язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш/ Тошкент шаҳар ҳокимининг 14.12.2011 й. 809-сон "Тошкент шаҳрида рухсатсиз қурилган, кўп йиллардан бери фойдаланиб келинаётган якка тартибдаги тураржой бино-иншоотларига нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ишларини амалга ошириш ҳақида"ги Қарори

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2011 й.

N 809


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА РУХСАТСИЗ ҚУРИЛГАН,

КЎП ЙИЛЛАРДАН БЕРИ ФОЙДАЛАНИБ КЕЛИНАЁТГАН

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТУРАРЖОЙ БИНО-ИНШООТЛАРИГА

НИСБАТАН ЭГАЛИК ҲУҚУҚИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ

ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАҚИДА


Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг 1988 йил 5 апрелдаги "Якка тартибдаги даҳаларда жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган уйларни, хўжалик ва маиший биноларни ҳамда иншоотларни шахсий мулк сифатида рўйхатга олиш тўғрисида"ги 202/8-сонли қарорига асосан руҳсатсиз қурилган тураржой биноларини эгалик ҳуқуқи асосида рўйхатга олиш ишлари бошланиб, белгиланган ишлар тўлиқ якунига етказилмаганлиги муносабати билан, шунингдек бугунги кун ҳолатига Тошкент шаҳри ҳудудидаги 14 мингга яқин якка тартибдаги тураржой бино-иншоотларига нисбатан эгалик ҳуқуқи эътироф этилмаганлиги сабабли, эгалик ҳуқуқи эътироф этилмаган тураржойлардан фойдаланувчиларида мерос, ҳадя, олди-сотди ва бошқа шу каби битимларни расмийлаштиришда муаммолар юзага келишини, шу орқали кўп сонли ариза ва шикоятлар келиб тушишининг олдини олиш, турли бюрократик тўсиқлар ва сансоларлик ҳолатларини бартараф этиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январь куни рўйхатга олинган "Бино-иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги 387-сонли ва 1999 йил 27 май куни рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикасида ер участкаларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги 736-сонли йўриқномаларига мувофиқ,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Туман ҳокимликлари:


1.1. Тошкент шаҳри маҳаллаларида 2000 йилгача рухсатсиз қурилган тураржой бино-иншоотларининг ҳақиқий қурувчиси номига эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ишлари белгиланган муддатда тўлиқ ниҳоясига етказилсин.

1.2. Эгалик ҳуқуқини эътироф этишда, намунавий шакллар асосида (илова қилинади) ўрнатилган тартибда далолатномалар расмийлаштирилсин.


1.3. Муҳофаза ерлари, капитал қурилиш ва ободонлаштириш ишлари учун ажратилган ҳудудларда рухсатсиз қурилган тураржой биноларининг шахсий мулк сифатида рўйхатга олинмаслиги белгилаб қўйилсин.


1.4. Эгалик ҳуқуқи эътироф этилаётган тураржой биноларининг фойдаланувчилари зиммасига биноларнинг техник ва санитария ҳолатини яхшилаш, жорий ва тегишли рухсатга асосан капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳамда уйнинг олд ҳудудини ободонлаштириш мажбуриятлари юклатилсин.


1.5. 2000 йилгача рухсатсиз қурилган тураржой бино-иншоотларига нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ишларининг ижро муддати 2015 йил якунига қадар деб белгилансин.

2. Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ. Расулов):

эгалик ҳуқуқи эътироф этилган тураржой бинолари ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминласин.


3. Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (А. Таджиев) Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ. Расулов) билан биргаликда:

ўзбошимча қурилишлар ва ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан амалдаги қонунчилик асосида доимий равишда тегишли ишлар олиб борсин.


4. Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар каналларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашга ихтисослаштирилган бошқармаси, тегишли темир йўл корхоналари билан биргаликда:

Қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва меъёрларга жавоб берадиган уй-жойларнинг хатлов натижалари асосида рўйхати тузилсин ва маҳаллалар кесимида ер чегаралари хариталари тасдиқлансин.

5. Ушбу қарор тасдиқлаш учун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясига киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.С. Рахмонов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими

вазифасини бажарувчи                                                           Р. Усманов






Қарорга

ИЛОВА



Шаҳар _____________

Туман ______________

20____ йил "__" ________________



Уй-жойнинг техник ҳолати хатловдан ўтказилганлиги ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА


Биз, ____________________________________________________________________ томонидан

(Ф.И.Ш.)

20____ йил "__" ________________ куни ___________________________________даги тураржой

(манзил)

техник хатловдан ўтказилди.


Хатлов натижасида қуйидагилар аниқланди:


1. Тураржой ва ёрдамчи бино-иншоотларнинг ҳақиқий қурувчиси:

_____________________________________________________________________

(Ф.И.Ш.)

2. Қурилган йили: _________________

3. Қурилмаларнинг техник кўрсаткичлари жадвалга асосан.


Техник кўрсаткичлар жадвали

            

N

Номи


Ўлчов бирлиги


Кўрсаткич


1

Қаватлар сони




2

Бинолар сони




3

Иншоотлар сони




4

Яшаш хоналари сони




5

Ёрдамчи хоналар сони




6

Ер участкасининг умумий майдони


кв.м.


7

Қурилиш остидаги ер майдони


кв.м.


8

Умумий фойдаланиш майдони


кв.м.


9

Яшаш майдони


кв.м.


10

Ишноотлар майдони


кв.м.


  

Уй-жой қуйидаги қурилмалардан иборат: ____________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________


4. Тураржой муҳофаза ерлар, капитал қурилиш ва ободонлаштириш ишлари учун ажратилган ҳудудларда жойлашмаган.


5. Ушбу далолатнома туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш учун тайёрланди (план-схема илова қилинади).

          

             

Туман кадастри муҳандиси

_________

(имзо)

_______________________

(Ф.И.Ш.)

Туман кадастри техник ходими

_________

(имзо)

_______________________

(Ф.И.Ш.)

Туман меъмори

_________

(имзо)

_______________________

(Ф.И.Ш.)

Тураржойнинг ҳақиқий қурувчиси

ёки хонадон вакили

_________

(имзо)

_______________________

(Ф.И.Ш.)

                     





Шаҳар _____________

Туман ______________

Кўча (даҳа) ______________

20____ йил "__" ________________



Уй-жой қурувчисини аниқлаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Манзил: ______________________________________________________

Уй-жой ким томонидан қурилган: _______________________________

Уй-жойнинг қурилган йили: ____________________________________

Доимий рўйхатда туриши ҳақида маълумот:______________________

Ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда қурилиш қилганлиги ҳақида маълумот:

________________________________________________________________

________________________________________________________________

  

Ер-мулк солиғи ва бошқа турдаги тўловларни тўлаб келаётганлиги ҳақида маълумот:

________________________________________________________________

________________________________________________________________


Тасдиқлаймиз маҳаллада истиқомат қилувчилар:


1. ___________________________________________ уйда яшовчи фуқаро

                                          (манзил)

________________________________________________________________

                                          (Ф.И.Ш.)


2. ___________________________________________ уйда яшовчи фуқаро

                                          (манзил)

________________________________________________________________

                                          (Ф.И.Ш.)


                

Тураржойнинг ҳақиқий қурувчиси

ёки хонадон вакили

                 

_________

(имзо)

_______________________

(Ф.И.Ш.)

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси

_________

(имзо)

_______________________

(Ф.И.Ш.)

       

(Муҳр ўрни)