Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.07.1992 й. ПФ-448-сон "Ўзбекистон мустақиллигининг 1 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан республиканинг ижодкор ва тиббиёт ходимларига имтиёзлар бериш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.07.1992 й.

N ПФ-448

ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ

1    ЙИЛЛИГИ    БАЙРАМ    ҚИЛИНИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН РЕСПУБЛИКАНИНГ

ИЖОДКОР ВА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА

ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

Республиканинг ижодкор ва тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, моддий ва маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида ва уларнинг Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшган ҳиссасини эътиборга олиб:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Барча турдаги мактабларнинг ўқитувчиларига, болалар уйларининг тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар бериш, юқори синф ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида" 1990 йил 13 ноябрида чиқарган Фармонининг қуйидаги қисмлари республиканинг ижодкор ва тиббиёт ходимларига хам татбиқ этилсин:

- улар яшаб турган давлат ва идораларга қарашли уйлар ва хоналар шахсий мулк қилиб бепул топширилсин;

- ер участкалари ва якка тартибдаги қурилишга сотиб олиш учун бинокорлик материаллар биринчи навбатда ажратиб берилсин.

Ушбу Фармон 1-бандининг амал қилиши меҳнат фаолиятининг мазкур соҳаларида камида 10 йил узлуксиз иш стажига эга бўлган юқорида айтиб ўтилган тоифадаги ходимлар жумласига кирувчи нафақахўрларга ҳам татбиқ этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқариш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрласин.

3. Ушбу Фармон 1992 йилнинг 1 августидан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 9-сон, 376-модда













































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск