Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.1992 й. 128-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимларига ва ўқув-ёрдамчи ходимларига қўшимча имтиёзлар бериш ҳакида" 1992 йил 5 февралдаги Фармонини бажариш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.1992 й.

N 128



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ

ВА  ЎРТА  МАХСУС  ЎҚУВ  ЮРТЛАРИНИНГ

ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАРКИБИГА,

ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИГА ВА ЎҚУВ-ЁРДАМЧИ

ХОДИМЛАРИГА   ҚЎШИМЧА   ИМТИЁЗЛАР

БЕРИШ ҲАКИДА” 1992 ЙИЛ 5 ФЕВРАЛДАГИ

ФАРМОНИНИ БАЖАРИШ ЧОРАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Барча типдаги мактабларнинг ўқитувчиларига, болалар уйлари тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар бериш, юқори синфлар ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида” 1990 йил 13 ноябрдаги Фармони республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимларига ва ўқув-ёрдамчи ходимларига, уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, қисман татбиқ этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар:

олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимларига ва ўқув-ёрдамчи ходимларига улар яшаётган давлат ва идораларга қарашли уйлар ва квартираларни текинга шахсий мулк қилиб берсинлар;

олий ва ўрта махсус ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимлари ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун биринчи навбатда ер участкалари ажратишни ва якка тартибда уй-жой қурилиши учун бинокорлик материаллари сотиб олишни белгиласинлар;

ходимларнинг қайд қилинган тоифаларидан бўлган, камида 10 йиллик илмий-педагогик иш стажига эга бўлган пенсионерларга ушбу бандда назарда тутилган имтиёзларни жорий этсинлар.


2. Белгилансинки, олий ва ўрта махсус ўқув юртларига бўйсуниши бўйича бошқарув органларида рўйхатга олинган, уставга мувофиқ олий ва ўрта махсус ўқув юртлари тўғрисидаги амалдаги низомлар уларга жорий этилган ҳолда тегишли мақомга эга бўлган ўқув юртлари тегишли бўлади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг қайд қилиб ўтилган тоифалари ходимлари моддий ва маиший шароитларини яхшилаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширсинлар.


4. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ходимларнинг қайд қилиб ўтилган тоифаларига уйлар ёки квартираларни шахсий мулк қилиб текинга бериш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида қарор қабул қилсинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Муталов

























Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск