юритиши мумкин


2

Ишларнинг катта қисмини бажаришда ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади


1,5

Кекса киши уй хўжалигини юритиш имкониятига эга эмас


1

6.

Дам олиш, шу жумладан, қўлда бажариладиган ишлар

Кекса киши ўз дам олишини ва шуғулланишни мустақил ташкил этиши мумкин


3

Кекса киши дам олишни ташкил этиши ва қўлда бажариладиган ишларнинг айрим турлари билан мустақил шуғулланиши мумкин


2,5

Кекса киши ўз дам олишини ташкил этиши ва қўлда бажариладиган ишлар билан озгина ёрдам берилса шуғулланиши мумкин


2

Кекса киши ўз дам олишини ташкил этиши ва у билан мустақил шуғулланиш имкониятига эга эмас


1

7.

Кир ювиш

Кекса киши мустақил равишда кир ювиши мумкин


3

Кекса киши фақат кир ювиш машинаси ёрдамида мустақил равишда кир ювиши мумкин


2,5

Кекса киши, масалан, кирларни дорга осишда ўзгаларнинг озгина ёрдами билан мустақил кир ювиши мумкин


2

Ўзгаларнинг катта ёрдами талаб этилади


1,5

Кекса киши кир ювиш билан мустақил шуғулланиш имкониятига эга эмас


1

8.

Дори воситаларини қабул қилиш

Кекса киши дори воситаларини мустақил қабул қилиши мумкин (дозани тўғри олиб ва тегишли вақтда)


3

Кекса киши дори воситаларини озгина ёрдам билан мустақил қабул қилиши мумкин (кимдир аниқ дозани белгилайди ва дори воситаларини қабул қилиш зарурлигини эслатади)


2

Кекса киши дорини, агар кимдир доимий равишда ушбу дориларни қабул қилишни назорат қилса, мустақил қабул қилиши мумкин


1,5

Кекса киши дориларни мустақил қабул қилиш имкониятига эга эмас


1

9.

Шахсий маблағларини тасарруф этиш

Кекса киши ўз маблағларини мустақил тасарруф этади


3

Кекса киши ўзгаларнинг озгина ёрдами билан ўз маблағларини мустақил тасарруф этади


2

Кекса киши жорий харажатларни мустақил тасарруф этади, бироқ ойлик бюджетни тақсимлашга қодир эмас


1,5

Кекса киши ўз маблағларини тасарруф этишга қодир эмас


1

Баллар суммаси:



       

       

      

КЕКСА КИШИ ЁКИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС ТОМОНИДАН ЭЛЕМЕНТАР

ЁКИ МУРАККАБ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ

БАҲОЛАШ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ОЛИНГАН БАЛЛАРНИ ЖАМЛАШ НАТИЖАЛАРИ

БЎЙИЧА КЕКСА КИШИ ЁКИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСНИ ПАРВАРИШ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА ИЖТИМОИЙ ХОДИМНИНГ БОРИБ КЎРИШИ СОАТЛАРИ

ВА КУНЛАРИНИ АНИҚЛАШ

Тоифа


Уйда

парвариш

қилиш талаб

этилмайди

(127 баллдан

ортиқ)

Ўзганинг

ёрдамига

озгина

боғлиқ

(88 - 126

балл)


Ўзганинг

ёрдамига

мўътадил

боғлиқлик

(63 - 87

балл)


Ўзганинг

ёрдамига

аён кўриниб

турган

боғлиқлик

(54 - 62

балл)


Ўзганинг

ёрдамига

анча

боғлиқлик

(0 - 53

балл)


Бориб кўриш тезлиги

ва давомийлиги


Парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимнинг кекса киши ёки ногиронлиги бўлган шахсни бориб кўриши тезлиги (ҳафта кунлари)

0

1

2

5

7

Бир бориб кўришнинг қанча давом этиши (кун соатлари)

0

2 соат

2,5 соат

2 соат

3 соат

4.3. Ўзганинг ёрдамига муҳтожликни баҳолаш натижалари.

Ушбу қисм ўзига ўзи хизмат кўрсатишга лаёқатни баҳолаш

натижалари асосида тўлдирилади (4-бўлим).


Кекса киши ёки ногиронлиги бўлган шахснинг тоифаси


Парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимнинг кекса киши ёки ногиронлиги бўлган шахсни бориб кўриши тезлиги (ҳафта кунлари)


Бир бориб кўришнинг қанча давом этиши (кун соатлари)



Кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш бўйича бириктириладиган ижтимоий ходим


Ходимнинг уйдаги телефони



5-бўлим. Уй-жой-маиший шарт-шароитларни баҳолаш

     

Уй-жой шароитлари:


хусусий уй; алоҳида квартира; ётоқхонада хона ва шу кабилар


Агар уй хусусий бўлса, экин экишга яроқли майдон (жуяклар):


Нечанчи қават (агар кўп квартирали уй бўлса):


Лифт бор-йўқлиги (агар кўп квартирали уй бўлса):


Зинапояда перил бор-йўқлиги:


Турар жой хоналари сони:


Ошхона бор-йўқлиги:                                             Ванна (ҳаммом) бор-йўқлиги:


ҳа / йўқ                                                                          ҳа / йўқ


Хавфсизлик:

q турар жойга (кириш эшигига/дарвозага) кириш: (хавфсиз / хавфсиз эмас (хавфсизлик билан боғлиқ муаммони баён қилинг)


Турар жойнинг ҳолати:


q санитария-гигиеник:


яхши / қониқарли / ёмон / санитарияга зид


q таъмирлаш зарурлиги:


(йўқ / юзаки / мукаммал)


q сантехника ускуналарининг ҳолати


яхши / қониқарли / ёмон / санитарияга зид

q квартирада, уйда уй ҳайвонларининг бор-йўқлиги


Коммунал қулайликлар бор-йўқлиги:


q совуқ сув


q иссиқ сув


q канализация


q марказий иситиш


q локал иситиш


q ёқилғига бўлган эҳтиёж


q газ плитаси


q электр плита


q қўшимча маълумотлар


     

       

Кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахс қуйидаги буюмларни ушлашда қийинчиликка дуч келадими - йўқми:

q эшик тутқичлари


q эшик (ёпиш ва очишда)


q виключатель


q жўмраклар


q регуляторлар


q штепселлар


q бошқалар


     

     

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосасига киритиладиган ва ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг тегишли бўлимини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган уй-жой-маиший шарт-шароитларни баҳолаш натижаларининг хулосалари


      

       

          

        

        

6-бўлим. Ижтимоий муҳофаза чоралари билан

таъминланганликни баҳолаш

       


Ижтимоий хизматлар

кўрсатилиши ва ёрдам

олиш ҳуқуқига

эгами-йўқми


Ижтимоий хизмат

кўрсатиладими ва

ёрдам оладими


Ижтимоий

хизматлар ва

ёрдам тури


Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур гигиена товарлари билан бепул таъминлаш





Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминлаш





Нафақа, компенсация





Моддий ёрдам





Санаторийда соғломлаштириш





Дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш





Давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг ягона реестрига киритилган кекса кишилар ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг бошқа турлари




Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосасига киритиладиган ва ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг тегишли бўлимини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган ижтимоий муҳофаза чоралари билан таъминланганликни баҳолаш натижаларининг хулосалари


    

     

       

      

   

     

          

       

7-бўлим. Ҳуқуқий ҳимояланганликни баҳолаш

            

Номи


Ҳа/Йўқ


Ҳуқуқий

таъминланмаган-

ликнинг сабаби


Кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг бор-йўқлиги



Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганми




Уй-жойга мулкчилик ҳуқуқига эгами




Пенсия гувоҳномаси борми




Ногиронлик тўғрисида маълумотнома борми (зарур бўлса)




Алимент/таъминот оладими (зарур бўлса)




Бошқалар (зарур бўлса)




        

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосасига киритиладиган ва ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг тегишли бўлимини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган ҳуқуқий ҳимояланганлик чоралари билан таъминланганликни баҳолаш натижаларининг хулосалари

       

      

       

     

         

8-бўлим. Кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг

мулоқот қилиши ва дам олиши соҳасини баҳолаш

Ёрдам бериш ва қараб туришга қодир бўлган яқин қариндошларнинг бор-йўқлиги


Ҳа

Йўқ

Агар бор бўлса

алоқа ўрнатиш ва уларга ёрдам бериш ва парвариш қилишга жалб этиш тадбирини киритинг


Мол-мулк меросхўрлари бор-йўқлиги (яқин қариндошлари бўлмаган ёлғиз пенсионерлар учун)


Ҳа

Йўқ

Агар бор бўлса

"Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳомийликни белгилаш тадбирини киритинг

Агар бор бўлмаса

                                                                         … бўйича тадбирларни киритинг


Ижтимоий алоқалардаги етишмовчилик


Бор

Йўқ

Ижтимоий алоқалар бор-йўқлиги

қариндошлар билан


Бор

Йўқ

дўстлар ва танишлар билан


Бор

Йўқ

меҳнат жамоалари билан


Бор

Йўқ

қўшнилар билан


Бор

Йўқ

Агар ижтимоий алоқаларга эҳтиёж ҳис этилса ёки бундай эҳтиёж бўлмаса, қариндошлар, дўстлар ва танишлар, меҳнат жамоалари билан алоқа ўрнатишга кўмаклашадиган тадбирни ҳамда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мулоқот ва дам олиш марказларига боришни ташкил этиш бўйича тадбирни киритинг.

  

  

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия аъзолари:

        

1.







(Ф.И.О.)


(лавозими)


(имзо)


              












(Ф.И.О.)


(лавозими)


(имзо)

             

Келишилди:

           

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи раиси


________________________________

(Ф.И.О.)


Даволаш-профилактика

муассасасининг раҳбари

_________________________________

(Ф.И.О.)

20___ йил "____" ________________


М.Ў.


20___ йил "____" ________________


М.Ў.

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 августдаги

237-сон қарорига

4а-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"



Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг

(туман / шаҳар)





(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _______________

Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган

ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногиронлиги

бўлган шахс учун ижтимоий хизматларнинг

ЯККА ТАРТИБДАГИ ДАСТУРИ

Тадбирлар мазмуни


Масъул

бажарувчилар


Амалга ошириш

муддатлари


Натижа


Соғломлаштириш тадбирлари










Уйда парвариш қилиш тадбирлари










Уй-жой-маиший шарт-шароитларни яхшилаш тадбирлари










Ижтимоий муҳофаза чоралари билан таъминлаш тадбирлари










Мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш тадбирлари













       

  

    

(Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими




(Ф.И.О.)


(имзо)

Якка тартибдаги дастурни ишлаб чиқишда қатнашганлар





(Ф.И.О.)


(имзо)

       

Келишилди:

         

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи раиси


________________________________

(Ф.И.О.)


Даволаш-профилактика

муассасасининг раҳбари

_________________________________

(Ф.И.О.)

20___ йил "____" ________________


М.Ў.


20___ йил "____" ________________


М.Ў.

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 августдаги

237-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2016 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини

йўқотаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 1991 йил 28 майдаги 145-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 5-сон, 16-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин нархлар жорий этилиши муносабати билан талабалар, ўқувчи ёшлар, ўзгаларнинг қарамоғига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерлар ва меҳнаткашларнинг имтиёзли умумий овқатланишини ташкил этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 1992 йил 21 январдаги 22-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбоши.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 23-модда) 3-илованинг 14-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 1-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 71-модда) 6-илованинг 1-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 22 июлдаги 204-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 46-модда) 4-илованинг 1-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 17 август, 32-сон, 432-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 8-сон, 71-модда





















Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск