Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

ЎзССЖ Президентининг 07.05.1990 й. ПФ-4-сон "Улуғ Ватан уруши ногиронларига, қатнашчиларига, байналмилалчи жангчиларга ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига совет халқининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабасининг 45 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.05.1990 й.

N ПФ-4



УЛУҒ ВАТАН УРУШИ НОГИРОНЛАРИГА,

ҚАТНАШЧИЛАРИГА, БАЙНАЛМИЛАЛЧИ ЖАНГЧИЛАРГА

ВА ҲАЛОК БЎЛГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ

ОИЛАЛАРИГА СОВЕТ ХАЛҚИНИНГ УЛУҒ ВАТАН

УРУШИДАГИ ҒАЛАБАСИНИНГ 45 ЙИЛЛИГИ

БАЙРАМ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг, байналмилалчи жангчилар ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларининг турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида ҳамда совет халқининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабасининг 45 йиллигини нишонлаш учун:


Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят Советлари ва шаҳар Совети ижроия қўмиталари, жумҳурият ҳудудида жойлашган корхоналар ва ташкилотлар 1990 йилда Улуғ Ватан уруши ногиронларини ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини уй-жой билан таъминласинлар, 1991 йилда эса Улуғ Ватан урушининг барча қатнашчиларини ҳамда уларга тенглаштирилган 1990 йил 1 январгача ҳисобга олинган кишиларни уй-жой билан таъминласинлар.

Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят Советлари ва Тошкент шаҳар Совети ижроия қўмиталари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар:

Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ҳозирги вақтда яшаётган давлат ва идораларга қарашли уйлар ҳамда квартираларни уларга шахсий мулк қилиб топширсинлар;

1990 йил давомида Улуғ Ватан уруши ногиронларининг ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларининг, 1991 йилда эса барча Улуғ Ватан қатнашчиларининг ҳамда уларга тенглаштирилган шахсларнинг уй-жой, маиший шароитини халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталарининг, корхоналар, ташкилотлар, колхозлар, совхозларнинг маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан уй-жой қуриш ва ремонт қилиш йўли билан яхшилашни таъминласин.

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши 1990 йилда:

1990 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон ССЖ Ижтимоий таъминот вазирлиги системасидаги уруш ветеранлари учун санаторийлар, пансионатлар ва стационарларда овқатланишга, дори-дармонларга ва юмшоқ жиҳозларга харажатлар нормасини Улуғ Ватан уруши ногиронлари госпиталлари учун кўзда тутилган нормаларга тенглаштирсин;

Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига, байналмилалчи жангчиларга шахсий фойдаланиш учун сотишга бозор фондидан 1750 та енгил автомашина ажратсин;

Ўзбекистон ССЖ Ижтимоий таъминот вазирлигига I гуруҳ ногиронларига кажавалар сотиб олиш учун чет эл валютасида 100 минг сўм ажратсин.

Ўзбекистон ССЖ Алоқа вазирлиги, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят Советлари ва Тошкент шаҳар Совети ижроия қўмиталари 1990-1991 йилларда 1990 йил 1 январигача ҳисобга олинган барча Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг, байналмилалчи жангчиларнинг ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларининг квартиралари телефонлаштирилишини таъминласинлар.

Вазирликлар ва идораларга марказлаштирилган моддий рағбатлантириш фонди маблағидан, корхоналар ва ташкилотларга - моддий рағбатлантириш (меҳнатга ҳақ тўлаш ягона фонди) фондлари маблағларидан, ноишлаб чиқариш соҳасидаги муассасаларга эса смета харажатларини тежаш ҳисобидан Улуғ Ватан уруши қатнашчиларини шу йилнинг май ойидан кечиктирмай қиймати 100 сўмгача турадиган эсдалик совғалар билан мукофотлашга рухсат этилсин.

Халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталари Ватан уруши қатнашчилари бўлган ишламаётган пенсионерлар учун ижтимоий-маданий тадбирларга ажратилган маблағ ҳисобидан совға сотиб олсинлар.

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши социалистик Ватанни ҳимоя қилишда Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва уч даража Шуҳрат орденлари билан мукофотланган жангчиларнинг алоҳида хизматларини ҳисобга олиб, уларнинг уй-жой шароитларини, уларга тиббий, савдо ва маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишнинг 1990 йилга белгиланган тадбирларини биринчи навбатда бажаришни таъминласин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Жумҳуриятининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1990 й., 22-24-сон, 309-модда







































Время: 0.0284
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск