Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди қўшма Пленумининг 25.10.2002 й. 20/107-сон "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун ҳужжатларини суд амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ВА ОЛИЙ ХЎЖАЛИК

СУДИ ҚЎШМА ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2002 й.

N 20/107


КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА

ҚАРАТИЛГАН ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ

СУД АМАЛИЁТИДА ҚЎЛЛАШНИНГ

АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятини рағбатлантириш республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан биридир.

Мазкур соҳа субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун ҳужжатларини суд амалиётида қўллаш тажрибаси шуни кўрсатадики, судлар уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, уларга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундиришга оид ишларни асосан тўғри ва қонун талабларига риоя этган ҳолда ҳал этмоқдалар.

Шу билан бир қаторда, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини аниқ ва бир хилда қўллаш борасида баъзи бир муаммолар борлиги кўзга ташланмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолияти субъектлари манфаатларини кўзлаб судга даъво билан мурожаат этувчи органларнинг бу борадаги фаолияти асослари процессуал қонун ҳужжатларида тўлиқ ифода этилмаганлиги, низоларнинг тааллуқлилигига оид ягона суд амалиётининг мавжуд эмаслиги, тадбиркорлик субъектларининг судларга мурожаат этиш жараёнида беҳуда оворагарчиликларига сабаб бўлмоқда. Уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказилганлиги учун зарар ундириш масаласини ҳал этишда судлар хатоликларга йўл қўймоқдалар.

Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қўшма Пленуми

ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Судларнинг эътибори кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги ишларни кўришда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этишлари лозимлигига қаратилсин.

2. Судларга тушунтирилсинки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва имтиёзларини аниқлашда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни асосий ҳуқуқий манба бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонунига кўра, деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик фаолияти жумласига киради ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра, юридик шахс ташкил этиб ёки ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин. Деҳқон хўжалиги тадбиркорлик фаолиятининг субъекти тариқасида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.

Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонунига биноан, фермер хўжалиги тадбиркорлик фаолиятининг шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишидан кўзланган мақсадларга эришиш учун шу мақсадларга монанд тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир.

Судлар томонидан ишларни кўришда ва мазкур тоифадаги хўжалик юритувчи субъектларга қонун ҳужжатлари билан берилган имтиёзларни аниқлашда авваламбор уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари эканликлари аниқланиши, бу ҳақда тегишли суд ҳужжатларида қайд этилиши лозим.

"Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан оилавий корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ва реализация қилишни амалга ошириш учун ихтиёрий асосда, оилавий корхона иштирокчиларининг улушли ёки биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол-мулк, шунингдек оилавий корхона иштирокчиларидан ҳар бирининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субъектидир. Оилавий корхона фаолияти унинг иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланади. Оилавий корхона тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан биридир.

3. Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари иштирокидаги ишларнинг судловга тааллуқлилиги масаласини ҳал этишда судларнинг эътибори низоли муносабатларнинг хусусияти ва субъектлар таркибини ифодаловчи асосий мезонларга қаратилиши лозим.

Иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар хўжалик судларига тааллуқлидир. Айнан шу турдаги низоларда бир тараф қонунда белгиланган тарзда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган ёки юридик шахс мақомига эга бўлмаган фуқаролар (оила пудратчилари) бўлса, бундай даъволар тааллуқлилиги бўйича умумий юрисдикция судларида кўрилади.

Иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, шу жумладан, акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар (бундан меҳнатга оид низолар мустасно) ҳам хўжалик судларига тааллуқлидир.

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 13-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятининг субъекти тариқасида давлат рўйхатидан ўгказишни рад этганлик, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик устидан келтирилган шикоятлар умумий юрисдикция судларига тааллуқлилиги уқдирилсин.

Судларга тушунтирилсинки, якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб эътироф этиш билан боғлиқ ишлар хўжалик судларига тааллуқлидир.

Судлар тадбиркорлик фаолияти субъектларининг даъвоси бўйича ишларни кўриб чиқишда ишчанлик обрўсига етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги талабни ҳам асосий даъвога қўшиб кўришга ҳақлидирлар. Бундай талабни бошқа судга тааллуқли, деган важ билан ишни тугатишга ёки даъво аризасини қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 100-моддасининг 9-қисми ва "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни 35-моддасининг 3-қисмига мувофиқ, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказилган маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги даъво фақат уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказилганда қаноатлантирилиши мумкин.


5. Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш ҳақидаги шикоятларни қабул қилиш ва иш қўзғатиш масаласини ҳал этишда ушбу талаб билан бирга бундай ҳаракат (ҳаракатсизлик)лар оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақидаги масала ҳам назарда тутилган бўлса иш даъво тартибида ҳал қилиниши судларга тушунтирилсин.

Судлар эътиборда тутсинларки, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 38-моддасида кўрсатилган тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини ҳал этишда, зарар қайси орган ёки мансабдор шахснинг қонунга хилоф ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ёки ғайриқонуний ҳужжат чиқариши натижасида етказилган бўлса, ўша орган ёки мансабдор шахс хизмат қиладиган орган томонидан қопланиши лозим. Зарарни ундириш ҳақидаги даъво ҳам ўша органга нисбатан қўзғатилади. Бу тоифа низоларни кўришда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15-моддаси талабига кўра, етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан ушбу мансабдор шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.


6. Деҳқон ва фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш (фаолиятини тўхтатиш) тўғрисидаги низолар юзасидан келиб чиқадиган ишлар даъво юритиш тартибида кўрилади.

Судлар фермер хўжаликлари билан тузилган ер участкасини ижарага бериш шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сонли қарори билан тасдиқланган "Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш Тартиби"да кўрсатилган қоидаларга амал қилишлари лозим.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ер участкаси белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги ёки ундан оқилона фойдаланилмаганлиги, ернинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланиши, ердан экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилганлиги, ер солиғи, ижара ҳақи мунтазам тўлаб келинмаганлиги каби асослар бўйича ер участкаси ижара шартномасини бекор қилиш ёки ерни олиб қўйиш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда, судлар ушбу ҳолатлар тегишли мутахассислар томонидан ҳужжатлар асосида тасдиқланган бўлиши лозимлигига эътибор берсинлар.

Ердан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш деганда, ер эгаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 9-моддасида кўрсатилган ер фонди тоифаларининг ўзбошимчалик билан ўзгартирилиши назарда тутилади.


7. "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддаси ва "Фермер хўжалиги тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасида деҳқон ва фермер хўжалигини тугатиш (фаолиятини тўхтатиш) асослари кўрсатилган бўлиб, бу асослар қатъий ва уларни кенгайтириб талқин этишга йўл қўйилмайди.

Судларга тушунтирилсинки, деҳқон ёки фермер хўжалиги бошлиғининг туман ҳокимликлари қошидаги комиссияларида аттестациядан ўта олмаганлиги деҳқон ёки фермер хўжалигини тугатиш учун асос бўла олмайди.


8. Якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб эътироф этишнинг сабаб ва оқибатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 26-моддасида белгиланган. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг банкрот бўлиши жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Хўжалик судлари томонидан банкротлик ишлари кўрилаётганда тадбиркор мақомига эга бўлмаган жисмоний шахс ҳам қарздорнинг кредитори сифатида ишда қатнашиши мумкин. Бундай ҳолларда у бошқа кредиторлар каби Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 35-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.


9. Қонун ҳужжатларида белгиланган низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари бўлмаган тақдирда, судлар шунга ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ меъёрини татбиқ этишлари, борди-ю бундай нормалар ҳам бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таянишлари лозим.

Бундай ҳолда судлар томонидан чиқарилган ҳужжатда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлиги бўйича низони ҳал қилиш мезони тавсифланиб, суд ҳужжатида бу ҳақидаги хулосалар баён қилиб берилиши зарур.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси вазифасини бажарувчи



А. Ишметов


Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди раиси



М. Абдусаломов


Пленум котиби,

Олий суд судьяси



Х. Ҳасанов


Пленум котиби,

Олий хўжалик суди судьяси



Т. Юсупов


             






















Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск