ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

2013-2022 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг кредит линияси ҳисобига тажриба тариқасида томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш учун тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кредитлар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.06.2013 й. 176-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 21 июндаги

176-сон қарорига

2-ИЛОВА



2013-2022 йиллар даврида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив

ҳолатини яхшилаш жамғармасининг кредит линияси

ҳисобига тажриба тариқасида томчилатиб суғориш

тизимини жорий этиш учун тижорат банклари

томонидан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб

чиқарувчиларига кредитлар бериш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон қарорига мувофиқ тижорат банклари (кейинги ўринларда банк деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) кредит линияси маблағлари ҳисобига томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кредитлар бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Жамғарманинг кредит линияси - томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш бўйича қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун Жамғарма томонидан ажратиладиган мақсадли маблағлар;


Давлат дастури - Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш Давлат дастури.



II. БАНКЛАРДА ЖАМҒАРМАНИНГ КРЕДИТ

ЛИНИЯСИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ


3. Жамғарма томонидан очиладиган барча кредит линияларининг миқдори Жамғарма йиллик бюджети харажатлар қисмининг 5 фоизидан ортиқ бўлмайди.


4. Жамғарманинг кредит линиясини очиш учун Жамғарма ва тижорат банки (кейинги ўринларда банк деб аталади) ўртасида Бош битим тузилади.


5. Бош битимда Жамғарманинг очиладиган кредит линиясига хизмат кўрсатишнинг асосий шартлари, шу жумладан, ўзаро мажбуриятлар, лойиҳанинг ўзини ўзи қоплаши ҳисобга олинган ҳолда кредит бериш муддатлари, имтиёзли давр берилиши шартлари, имтиёзли фоиз ставкаси миқдори, банкнинг маржаси ва бошқалар белгиланади.


6. Бош битим имзолангандан кейин банк ва Жамғарма ўртасида кредит шартномаси тузилади.


7. Банк ва Жамғарма ўртасида тузиладиган кредит шартномасида қуйидаги асосий шартлар бўлиши керак:

Жамғарма кредит линияси маблағларининг йиллик суммаси миқдори;

банк маржаси чиқариб ташланган ҳолда имтиёзли фоиз ставкаси миқдори;

Жамғарманинг кредит линияси маблағларидан фойдаланиш мақсадлари;

Жамғарманинг кредит линияси маблағларидан банк томонидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби;

Жамғарманинг кредит линияси амал қилиши муддати;

банк томонидан Жамғарманинг кредит линияси маблағлари қайтарилиши муддатлари ва шартлари.


8. Жамғарма кредит шартномасида кўрсатилган маблағлар суммасини кредит шартномаси кучга кирган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида банкнинг корреспондентлик ҳисоб рақамига ўтказади.


9. Кредит шартномасининг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин банк Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамига ҳисобланган фоизларни ҳисобга олган ҳолда Жамғарманинг кредит линияси маблағларини, улар қарз олувчилар томонидан амалда қайтарилишидан қатъи назар, қайтаришга мажбур.


10. Жамғарманинг кредит линиясидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш мақсадида Жамғарма томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш учун берилган кредитлар бўйича банкнинг ҳужжатларини ўрганишга ва лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолатини банк вакиллари билан биргаликда жойларга борган ҳолда текширишга ҳақлидир.

Жамғарма кредит линиясининг ажратилган маблағларидан банк томонидан бошқа мақсадларда фойдаланилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда Жамғарма банкдан бошқа мақсадларда фойдаланилган Жамғарма кредит линияси қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ва кредит шартномасида назарда тутилган жавобгарлик чораларини қўллаш ҳуқуқига эгадир.

Банк банк ва Жамғарма ўртасида тузилган кредит шартномасида белгиланган шартларга мувофиқ Жамғарма талабларини бажаришга мажбур.


11. Жамғарма ва банк ўртасида ҳар чоракда Жамғарма кредит линияси маблағларидан фойдаланиш бўйича ўзаро таққослаш далолатномаси тузилади.

12. Жамғарманинг кредит линияси миқдорини кўпайтириш учун Жамғарма ва банк ўртасида кредит шартномасига қўшимча битим тузилади.


13. Жамғарманинг кредит линияси бўйича олинган маблағлар ҳисоби банклар томонидан 22005 - "Бюджетдан ташқари фондларга тўлаш учун узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисоб рақамида юритилади.



III. ЖАМҒАРМАНИНГ КРЕДИТ ЛИНИЯСИ МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИГА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТИЗИМЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ УЧУН БАНКЛАР ТОМОНИДАН

КРЕДИТЛАР БЕРИШ ШАРТЛАРИ


14. Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш учун кредитлар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига - Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланадиган юридик шахсларга берилади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кредитлар Жамғарма кредит линияси маблағлари ҳисобидан фақат Давлат дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун берилади.

15. Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кредит бериш, қоидага кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан, камида 3 йил муддатга, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг маржаси ҳисобга олинган ҳолда, имтиёзли фоиз ставкаси бўйича амалга оширилади.

Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига кредитлардан фойдаланганлик учун имтиёзли фоиз ставкаси йиллик 6%, шу жумладан банк маржаси - 3% миқдорида белгиланади.


16. Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига томчилатиб суғориш тизимини жорий этишга кредит олиш учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан банкка ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.


17. Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига кредитлар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига муддатлилик, қайтариш, тўлов, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш тамойиллари асосида берилади.



IV. ЖАМҒАРМАНИНГ КРЕДИТ ЛИНИЯСИ МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИГА КРЕДИТЛАР БЕРИШ УЧУН БАНКЛАР ТОМОНИДАН

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИНГ

БУЮРТМАНОМАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


18. Давлат дастурига киритилган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига кредит олиш учун ўзларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат қилишлари керак.


19. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

кредит олишга буюртманома;

пул оқимлари прогнози мажбурий кўрсатилган ҳолдаги бизнес-режа;

ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органларида экспертизадан ўтган томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари (ишчи лойиҳа);

Давлат солиқ қўмитасининг маҳаллий (туман) органи томонидан тасдиқланган охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия баланси (1-шакл), шунингдек тўқсон кундан ортиқ муддат бўйича қарздорликни таққослаш далолатномалари, ҳисобот бериш санасидаги молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл).

20. Олинган кредит қайтарилмаслиги хавфининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи таъминланганликка эга бўлиши керак. Қарз олувчи банкка таъминланганликнинг қуйидаги турларидан бирини ёки бир нечтасини тақдим этиши мумкин:

гаровга қўйиладиган мол-мулк ёки қимматли қоғозлар;

банкнинг ёки суғурта ташкилотининг кафолати;

кафиллик;

олинган кредит қарз олувчи томонидан қайтарилмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.

Кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган асбоб-ускуна ҳам унинг қийматининг 80 фоизига тенг миқдорда гаров предмети бўлиши мумкин.


21. Банк қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин ўн иш куни мобайнида кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилиши ёки кредит беришнинг асосли рад этилганлигини ёзма шаклда маълум қилиши керак.


22. Хизмат кўрсатувчи банк томонидан кредит буюртманомаси маъқулланган ва Жамғарманинг кредит линияси бўйича маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, хизмат кўрсатувчи банк ўша куннинг ўзида бош банкка ушбу кредит линияси бўйича маблағлар ажратилиши юзасидан буюртманома - талабномани юборади.

Банк хизмат кўрсатувчи банкнинг буюртманома - талабномаси асосида буюртманома - талабнома олинган санадан кейинги кундан кечикмай Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига сўралаётган суммани ажратади.

Бунда Жамғарманинг кредит линияси мавжуд бўлмаганда банк унга Жамғарманинг кредит линиясини очиш учун Жамғармага мурожаат қилади.


23. Хизмат кўрсатувчи банк Жамғарманинг кредит линияси маблағлари вақтинча мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хабар олингандан кейин бундай маълумот олингандан кейинги кундан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақда қарз олувчини хабардор қилади.

Айни бир вақтда банк томонидан лойиҳалари банкнинг кредит қўмитаси томонидан маъқулланган қарз олувчиларнинг кредитга буюртманомалари кредит қўмитаси томонидан маъқулланган сана ҳисобга олинган ҳолда календарь бўйича навбатлилик тартибида қарз олувчилар рўйхати тузилади.

Жамғармадан маблағлар олингандан кейин Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига кредитлар бериш банкнинг кредит қўмитаси ёки унинг филиали томонидан лойиҳалари маъқулланган қарз олувчилар рўйхатига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.

Банкнинг корреспондентлик ҳисоб рақамига Жамғарманинг кредит линияси маблағлари тушгандан кейин беш иш куни мобайнида банк қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кредит бериш ёки кредит линияси маблағларининг берилмаган қисмини Жамғармага қайтариш мажбуриятини олади.


24. Қарз олувчилар банкка тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги, лойиҳаларни амалга ошириш параметрларининг ўз лойиҳа-смета ҳужжатларига ва бизнес-режасига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.


V. КРЕДИТЛАРНИ БЕРИШ, ҲИСОБГА

ОЛИШ  ВА  УЛАРДАН  ФОЙДАЛАНИШ

МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


25. Кредитлар мижозлар томонидан талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамлари очилган банклар томонидан берилади.

Кредитлар бериш алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ва қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида нақд бўлмаган пул шаклида товар-моддий бойликлар учун ушбу ҳисоб рақамидан тўлаш йўли билан амалга оширилади.


26. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига берилган кредитлар ҳисоби тегишли баланс ҳисоб рақамларида амалга оширилади.


27. Жамғарманинг кредит линиясини очиш учун банк томонидан тақдим этилган маблағлар ҳисоби Жамғарма томонидан алоҳида ғазначилик ҳисоб рақамида юритилади.


28. Банк кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати мобайнида Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ўзлаштирилиши устидан доимий мониторинг олиб боради. Доимий мониторинг томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича лойиҳани амалга оширишда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга йўналтирилган бўлиши керак.


29. Мониторинг жараёнида банк қарз олувчининг кредит лаёқатини мунтазам равишда таҳлил қилади.

Банкка тақдим этилган гаров предметининг ҳолати, шунингдек кредитдан самарали ва мақсадли фойдаланиш жойига бориб текширилади.


30. Берилган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда банк кейинчалик кредит беришни рад этишга ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан кредит суммасини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ва кредит шартномасида назарда тутилган жавобгарлик чораларини қўллашга ҳақлидир.


31. Беш иш куни мобайнида фойдаланилмаган ва Жамғармага қайтарилмаган Жамғарманинг кредит линияси маблағлари учун банк Жамғармага Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкаси миқдоридан паст бўлмаган миқдорда фоизлар тўлайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 июль, 26-сон, 334-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 41-модда



























Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск