язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Ўзбенкистон Республикаси Президентининг 02.10.2002 й. ПФ-3143-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕНКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.10.2002 й.

N ПФ-3143



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ  БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Мазкур Фармон ЎзР Президентининг 09.01.2018 й. ПФ-5296-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Пул муомаласини янада такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш, банкдан ташқари пул айланишини қисқартириш ва солиқлар тўлашдан бўйин товлашга йўл қўймаслик мақсадида:


1. "Республика пул-кредат сиёсати комиссиясининг таркибини ўзгартириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 1 августдаги ПФ-1827-сон Фармонига 2-илованинг 3.2-банди тўққизинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармони 6-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов