Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.2002 й. 398-сон "Банк-молия соҳасидаги тадқиқотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.2002 й.

N 398



БАНК-МОЛИЯ СОҲАСИДАГИ

ТАДҚИҚОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика молия-банк тизимини ривожлантириш тенденциялари ва қонуниятларини чуқур ўрганиш, молия ва банк тизимининг ривожлантирилишини, янада ислоҳ қилинишини ва эркинлаштирилишини прогнозлашнинг мустахкам илмий-методологик базасини яратиш, мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг асосий устуворликларини ва мақсадли вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган пул-кредит сиёсатини шакллантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Ўзбекистон банклар уюшмасининг Банк-молия тизимини ривожлантириш ва эркинлаштиришни прогнозлаш институтини (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республика банк-молия тизими ривожланишининг ҳозирги ҳолатини чуқур изчил таҳлил қилиш, банк-молия тузилмалари фаолиятининг жаҳон тажрибасини ўрганиш ва шу асосда банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, банк қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

банк-молия тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг макроиқтисодий ва бюджет сиёсати билан ўзаро узвий мувофиқлаштирилган, иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг мақсадли вазифаларига ва устувор йўналишларига, мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг қабул қилинган комплекс дастурларига мувофиқ бўлган стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш;

пул-кредит муносабатларининг ривожланиш тенденцияларини ва пул муомаласи механизмини чуқур ўрганиш, пул агрегатларини макроиқтисодий кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш, пул массаси ўсишини чеклаш, банкдан ташқари айланмани қисқартириш, пул тизимини мустаҳкамлаш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш ва унинг харид қувватини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, пул айланмасидаги нақд ва нақдсиз пул массасининг мақбул нисбатини аниқлаш;

қисқа муддатли ва ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган асосий монитар кўрсаткичларнинг прогноз параметрларини асослаш;

ички валюта бозорининг ривожланиш тенденцияларини, банклараро валюта савдоларини ташкил этиш механизмини ўрганиш, алмаштириш курслари ўзгаришига таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил қилиш, валюта сиёсатини янада эркинлаштириш ва алмаштириш курсларини бирхиллаштириш, банклараро валюта бозорини ривожлантириш, давлат валюта ресурсларидан самарали фойдаланиш, олтин-валюта заҳираларининг барқарор кўпайишини таъминлаш бўйича таклифларни асослаш;

таҳлил асосида республиканинг икки босқичли банк ва молия тизимларини янада такомиллаштириш, тижорат банклари ва молия институтлари фаолиятининг мустақиллиги ва барқарорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

халқаро молия-банк тазимининг ривожланиш тенденциялари мониторингини амалга ошириш, жаҳон молия оқимлари динамикаси ва йўналишларини таҳлил қилиш, республика молия-банк тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда уни жаҳон молия тизимига интеграциялаш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Белгилаб қўйилсинки, Институт Республика банк кенгашининг ишчи органи хисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳисоб беради.


4. Институтнинг ходимлари чекланган сони 32 нафардан иборат бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика банк кенгашига, зарурат бўлганда, Институтнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

Институт директори мақоми, моддий ва маиший таъминот шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосарига тенглаштирилсин.


5. Республика банк кенгаши:

икки ҳафта муддатда Банк-молия тизимини ривожлантириш ва эркинлаштиришни прогнозлаш институти тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

Институтда ишлаш ва тадқиқотлар ўтказиш учун юқори малакали илмий ходимларни, молия ва банк сохаларидаги миллий ва халқаро экспертларни жалб этиш чора-тадбирларини кўрсин;

Институтга халқаро молия ташкилотлари, хорижий жамғармалар ва бошқа манбалар грантларини жалб эташда кўмаклашсин.


6. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Институт ходимлари ва жалб этиладиган экспертлар, илмий ходимлар хамда мутахассислардан, шу жумладан хорижий мутахассислардан вақтинчалик ишчи гурухлар тузиш йўли билан тадқиқотлар ўтказиш;

тадқиқотларга давлат бошқарув органлари, идоралар, тижорат банклари ва бошқа молия муассасалари мутахассисларини, тадқиқот марказлари ходимларини, олий ўқув юртлари олимлари ва ўқитувчиларини контракт асосида жалб этиш;

халқаро ташкилотлар, хорижий молия муассасалари, жамғармалар, университетлар ва тадқиқот марказлари билан тадқиқотлар ва биргаликдаги ишларни амалга ошириш юзасидан шартномалар тузиш;

Институт ходимларини ва тадқиқотлар учун жалб қилинаётган мутахассислар ва экспертларни хорижий тадқиқот марказлари ва университетларга тажриба орттиришга ва ўқишга юбориш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш, молия ва банк секторларини ривожлантириш муаммолари бўйича ахборот-тахлилий обзорларни ва маърузаларни чиқариш;

марказий иқтисодий органлар, вазирликлар, идоралар, банклар ва бошқа ташкилотлардан Институтга юкланган вазифалар доирасида зарур норматив, статистик ва таҳлилий ахборотларни сўраш ва олиш.


7. Институт:

Ўзбекистон Республикаси Президентанинг фармонлари, Олий Мажлис материаллари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив ва йўриқнома хужжатлари мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистика ахбороти бюллетенлари мажбурий тартабда юбориладиган реестрга киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маблағлари, Фан ва технологиялар маркази, халқаро молиявий ташкилотлар грантлари, Ўзбекистон банклар уюшмаси, тижорат банклари ва бошқа молия-иқтисодий тузилмаларнинг буюртмалари, шунингдек Институтнинг ўз фаолиятидан олинадиган даромадлар Институтни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


9. Институт Тошкент шаҳри, А.Қаюмов тор кўчаси, 2-уйга жойлаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бир ой муддатда:

Институтнинг кўрсатиб ўтилган биносини Ўзбекистон банклар уюшмасидан ўз балансига олсин;

Ўзбекистон банклар уюшмасига Институт биносининг қурилиши билан боғлиқ хақиқий харажатларни тўласин.


11. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Институтни телефон ва телекоммуникация алоқасининг зарур турлари, шу жумладан ҳукумат телефони алоқаси билан таъминлансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                   И.Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 22-сон





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 18 ноябрдаги

398-сон қарорига

ИЛОВА



Банк-молия тизимини ривожлантириш ва

эркинлаштиришни прогнозлаш институтининг

ТУЗИЛМАСИ



Директор













Директор ўринбосари






Ислоҳ қилиш ва эркинлаштиришни чуқурлаштириш, банк-молия тизимини ташкил этишни такомиллаштириш гуруҳи

5 киши



Депозит сиёсатини шакллантириш ва пул ресурсларидан самарали фойдаланиш гуруҳи

4 киши

Халқаро алоқаларни ахборот билан таъминлаш сектори

3 киши





















Маъмурий-хўжалик бўлим ва канцелярия

3 киши



Пул-кредит сиёсатини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш, миллий валютани мустаҳкамлаш гуруҳи

4 киши



Асосий монетар кўрсаткичларни ва пул агрегатларини прогнозлаш гуруҳи

4 киши












Бухгалтерия

2 киши















Биржадан ташқари ва банклараро валюта бозорини таҳлил қилиш ва прогнозлаш гуруҳи

4 киши

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши
















































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск