Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида 2001 йил 1 июлгача жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертациялаш вақтида вақтинча етишмаётган айланма маблағларни тўлдириш учун хўжалик юритувчи субъектларни ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ЎзР Молия вазирлиги томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.10.2001 й. 423-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 25 октябрдаги

423-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида

2001 йил 1 июлгача жалб этилган хорижий валютадаги

кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин

алмаштириладиган валютага конвертациялаш вақтида вақтинча

етишмаётган айланма маблағларни тўлдириш учун хўжалик

юритувчи субъектларни ҳамда иқтисодиётнинг устувор

тармоқларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорини ва "Ички валюта бозорида алмашув курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 25 октябрдаги 422-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ва:

асбоб-ускуналар, хом ашё, моддий-техника ресурслари ва бутловчи буюмлар импорти учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилишда айланма маблағларнинг вақтинчалик тақчиллигини тўлдиришга иқтисодиётнинг устувор тармоқлари хўжалик юритувчи субъектларига 2001 йилнинг ноябрь-декабрида кредит бериш:

улар бўйича битим 2001 йил 1 июлгача имзоланган Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилишда молиявий ресурслар тақчиллигини 2001-2002 йилларда қисман қоплаш тартибини белгилаб беради.



II. КРЕДИТ РЕСУРСЛАРИ МАНБАЛАРИ


2. Қуйидагилар Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида 2001 йил 1 июлгача жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертациялаш вақтида вақтинчалик етишмаётган ўз айланма маблағларини тўлдиришлари учун хўжалик юритувчи субъектларга ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларига миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кредит бериш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида операциялар ўтказиш учун мўлжалланган валюта маблағларини 2001 йил 1 ноябрдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашдан олинган даромадлар;

пахта толаси экспортидан олинган валюта тушумининг сўмдаги эквиваланти ва пахта толасининг прейскурант бўйича нархи ўртасидаги фарқ (зарарлар қопланганидан кейин);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг (кейинги ўринларда матнда Қимматбаҳо металлар қўмитаси деб юритилади) биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси  бўйича қимматбаҳо металларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан харид қилинишидан олинган қўшимча даромадлари;

Қимматбаҳо металлар қўмитасидаги қимматбаҳо металлар қолдиқларини, уларнинг экспорт қилиниши, валюта тушумининг келиб тушиши ҳамда унинг биржадан ташқари валюта биржасида сотилишига қараб 2001 йил 1 ноябрдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашдан солинган даромадлар.



III. МАБЛАҒЛАРНИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

МАХСУС ДЕПОЗИТ ҲИСОБ РАҚАМЛАРИГА

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


3. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган маблағларни жамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳар бир манба бўйича тўртта шахсий ҳисоб рақамлари ажратилган ҳолда 21506-махсус депозит ҳисоб рақами очилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган валюта маблағларини қайта баҳолашдан олинган даромадларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 21506-махсус депозит ҳисоб рақамига улар ҳосил бўлган пайтдан бошлаб уч кун муддатда ўтказади.


5. Қимматбаҳо металлар қўмитасидаги қимматбаҳо метеллар қолдиқларини 2001 йил 1 ноябрдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашдан олинган даромадлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Молия вазирлигининг 21506-махсус депозит ҳисоб рақамининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига кўрсатиб ўтилган қолдиқлар экспортидан олинган тушум биржадан ташқари валюта бозори савдосида сотилган санадан бошлаб икки банк кунидан кечикмай ўтказилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ташқи савдо компаниялари орқали пахта толасини сотишдан олинган валюта тушумини биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига белгиланган тартибда мажбурий сотишни валюта тушуми ташқи савдо компанияларининг транзит ҳисоб рақамларига ўтказилган кундан бошлаб уч банк кунидан кечикмай амалга оширади.


7. Пахта толасини экспорт қилишдан олинган сотилган валюта тушумининг сўмдаги эквиваленти, экспорт бўйича сўмлардаги ишлаб чиқариш харажатлари чиқариб ташланган ҳолда. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари томонидан қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

маблағларнинг бир қисми пахта толаси ҳажми учун тегишли йил ҳосили бўйича белгиланган прейскурант нархлар бўйича валюта тушумига тенг ҳолда "Пахтасаноат" ҳудудий бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш учун йўналтирилади. Бунда, агар пахта толаси учун Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари томонидан ҳақ қисмантўланган бўлса, тегишли равишда ташқи савдо компанияларининг "Пахтасаноат" ҳудудий бирлашмалари билан ҳисоб-китоблари ҳам худди шундай нисбатларда қисман амалга оширилади.

Пахта толасини сотишдан олинган валюта тушуми сўмдаги эквивалентининг унинг прейскурант нархларидан ошиши оқибатида прейскурант нархлар бўйича "Пахтасаноат" ҳудудий бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компанияларида қоладиган маблағлар икки кун мобайнида тўлиқ миқдорда Молия вазирлигининг 21506-махсус депозит ҳисоб рақамининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига йўналтирилади.


8. Металл сотилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 13 июлдаги 270-45-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.


9. Қимматбаҳо металлар қўмитаси тегишли ҳисоб-китоблар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг топшириқлари бўйича 3 кун мобайнида кўрсатиб ўтилган маблағларни ўзининг депозит ҳисоб рақамидан Молия вазирлигининг 21506-махсус депозит ҳисоб рақамининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига ўтказади.



IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ТОМОНИДАН ИҚТИСОДИЁТНИНГ УСТУВОР

ТАРМОҚЛАРИНИНГ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРИГА ҲАМДА ҲУКУМАТ ТОМОНИДАН

ЁКИ УНИНГ КАФОЛАТИ ОСТИДА ЖАЛБ ҚИЛИНГАН

КРЕДИТЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ УЧУН МИЛЛИЙ

ВАЛЮТАНИ ЭРКИН АЛМАШТИРИЛАДИГАН ВАЛЮТАГА

КОНВЕРТАЦИЯ ҚИЛИШДА МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАР

ТАҚЧИЛЛИГИНИ ҚИСМАН ҚОПЛАШ УЧУН

КРЕДИТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


10. Ваколатли банклар ҳар ойнинг 2-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини:

а) иқтисодиётнинг устувор тармоқларига мансуб бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан - мижозлардан конвертациялаш юзасидан қабул қилинган буюртманомалар мавжудлиги тўғрисида;

б) ҳар ойда аниқлаштириладиган асосий қарзни ва кредитлар бўйича фоизларни қайтариш жадвалига мувофиқ берилган Ҳукумат кафолати остида жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга хизмат кўрсатиш учун қарздорлар томонидан берилган конвертациялаш юзасидан қабул қилинган буюртманомалар тўғрисида:

в) қуйидагиларнинг:

импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, хом ашё, моддий-техника ресурслари ва бутловчи буюмларга ҳақ тўлашга хорижий валюта сотиб олиш учун иқтисодиётнинг устувор  тармоқларига мансуб бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг;

Ҳукумат кафолати остида жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича тўлов тўлаши керак бўлган қарздорларнинг ўзининг сўмдаги нақд маблағлари ва кутилаётган тушуми тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган ахборот асосида, шунингдек махсус депозит ҳисоб рақамига ҳисоб-китоб тушумларидан келиб чиқиб жорий ойга кредит беришнинг прогноз ҳажмларини шакллантиради ва уларни ваколатли банкларга ва Марказий банкка маълум қилади.


12. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларига мансуб бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитлари, шунингдек Ҳукумат кафолати остидаги хорижий валютадаги кредитлар қарздорларининг молиявий маблағлари тақчиллигини қоплаш Молия вазирлиги, қарздор ва хизмат кўрсатувчи банк ўртасида Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга шартномалар тузиш асосида амалга оширилади.

Кредит миқдори қарздорнинг молиявий аҳволини ўрганиб чиқиш, қарздорларнинг сўмдаги нақд маблағлари ва кутилаётган тушуми асосида белгиланади.

Асбоб-ускуналар, хом ашё, моддий-техника ресурслари ва бутловчи буюмлар импорти учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилишда 2001 йил ноябрь-декабрь ойларида айланма маблағларнинг вақтинчалик тақчиллигини тўлдириш учун иқтисодиётнинг устувор тармоқларига мансуб бўлган хўжалик юритувчи субъектларга бериладиган кредитнинг энг кўп миқдори сотиб олинадиган валюта ҳажмига Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 январдаги 23-8-сон қарорида белгиланган курс билан биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси ўртасидаги фарқдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Улар бўйича битимлар 2001 йил 1 июлгача имзоланган Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилишда молиявий ресурслар тақчиллигини 2001-2002 йилларда қисман қоплаш учун кредитнинг энг кўп миқдори:

2001 йил ноябрь-декабрь ойларида сотиб олинадиган валюта ҳажмига Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 январдаги 23-8-сон қарорида белгиланган курс билан биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси ўртасидаги фарқлар ортиқ бўлиши мумкин эмас:

2002 йилда улар бўйича битимлар 2001 йил 1 июлгача имзоланган Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилишда молиявий ресурслар тақчиллигини 2001-2002 йилларда қисман қоплаш учун зарурият бўлганда Ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кредит сифатида бериладиган маблағлар мижознинг ваколатли банкдаги махсус ҳисобрақамига унинг томонидан ушбу ҳисоб рақамига Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 январдаги 23-8-сон қарорида белгиланган курс бўйича камида сотиб олинадиган валюта ҳажмига тенг миқдорда сўмдаги маблағлар жамланган тақдирда ўтказилади.


14. Молия вазирлигига кредитлар қарздорнинг ўз маблағлари ҳисобига қайтарилади, эркин курс билан Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 январдаги 23-8-сон қарорида белгиланган курс ўртасидаги фарқ сифатида биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси бўйича экспортдан олинган валюта тушумини мажбурий сотишдан тушган тушум ҳам шу жумлага киради.


15. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларига мансуб бўлган хўжалик юритувчи субъектларга кредит беришда ҳамда улар бўйича битимлар 2001 йил, 1 июлгача имзоланган Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валюта конвертация қилишда молиявий ресурслар тақчиллигини қисман қоплашга Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган харажатларни амалга оширишда пул маблағлари махсус депозит ҳисоб рақамидан Давлат бюджети даромадларининг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилади. Харажатлар бунадн кейин амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маблағ билан таъминланади.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва Давлат бюджетига тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига валюта балансининг параметрлари аниқлаштирилиши ва қарздорларнинг амалдаги молиявий аҳволи ҳисобга олинган ҳолда кредит бериш ҳажми ўзгариши тўғрисида таклиф киритиш ҳуқуқи берилади.



V. НАЗОРАТ ВА ҲИСОБОТ


17. Корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.


18. Хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига (рўйхатга мувофиқ):

конвертация қилинган хорижий валютадан қатъий белгиланган мақсадда ва белгиланган муддатларда фойдаланишини таъминлаш;

марказлаштирилмаган экспортдан олинган валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан тушган сўмдаги маблағлари (биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 январдаги 23-8-сон қарорида белгиланган курс ўртасидаги фарқ сифатида) биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кредитларини қайтаришга йўналтириш юкланади.


19. Ваколатли банклар Молия вазирлиги томонидан берилган кредитлардан фойдаланилиши тўғрисида кейинги ойнинг 2-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ахборот тақдим этади.






















Время: 0.0025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск