ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / ҳарбий хизматчиларга, ички ишлар органлари ходимларига /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.08.2005 й. ПҚ-158-сон "Ўзбекистои Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2005 й.

N ПҚ-158



ЎЗБЕКИСТОИ РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИНИ

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда Қуролли Кучларни ислоҳотлаштириш, замонавий қурол-яроғ ва техника билан жиҳозланган, турли вазиятларда мамлакат хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича мураккаб вазифаларни бажара оладиган сон жиҳатидан ихчам, ҳаракатчан ва мукаммал бўлинмаларни ташкил этиш борасида миқёси ва мазмунига кўра катта ишлар амалга оширилди.

Шунинг билан бирга ҳарбий хизмат нуфузини ва ҳарбий хизматчиларнинг касб маҳоратини ошириш, уларнинг ижтимоий муҳофазаси масалалари доимо давлатнинг диккат марказида бўлиб, Ватан ҳимоячилари тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлигининг асосини ташкил этади.

Қуролли Кучларни ислоҳ этишдан иборат мана шу ғоят муҳим вазифаларни ҳал қилишда мамлакат ҳукумати томонидан армияни модернизациялаштириш жараёнида бўшайдиган ресурслар изланмоқда ва йўналтирилмокда. Чунончи, 2002 йилдан бошлаб 20 дан ортиқ ҳукумат қарорлари қабул қилинди ва уларга мувофиқ ҳарбий унвонлар бўйича маошлар 2 баравардан кўпроқ оширилди, турли тоифалардаги ҳарбий хизматчилар учун мансаб маошларининг янги миқдорлари белгиланди. Қуролли Кучларнинг ҳар хил турлари ҳарбий хизматчиларининг касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш мақсадида аъло хизмат, малака даражалари учун пул мукофотининг қўшимча турлари ҳамда иқлим шароитлари оғир бўлган жойлардаги хизмат учун ҳудудий коэффициентлар тўлаш белгиланди.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг ойлик пул таъминоти 2 баравардан ортиқ кўпайтирилди, улар захирага бўшатилганида бериладиган нафақа энг кам иш ҳақининг 0,4 қисмидан 8 бараваригача оширилди.

Ҳарбий хизматчиларнинг овқатланишини ташкил этиш, уларни озиқ-овқат билан таъминлашнинг замонавий меъёр ва талаблари белгиланди. Тураржойлар ижараси учун компенсация миқдорлари ўрта ҳисобда 50 фоиз оширилди. Ҳарбий қисмларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш бўйича турли дастурлар ишлаб чиқилмоқда ва амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминоти, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш вазифаларини амалда ҳал этиш мақсадида:


1. 2005 йилнинг 1 сентябридан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг:

бошланғич нулинчи разрядга нисбатан 1,30дан 1,81гача коэффициентлар ўрнатилган ҳолда мансаб маошлари миқдори 1,2 баравар миқдорида белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерлари ҳамда контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларининг мансаб маошларига мавжуд 15 фоизли ойлик устама ҳақ бекор қилиниб, иловага мувофиқ ҳарбий унвонлар бўйича маошларнинг янги миқдорлари белгилансин.

2005 йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерлари ва контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларининг пул таъминотига белгиланган хизмат муддатини ўтаганлик учун ойлик фоизли устама ҳақ миқдорлари қуйидагича белгилансин:

3 йилдан 5 йилгача хизмат муддатини ўтаганда - 15 %;

5 йилдан 10 йилгача хизмат муддатини ўтаганда - 25 %;

10 йилдан 20 йилгача хизмат муддатини ўтаганда - 30 %;

20 йилдан ортик хизмат муддатини ўтаганда - 30 %.

Оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибида контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларига фоизли устамалар тўлаш учун хизмат муддатига уларнинг ички ишлар органларининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибидаги тегишли лавозимларда хизмат ўташ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига киритиладиган вазирликлар ва идораларда ҳарбий лавозимларга тайинлангунига қадар тегишли махсус унвонлар ва мартаба даражаларига эга бўлган божхона органлари, прокуратура органлари, адлия органлари ва муассасалари ходимларининг хизмат ўташ даврлари календарь тартибида киритилади.

3. Мудофаа вазирлиги (Қ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Б. Субанов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) Молия вазирлиги (С. Раҳимов) билан биргаликда икки ҳафта муддатда пул таъминоти тузилмасини мақбуллаштиришни, ҳарбий хизматчиларнинг касб маҳорати ўсишини рағбатлантирмайдиган тўловларни бекор қилишни назарда тутган ҳолда тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар киритсин.

Ажратиладиган давлат ресурсларидан, моддий-техника воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, Қуролли Кучларни мустаҳкамлаш, уларни замонавий техника ва қурол-аслаҳалар билан жиҳозлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминоти тизимини янада такомиллаштириш борасидаги мақсадли вазифаларни ҳал этиш учун моддий ва молиявий ресурсларнинг қўшимча манбаларини аниқлаш бўйича бошланган ишларни давом эттирсин.


4. Белгилансинки, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар хизматдан бўшатилганида бериладиган пул миқдорини ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар Молия вазирлигининг "Сафарбарлик чақирув захираси маблағлари" Махсус ҳисобварағи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ бошқа харажатлар ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идораларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (С. Раҳимов) мазкур қарорнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идораларнинг харажатлар сметасига белгиланган тартибда тегишли ўзгартишлар киритсин.


5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби Р. Мирзаев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 245-модда.















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск