Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.01.1992 й. ПФ-307-сон "Яйлов чорвачилиги (қоракўлчилик, қўйчилик, уюр йилқичилиги ва туячилиги) ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.01.1992 й.

N ПФ-307



ЯЙЛОВ ЧОРВАЧИЛИГИ

(ҚОРАКЎЛЧИЛИК, ҚЎЙЧИЛИК,

УЮР ЙИЛҚИЧИЛИГИ ВА ТУЯЧИЛИГИ)

ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

ҚИЛИШНИНГ ҚЎШИМЧА ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси қоракўлчилиги, қўйчилиги, уюр йилқичилиги ва туячилигида банд бўлган ходимларнинг ғоят оғир меҳнат шароитини, ноқулай об-ҳаво ва иқлим шароитида узоқ муддат бўлишларини ҳисобга олиб ҳамда уларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида:

2. Яйлов чорвачилиги ходимлари учун ҳар йилги меҳнат таътили муддати 36 иш куни белгилансин.


3. 1992 йилдан бошлаб қоракўлчилик ва қўйчилик хўжаликлари ходимларининг иш ҳақига қўшимча коэффициент меҳнат шароитидаги сувсизлик, олислик ва бошқа табиий-иқлимий хусусиятлар ҳисобга олиниб жорий қилинсин. Меҳнат вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргалиликда бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар тақдим этсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари махаллий Кенгашлари ижроия комитетлари, колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари:

- республиканинг яйлов чорвачилигида, қоракўлчилик ва қўйчилик хўжаликларидаги камида 5 йил узлуксиз иш стажига эга бўлган ходимларга қишлоқ аҳоли манзилгоҳларидаги давлат уй-жой фондининг улар яшаб турган уйлари ёки квартираларини шахсий мулк қилиб бепул берсинлар;

- яйлов чорвачилиги ходимларига совхозлар ва колхозларнинг рағбатлантириш жамғармалари маблағларидан ҳовли иморатлари бўлган уй-жойлар қуриш учун бепул қарз бериб, бинокорлик материалларини харид қилишда кўмаклашсинлар;

- ёш чўпонларнинг оилаларига шахсий ёрдамчи хўжаликни ташкил этиш учун имтиёзли шартларда сигирлар ёки отлар (туялар), қўйлар бериб, уларни ем-хашак, билан таъминлашда ёрдам кўрсатсинлар;

- тармоқда камида 5 йил узлуксиз иш стажига эга бўлган ходимларга енгил автомобиллар, мотоцикллар, холодильниклар, телевизорлар, кир ювиш машиналари ҳамда бошқа ғоят харидоргир маданий-маиший ва хўжалик молларини биринчи галда сотиб олиш ҳуқуқини берсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иштирокида 1992-1995 йилларда Самарқанд, Бухоро, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида чўпонлар ва уларнинг оилаларини соғломлаштириш учун санаторий-профилакторийлар очсин.


6. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига республика қоракўлчилик ва қўйчилик хўжаликларининг чўпонлари ҳамда бошқа ходимларига санаторийлар ва дам олиш уйларига қўшимча равишда йўлланмалар ажратишни кўзда тутиш тавсия этилсин.


7. Тармоқнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш учун "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" фахрий унвонини этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" фахрий унвони ва кўкрак нишони тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши муҳокамасига тақдим этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10 кун муддат ичида қоракўлчилик ва қўйчилик ходимлари тоифалари рўйхатини, бориб ишлаш ушбу Фармонда белгиланган имтиёзларга эга бўлиш ҳуқуқини берадиган районлар ва хўжаликларнинг рўйхатларини тасдиқласин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов

















Время: 0.0097
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск