Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2004 й. ПФ-3521-сон "Туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.12.2004 й.

N ПФ-3521



ТУМАН (ШАҲАР) ХОТИН-ҚИЗЛАР

ҚЎМИТАЛАРИНИНГ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН

ИШЛАШ ВА ОИЛАЛАРДА МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ

ҚАДРИЯТЛАРНИ  МУСТАҲКАМЛАШ  БЎЙИЧА

МУТАХАССИСИ ЛАВОЗИМЛАРИДА ИШЛОВЧИ

АЁЛЛАРНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ

КУЧАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, бу ишга бой ҳаётий тажрибага эга бўлган обрўли, энг малакали ва фаол хотин-қизларни жалб этиш мақсадида:

1. Белгилансинки, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларига ёшга оид пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.

2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда республиканинг бошқа тегишли вазирлик ва идоралари билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштирсинлар.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва С.Т. Иномова зиммаларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 493-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2004 йил, 12-сон, 215-модда






























Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск