Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Хизмат мажбуриятларини бажараётганда ҳарбий хизматчилар (ҳарбий хизматга мажбурлар) ҳалок бўлган ёки тан жарохати олган ҳолда бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 07.10.2010 й. 2144-сон билан рўйхатга олинган Мудофаа вазирининг 05.08.2010 й. 430-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 7 октябрда 2144-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

мудофаа вазирининг

2010 йил 5 августдаги

430-сон буйруғига

ИЛОВА



Хизмат мажбуриятларини бажараётганда

ҳарбий хизматчилар (ҳарбий хизматга мажбурлар)

ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ҳолда бир йўла

тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 апрелдаги 168-сонли қарорига мувофиқ хизмат мажбуриятларини бажараётган ҳарбий хизматчилар (ҳарбий хизматга мажбурлар) ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ҳолда бир йўла тўланадиган нафақани (кейинги ўринларда нафақа деб юритилади) тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг қуйидаги ҳарбий хизматчиларига (ҳарбий хизматга мажбурларга) нисбатан қўлланилади:

муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганларга;

сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаётганларга;

контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётганларга;

резервчилар сифатида ҳарбий хизматни ўтаётганларга;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида курсант (тингловчи) сифатида ҳарбий хизматни ўтаётганларга.


2. Ҳарбий хизматчи ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажараётганда ҳалок бўлган ҳолда, уларнинг оила аъзоларига марҳум пул таъминотининг 50 баробаригача бўлган миқдорда нафақа тўланади.

Ҳарбий хизматчи ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажараётганда тан жароҳати олганда (яраланган, жароҳатланган, контузияланган) (кейинги ўринларда тан жароҳати деб юритилади), уларга нафақа:

оғир тан жароҳати олганда - пул таъминоти ойлик маошининг 25 баробаригача бўлган миқдорда;

ўртача оғир тан жароҳати олганда - пул таъминоти ойлик маошининг 10 баробаригача бўлган миқдорда тўланади.



II. НАФАҚАНИ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ


3. Офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ёки уларнинг оила аъзоларига тўланадиган нафақа миқдори, улар ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган куни уларнинг ҳарбий унвони ва лавозими учун белгиланган маошдан ташкил топадиган пул таъминотининг миқдоридан, бирор-бир кўринишдаги кўпайтириш ёки оширишларсиз ҳисоблаб чиқарилади.


4. Муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари) сифатида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ёки уларнинг оила аъзоларига тўланадиган нафақа миқдори бирор-бир кўринишдаги кўпайтириш ёки оширишларсиз улар ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган кундаги уларнинг лавозим маошидан келиб чиқиб, ҳарбий хизматни резервчилар сифатида ўтаётганлар ва ҳарбий хизматни сафарбарлик чақируви резервида ўтаётганлар учун нафақа миқдори эса, уларнинг ҳарбий унвони ва йиғинда эгаллаган лавозими учун белгиланган маошдан ҳисобланади.


5. Тан жароҳатининг ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариши билан бўлган сабабий боғланиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) белгиланган тартибда ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан аниқланади.

6. Ҳалок бўлиш ёки тан жароҳатининг ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариши билан бўлган сабабий боғланиш қуйидаги ҳолларда аниқланади:

жанговар ҳаракатларда иштирок этган, хизмат мажбуриятларини ижро этган бўлса;

жанговар навбатчиликни (жанговар хизматни) ўтаган бўлса;

кун тартиби билан белгиланган хизмат вақти давомида ёхуд бу хизмат заруратидан келиб чиққан бўлиб, ҳарбий қисм ҳудудида бўлса;

хизмат сафари ёхуд даволанишда бўлса;

хизмат жойига, даволанишга ёхуд орқага йўл босган бўлса;

ҳарбий йиғинларда иштирок этган бўлса;

асирга тушган (ўз ихтиёри билан асир тушишдан ташқари), гаровга олинган ёхуд ҳайдаб кетилган аҳволда бўлса;

бедарак кетганда - ҳарбий хизматчи белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунга ёхуд вафот этган деб эълон қилингунга қадар;

шахснинг ҳаёти, соғлиғи, ор-номуси ва қадр-қимматини ҳимоя қилган бўлса;

қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёрдам берган бўлса;

суд томонидан жамият ва давлат манфаатлари йўлида содир этилган деб тан олинган бошқа хатти-ҳаракатларни бажарган бўлса;

қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда.


7. Ҳарбий хизматчилар қуйидаги ҳолларда хизмат мажбуриятларини бажарган деб эътироф этилмайдилар:

ўзини кўнгилли равишда гиёҳванд, спиртли ёки заҳарли моддалардан маст ҳолатга келтирган бўлса;

жиноятчиликка оид қонун ҳужжатларида кўзда тутилган жамият учун хавфли хатти-ҳаракатларни содир этган бўлса;

ўз-ўзини ўлдирган ёхуд ўз-ўзини ўлдиришга суиқасд қилган бўлса, агар бундай ҳаракатлар касаллик ҳолати ёхуд ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш туфайли содир этилган бўлмаса;

қисм қароргоҳидан ташқарида дам олишда, жавоб беришда ёхуд таътилда юрганда, шунингдек ўзбошимчалик билан қисм қароргоҳидан ташқарида ёхуд ҳарбий қисм ҳудудидан ташқарида белгиланган хизмат жойларидан ташқарида юрганда, бундан асирда бўлган, гаровга олинган ёхуд ҳайдаб кетилган ҳоллар, суд томонидан жамият ва давлат манфаатлари йўлида содир этилган, деб топилган бошқа хатти-ҳаракатлар мустасно.


8. Агар ҳарбий хизматчи мазкур Йўриқноманинг 7-бандида кўзда тутилган вазиятда ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган бўлса, унга ёки унинг оила аъзоларига нафақа тўланмайди.



III. НАФАҚАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ТЎЛАШ


9. Нафақа ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан ҳарбий хизматчининг хизмат жойи бўйича тўланади.


10. Ҳалок бўлиш ёки оғир тан жароҳати олишнинг вазият ва сабабларини суриштириш учун ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва унга тенглаштирилган мансабдор шахс қарори билан махсус комиссия тузилади. Комиссия 15 сутка давомида ҳалок бўлиш, оғир тан жароҳати олишнинг вазият ва сабаблари юзасидан суриштирув ишларини ўтказади.

Ҳарбий хизматчи ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда ҳалок бўлган ҳар бир ҳолда юқорида кўрсатилган Комиссияга тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюросининг ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномасининг нусхаси тақдим этилади.


11. Ҳарбий хизматчи оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати олган ҳолда, ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) қарори билан бахтсиз ҳодиса бўйича суриштирув ўтказувчи махсус комиссия тузилади. Комиссия таркибига текшириш ўтказиладиган ҳодисага алоқаси бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг тегишли ҳарбий қисмда назорат олиб борадиган Давлат техник назорат ва хавфсизлик техникаси органлари (кейинги ўринларда - Давтехназорат органлари деб юритилади) вакиллари киритилади. Комиссия 5 сутка давомида тан жароҳати етишига олиб келган вазият ва сабаблар юзасидан суриштирув ишларини ўтказади.

Суриштирув натижаларига кўра, ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) уч кунлик муддат ичида ҳарбий-даволаш муассасасига тан жароҳати олинган (яраланган, шикаст еган, контузияланган) вазият ҳақидаги маълумотномани (кейинги ўринларда маълумотнома деб юритилади) мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ тақдим этади.

Ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) ҳамда бахтсиз ҳодиса бўйича суриштирув ўтказувчи махсус комиссия раиси маълумотномада баён этилган маълумотлар ишончли бўлиши учун шахсан жавоб беради.


12. Ҳарбий хизматчининг даволаниши ниҳоясига етгач, ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва унга тенглаштирилган мансабдор шахс қарори билан тузилган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва муассасаларида жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссия деб юритилади) ўз йиғилишида ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан берилган маълумотноманинг асослилигини ўрганиб чиқади ҳамда тан жароҳатининг оғирлик даражаси ва меҳнат қобилияти йўқотилган вақтга қараб жорий меъёрлардан келиб чиққан ҳолда бериладиган нафақа миқдори тўғрисида қарор қабул қилади. Жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссия қарори ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва унга тенглаштирилган мансабдор шахс томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


13. Ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва унга тенглаштирилган мансабдор шахс нафақа тўлаш масаласи юзасидан якуний қарор чиқарилиши учун 5 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратининг доимий фаолият юритувчи комиссиясига (кейинги ўринларда доимий фаолият юритувчи комиссия деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

а) ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ҳолда:

ҳарбий қисм командирининг (муассаса бошлиғининг) марҳумни шахсий таркиб рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғидан кўчирма;

ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган сабаблар ва вазият юзасидан ўтказилган махсус суриштирув материаллари;

ҳарбий хизматчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома нусхаси;

болаларнинг туғилганлиги ҳақида гувоҳномалар нусхалари;

Жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссияси йиғилишининг баённомаси;

б) ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда ҳарбий хизматчининг баданига оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етган ҳолда:

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ бир йўла тўланадиган нафақа пули юзасидан билдирги;

мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ ҳарбий шифокорлар комиссияси маълумотномаси;

тан жароҳати олишнинг сабаб ва вазияти юзасидан ўтказилган суриштирув материаллари;

жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси;

зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва Давтехназорат органларининг қарори (хулосаси).


14. Доимий фаолият юритувчи комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг қарори билан белгиланади. Доимий фаолият юритувчи комиссиясининг йиғилишлари ҳужжатлар келиб тушишига қараб, бироқ бир ойда камида бир бор ўтказилади.

Доимий фаолият юритувчи комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва нафақа миқдори юзасидан якуний хулоса чиқаради. Комиссия хулосаси баённома билан расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари - Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади. Доимий фаолият юритувчи комиссиянинг нафақа миқдори юзасидан чиқарган қарори тегишли ҳарбий қисм командирига (муассаса бошлиғига) йўлланади.

Доимий фаолият юритувчи комиссия ҳужжатларни қайтадан расмийлаштириш учун қайтариш, қуйи поғонадаги комиссияларнинг нафақа миқдори юзасидан чиқарган қарорларини бекор қилишга ҳақлидир.


15. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Тиббиёт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий шифокорлар комиссияси ҳарбий шифокор комиссиялари томонидан нафақа олиш учун маълумотномалар асосли ва тўғри берилиши устидан назорат олиб боради.


16. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий шифокор муассасаларида мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ нафақа олиш учун маълумотнома бериш ҳисобининг журнали юритилади, журнал саҳифалари рақамланган, ипдан ўтказилган, муҳр босилган бўлиши шарт ва доимий сақловдаги ҳужжат ҳисобланади. Берилган маълумотномаларнинг иккинчи нусхалари алоҳида жилдда, ҳарбий шифокор комиссиялари йиғилишларининг баённомалар китобларига илова сифатида сақланади.


17. Ҳарбий қисмларда (муассасаларда) мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ расмийлаштирилган материаллар ва тўланган нафақа суммалари ҳисобининг журнали юритилади. Расмийлаштирилган материаллар ва тўланган нафақа суммалари ҳисобининг журнали доимий сақловдаги ҳужжат ҳисобланади ҳамда саҳифалари рақамланган, ипдан ўтказилган, муҳр босилган бўлиши шарт.


18. Бахтсиз ҳодисанинг сабаблари ва ҳолатлари юзасидан суриштирув натижаларига кўра, нафақани тўлаган ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) айбдор шахсга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда регресс даъво қўзғатиш чораларини кўришга мажбур.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


19. Мазкур Йўриқнома талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Ҳарбий қисмнинг

(муассасанинг)

бурчак муҳри



Тан жароҳати олинган (яраланган, шикаст

еган, контузияланган) вазият ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА

               

(ҳарбий унвони, ҳарбий қисм, фамилияси, исми, отасининг исми, турилган йили)

            

          

20____й. "___"________куни

         

   

баданга етган шикаст кўриниши,

              

хусусияти ҳамда яраланган, жароҳатланган жойи ва контузиянинг

           

кенг тус олиб кетишига йўл қўймаслик учун кўрилган чоралар кўрсатиб ўтилади)

кўринишидаги тан жароҳати олди.

Тан жароҳати олинган вазият:


             

              

тан жароҳати олинган (яраланган, шикаст еган, контузияланган) вазият ва сабаблар кўрсатиб ўтилади: ҳарбий, хизмат мажбуриятини, командирнинг буйруғини, фармойишини, ҳарбий хизмат мажбуриятларини, фуқаролик бурчини бажаришда; ҳарбий, жисмоний машғулотларда; техникани таъмирлаш ва хизмат кўрсатишда, қурилиш, хўжалик ва бошқа ишларни бажаришда; ЎР ҚК умумҳарбий низомлари талабларининг, буйруқларнинг, насиҳатларнинг, қўлланма ва йўриқномаларнинг, жумладан техника хавфсизлиги бўйича талабларини бузишда; командирнинг буйруғи, фармойиши, хизмат топшириғини бажариш билан боғлиқ бўлмаган хизматдан ташқари вақтда; таътилда, қисмни ёки хизмат ўтаётган жойни ўзбошимчалик билан ташлаб чиққан вақтда; спиртли ичимлик, гиёҳванд ва шу каби моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ вазиятда)

Маълумотнома

            


(ушбу маълумотнома тақдим этиладиган муассаса ёки ташкилотнинг номи)

            

                 

              

га тақдим этиш учун берилди.

       

Бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказган махсус комиссия раиси

         

Командир (бошлиқ)

             


(имзо, фамилияси ҳамда исми ва отасининг исми)

М.Ў.






Йўриқномага

2-ИЛОВА



КОМАНДИРГА (БОШЛИҚҚА)

        

                      

ЎР МВ тасарруфидаги ҳарбий қисм, муассаса, ташкилотнинг шартли номи

            

       

Бир йўла тўланадиган нафақа пули юзасидан

БИЛДИРГИ


Менга, 20___й. "___"________________куни олинган оғир (ўртача оғир) шикаст учун бир йўла тўланадиган нафақа пули тўлаб

                          

(жароҳатнинг кераксиз даражаси устидан чизиқ тортилади)

берилиши борасида кўрсатмалар беришингизни сўрайман.

Билдирувга


томонидан


(ҳарбий шифокорлар комиссиясининг номи)


20___й. "___"_______________куни_________- рақам билан расмийлаштириб берилган маълумотномани илова қилмоқдаман.


                        


(ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми)

     

20___й. "___"_______






Йўриқномага

3-ИЛОВА



Ҳарбий-даволаш муассасаси, ҳарбий

шифокорлар комиссиясининг бурчак

муҳри



Ҳарбий шифокорлар комиссияси

МАЪЛУМОТНОМАСИ


га, у ҳақиқатан

(ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, фамилияси, исми ва отасининг исми)


ҳам ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида 20__й. "___"______

куни

                 

    

оғир ёки ўртача оғир

                      

(баданга етган шикаст хусусияти ҳамда яраланган, жароҳатланган жой ва контузиянинг

              

кенг тус олиб кетишига йўл қўймаслик учун кўрилган чоралар кўрсатиб ўтилади)

тан жароҳати олганлиги боис 20___й. "____"______________________дан 20__й. "___"_______га

қадар

            


(ҳарбий-даволаш муассасасининг номи кўрсатилади)

________________________________________ да даволанганлиги учун берилди.

Маълумотнома бир йўла тўланадиган нафақа олиш учун қуйидаги ҳужжатларга асосан берилди:

1. 20___ й. "___"_________даги_________-рақамли, ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан суриштирув материаллари асосида берилган тан жароҳати олинган (яраланган, шикаст еган, контузияланган) вазият ҳақида маълумотнома;

2. Суд-тиббий экспертизасининг 20___й. "___"________________даги

______-рақамли далолатномаси (хулосаси);

3. 20___й. "___"_______________даги______-рақамли касаллик тарихи (ҲШК варақалари).

                

               


(ҳарбий шифокорлар комиссияси раисининг ҳарбий унвони, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.

        

                  


(ҳарбий шифокорлар комиссияси котибининг ҳарбий унвони, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Йўриқномага

4-ИЛОВА



Нафақа олиш учун маълумотнома бериш ҳисобининг

ЖУРНАЛИ

Т/р

Фамилияси,

исми,

отасининг

исми


Ҳарбий

унвони


Туғилган

йили


Ҳарбий

қисм

(муассаса)


Даволаниш

муддати: __дан

__га қадар.

Шундан сўнг

хизмат мажбу-

риятларини

бажаришдан неча

суткага озод

этилганлиги

(таътил

берилганлиги)


Ҳарбий қисм

командири

(муассаса

бошлиғи)

томонидан

тақдим этилган

маълумотно-

манинг рақами

ва санаси


ҲШК

баённомаси-

нинг рақами

ва санаси


Маълумотномани

олган шахснинг

ҳарбий унвони,

имзоси ҳамда

фамилияси, исми

ва отасининг исми.

Маълумотнома

берилган сана


1

2

3

4

5

6

7

8

9









          

          

           

           

          

Йўриқномага

5-ИЛОВА



Расмийлаштирилган материаллар ва тўланган

нафақа суммалари ҳисобининг

ЖУРНАЛИ

Т/р



Ҳарбий

унвони,

фамилияси,

исми,

отасининг

исми ва хизмат

жойи


Мурожаат

қилган

шахснинг

фамилияси,

исми,

отасининг

исми ҳамда

ҳарбий

хизматчига

қариндошлиги


Тан

жароҳати

олинган

сана, жой,

сабаб ва

шикаст

даражаси


Маълумот-

нома санаси

ва рақами,

маълумот-

номани берган

ҳарбий

қисмнинг

(муассасанинг)

номи


Ҳарбий

хизматчи

ҳалок

бўлган

сана, жой

ва сабаб


Қисм шахсий

таркиби

рўйхатидан

чиқариш

тўғрисидаги

буйруқнинг

рақами ва

санаси


Сумма


Изоҳ


ҳалок бўлган

ёки тан

жароҳати

олган

кундаги

белгиланган

пул таъми-

нотининг

суммаси


пул

журналининг

моддаси

бўйича

тўланган

нафақа суммаси,

журналнинг

рақами ва

санаси


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10











"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 353-модда.























































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск