Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.1999 й. 337-сон "1999-2000 йилларда қарши магистрал каналидан кафолатли сув ўтказишга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.1999 й.

N 337


1999-2000 ЙИЛЛАРДА ҚАРШИ МАГИСТРАЛ

КАНАЛИДАН КАФОЛАТЛИ СУВ ЎТКАЗИШГА

ДОИР КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қарши магистрал каналидан кафолатли сув ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 1999-2000 йилларда Қарши магистрал каналидан кафолатли сув ўтказишга доир чора-тадбирлар 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

Қарши магистрал каналидан фойдаланишнинг ишончлилигини яхшилаш учун "Ўзсувқурилиш" давлат концернининг "Ўртаосиёмахсусқурилиш" трести Дўстлик гидромеханизация бошқармасини бир ой муддатда ўз балансига қабул қилсин;

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси билан биргаликда 1999-2000 йилларда "Ўзбеккимёмаш" очиқ акциядорлик жамиятида насос станциялари ва ер снарядларини тиклаш учун эҳтиёт қисмлар, узел ва агрегатлар тайёрланишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қарши магистрал каналидан кафолатли сув ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш учун:

1999 йилнинг иккинчи ярим йиллигида - жорий йил учун маблағ билан таъминлашнинг давлат бюджетида тасдиқланган лимитлари бўйича;

2000 йилда - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган ҳисоб-китоблари бўйича ўз вақтида маблағ билан таъминласин ва маблағ ажратсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Дўстлик гидромеханизация бошқармаси фаолиятига солиқ солиш масаласини Туркманистоннинг тегишли идоралари билан бир ой муддатда ҳал этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги насос станциялари каскадининг узлуксиз ишлашини таъминловчи Қарши магистрал канали объектларини энергия билан кафолатли таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

Энергетика ва электрлаштириш вазири В.Й. Отаев насос станцияларининг энергия билан ишончли таъминланиши ва уларнинг узлуксиз ишлаши учун шахсан жавоб бериши тўғрисида огоҳлантирилсин.


5. Қарши магистрал каналидан кафолатли сув ўтказилишини таъминлаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларининг бажарилишини назорат қилиш бўйича Республика комиссияси 2-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Туркманистон ҳукумати билан хизмат кўрсатувчи ходимларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ва Қарши магистрал каналининг Туркманистон ҳудудидаги объектларини қўриқлаш масалаларини белгиланган тартибда келишиб олсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлигининг Қарши магистрал каналини реконструкция қилиш лойиҳасини 2000 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси  Инвестиция дастурига киритиш тўғрисидаги, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит маблағларини кўрсатиб ўтилган лойиҳани маблағ билан таъминлашга жалб этиш бўйича таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қарши магистрал каналини реконструкция қилишга зарур лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни маблағ билан таъминлаш манбалари бўйича таклифларни, қишлоқ хўжалиги ва ирригация соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи ҳисобига маблағларни ва бошқа грант маблағларини жалб қилиш ҳам шу жумлага киради, ишлаб чиқсин ва бир ой муддатда киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.




































Время: 0.0171
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск