Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2003 й. 370-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2003 й.

N 370



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ижтимоий-сиёсий ҳаётни, давлат тузилишини, шу жумладан суд-ҳуқуқ соҳасини эркинлаштириш, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ҳукуматининг қарорлари ижросини таъминлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари яратилди, хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий ишлари такомиллаштирилмоқда, ҳуқуқни қўллаш амалиётини доимий таҳлил қилиш ва унинг мониторинги ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича асосланган таклифлар бериш тизими ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар адлия органларининг фаолиятини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш Адлия вазирлигининг асосий ва энг муҳим вазифаси бўлиши лозим.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг энг муҳим вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

қонунчилик ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, улар амалга оширилишини таъминлаш;

Конституция ва қонунлар билан мустаҳкамланган инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини ҳар томонлама ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш;

жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

судларни моддий-техникавий ва молиявий жиҳатидан таъминлаш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, суд ҳужжатлари ва бошқа давлат органлари ҳужжатлари ижросини таъминлашнинг самарали механизмини яратиш;

нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;

тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқий таъминлаш самарадорлигини оширишга, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгалари, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш ва рўйхатга олиш жараёнини соддалаштиришга, шартномавий интизомни мустаҳкамлашга йўналтирилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

юридик шахслар, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказишда қонунчиликка риоя қилинишини таъминлаш;

тегишли давлат органлари билан биргаликда халқаро-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатлари самарали ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;

замонавий талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


3. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида 6 кишидан иборат Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса 1-иловага мувофиқ тегишли бўлимлар ташкил этилсин.


4. Белгилансинки, адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдирлар ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бўйсунадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низом, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг тузилмалари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг намунавий тузилмалари 2-6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларининг умумий чекланган сони 202 кишидан, шу жумладан 151 нафар бошқарув ва 51 нафар хизмат кўрсатувчи ходимлардан иборат этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" ва "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси" нашрлари негизида Ўзбекистон Республикасининг барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ягона расмий нашри - "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами"ни таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами" даврий нашр қилинишини, шунингдек унинг очиқ обуна йўли билан тарқатилишини ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг тузилмаси ва Низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

қонун ҳужжатларига мазкур қарор талабидан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 27 августдаги

370-сон қарорига

1-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимларининг

штатдаги ходимлари сони*

Минтақалар


Штатдаги ходимлар сони


Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри


3

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари


2


*) Биттадан штатдаги ходимлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари лавозимларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади. Қолган штатдаги ходимлар сони Ўзбекистон Республикаси Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига молиялаштирилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 27 августдаги

370-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ











Адлия вазирлиги
























































































































Х.Сулаймонова номидаги

Республика суд экспертиза маркази











Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан  ва молиявий таъминлаш Департаменти












































Тошкент Давлат юридик институти











Юристлар малакасини ошириш Маркази












































Академик лицей











Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази












































Тошкент юридик коллежи












"Инсон ва қонун" газетаси ва "Ҳаёт ва қонун" журналининг бирлашган таҳририяти











































































"Адолат" нашриёти




























































































Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар  адлия бошқармалари





































Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 27 августдаги

370-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ















Вазир





































Вазир ёрдамчиси
























































































































































Вазирнинг биринчи ўринбосари



Вазир ўринбосари





Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари  Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти































































Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси

13



Инсон ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш бошқармаси

6*


Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар бошқармаси

13





Қонунчилик бош бошқармаси



g


































Маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси

10


































Кадрлар бошқармаси

4



Тадбиркорлар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш бошқармаси

14*

























Халқаро-ҳуқуқий бошқарма

7
















































Иқтисодий қонунчилик бошқармаси

15



































Ишлар бошқармаси

7*




















Департаментнинг ҳудудий бўлимлари




Шартномавий-ҳуқуқий

ишларни назорат қилиш бошқармаси

11*


Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси

10




































Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси

12












Марказий  бухгалтерия

5*



































































Хорижий инвестициялар

ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси  10






















g

Биринчи бўлим  1





Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси

7















































Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси

11,5



































Матбуот котиби



























































































































































Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси

9





















































































































































Жами: Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ходимларнинг умумий чекланган сони 202 киши, шу жумладан 151 киши бошқарув ходимлари ва 51 киши хизмат кўрсатувчи ходимлар.

*) 25 киши (шу жумладан 21 киши бошқарув ходимлари: Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармасидан 7 киши, Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасидан 6 киши, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасидан 6 киши, Ишлар бошқармасидан 1 киши, Марказий бухгалтериядан 1 киши) Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига молиялаштирилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 27 августдаги

370-сон қарорига

5-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси

Адлия вазирлигининг

ТУЗИЛМАСИ















Вазир










































































































































































































Вазирнинг

биринчи ўринбосари











Вазир

ўринбосари


































































Ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбаси



Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими




Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими




Ҳуқуқий маърифат тарғиботи бўлими




Қонунчилик бўлими






















































Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими




Шартномавий

ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими




Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар бўйича бош маслаҳатчи




Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими


Ишлар бошқармаси  (хўжалик бўлими)
























































Кадрлар бўйича бош маслаҳатчи













Нотариат ва адвокатура масалалари бўйича бош маслаҳатчи




ФҲДЁ масалалари бўйича бош маслаҳатчи














































































Бухгалтерия



















Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар 



ФҲДЁ бўлимлари ва архивлари





















































































Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ходимларнинг умумий чекланган сони - 30 киши, шу жумладан 29 киши - бошқарув ходимлари. 14 киши, шу жумладан 8 киши бошқарув ходимлари ва 6 киши хизмат кўрсатувчи ходимлар (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими ва бошқалар) Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 27 августдаги

370-сон қарорига

6-ИЛОВА


Вилоятлар ва Тошкент шаҳар

адлия бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*















Бошлиқ










































































































































































































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари











Бошлиқ ўринбосари


































































Ишлар бошқарувчиси  (хўжалик бўлими)



Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими




Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя  қилиш бўлими




Ҳуқуқий маърифат тарғиботи бўлими




Қонун ҳужжатларини туркумлаш бўлими






















































Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими




Шартномавий-

ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими




Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар бўлими




Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими


Кадрлар бўлими






















































Бухгалтерия













Нотариат ва адвокатура бўлими




ФҲДЁ бўйича бўлим















































































Девонхона


















Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар 



ФҲДЁ бўлимлари ва архивлари


















































































*) Ходимлар сони ва иш ҳажмига қараб айрим бўлимлар бирлаштирилиши ёки ажратилиши мумкин.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг давлат бюджетидан молиялаштириладиган ходимларининг чекланган сони 317 киши, шу жумладан бошқарув ходимлар сони 268 киши ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони 49 киши.

158 киши, шу жумладан 113 бошқарув ходими ва 45 хизмат кўрсатувчи ходим (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими ва бошқалар) Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 27 августдаги

370-сон қарорига

7-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида" 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 32-модда) 1-бандининг иккинчи хат боши, 5-бандининг иккинчи хат боши, 6-банди, шунингдек ушбу қарорга 1 ва 2-иловалар.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий аппарати таркибида иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармасини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 24 январдаги 27-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 3-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 1 февралдаги 50-сон қарорининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 8-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш ва унинг аппарати тузилмасидаги ўзгартиришлар тўғрисида" 1995 йил 27 апрелдаги 152-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 4-сон, 16-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида Фуқароларнинг қонунчиликнинг бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш бошқармасини тузиш тўғрисида" 1997 йил 10 июлдаги 345-сон қарорининг 6-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 138-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 8, 79-модда.














































Время: 0.1854
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск