язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Квоталаш ва лицензиялаш. Товарларни сертификатлаштириш. Экспорт назорати/ Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 20.04.1994 й. ПФ-837-сон Фармонига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1994 йил 20 апрелдаги

ПФ-837-сон Фармонига

ИЛОВА



Экспорт-импорт операциялари бўйича

валюта назорати тўғрисида

НИЗОМ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва "Сўм-купон"нинг харид қувватини ошириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар" тўғрисида 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарорига мувофиқ корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар (бундан кейин корхоналар деб аталади) томонидан ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширишда чет эл валютасидаги маблағларнинг ҳаракатини назорат қилишнинг қуйидаги тартиби белгиланади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси корхоналари, агар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, чет эл валютасидаги счётни фақат Ўзбекистоннинг тижорат банкларида очишлари мумкин.

2. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятидан олинган чет эл валютасидаги барча маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайдиган тартибда уларнинг чет эл валютасидаги счётларига албатта ўтказилиши керак.



II. ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА

КОНТРАКТЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ВА УЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


3. Корхоналар томонидан уларнинг хорижий, шу жумладан, МДҲ мамлакатларидаги шериклар билан лицензия бериладиган товарлар экспорти юзасидан тузадиган контрактлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши керак.

4. Барча ташқи савдо шартномалари валюта назорати органларида, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали тижорат банкларда мониторингдан ўтказилади, электрон тижорат орқали реализация қилинган уч минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (хизматлар) экспорти бундан мустасно.

5. Товарларни экспорт қилувчи корхоналар юкнинг божхона декларациясида хорижий шериклар билан, ҳисоб-китоблар, унинг орқали амалга ошириладиган тижорат банкининг реквизитларини ва тўлиқ номини кўрсатадилар.

6. Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда тегишли вакил қилинган банкларга экспорт юкларни чегарадан ташқарига чиқаришга асос бўлган юкнинг божхона декларациялари реестрларини экспорт қилувчи корхонанинг номини, жўнатилган товарларнинг номи ва миқдорини, уларнинг чет эл валютасидаги қийматини ва тўлов шаклини кўрсатган ҳолда тақдим этади.

7. Тижорат банклар ташқи савдо шартномалари бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга тўлиқ, ўз вақтида ва тўғри киритилиши кундалик назоратини амалга оширади.

Пул маблағларининг белгиланган муддатларда келиб тушмагани ёки кам миқдорда тушгани ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТда шакллантирилади. Давлат солиқ хизмати органлари тегишли чоралар қабул қилиш учун ТСОЯЭАТдаги маълумотлардан фойдаланади.


III. ЭКСПОРТ ВА ИМПОРТ ҚИЛУВЧИ

КОРХОНАЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Корхоналар юклаб жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тушумлар уларнинг счётларига ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушиши учун жавобгардирлар.

Бунда ўзбекистонлик экспорт қилувчилар томонидан олинган тушумни бошқа юридик шахслар фойдасига трансферабель аккредитивлар ва бошқа тўлов ҳужжатларини қўллаш йўли билан қайта бериш тақиқланади.


10. Корхоналар чет эл валютасидаги тушумни яширган ҳолларда Марказий банк, республиканинг молия ва солиқ органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида қуйидаги санкциялар қўлланади:

молиявий санкцияларни қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорларда маъмурий жарималар солиш;

қоидаларни бузган ёки валюта назорати ва тартибга солиш нормаларига риоя қилиниши учун тегишли чора-тадбирлар кўрмаган мансабдор шахсларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш.

Валютани сотиб олиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартибларини бузганлик учун тижорат банкларга ва хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазо чоралари, шу жумладан, уларнинг ички валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш ҳуқуқидан вақтинча 6 ой муддатга қадар маҳрум этишгача бўлган жазо қўлланилади.

Чет эллардан хорижий валютадаги тушумнинг келиб тушиши муддатларини кечиктиришга йўл қўйган экспортёрлар, шунингдек, товарларнинг республикага олиб кирилишини ва уларнинг "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштирилишини, ишлар ва хизматлар кўрсатиш 30 банк кунидан кўпроқ муддатда (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк кунида) бажарилишини таъминламаган импортёрлар белгиланган муддатлар тугагандан сўнг республика бюджети даромадига жарима тўлайдилар:

валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 180 кун кечиктирилган ҳолларда - келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг 10 фоизи эквивалентида;

валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечиктирилган ҳолларда - келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг қўшимча 20 фоизи эквивалентида;

валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечиктирилган ҳолларда - келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг қўшимча 70 фоизи эквивалентида.

Экспорт шартномасининг суғурта полиси бўйича тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварағига суғурта товон пули (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) келиб тушганида ушбу экспорт шартномаси бўйича дебитор қарздорлиги суммаси, молиявий санкцияларни қўллаш мақсадларида, келиб тушган суғурта товон пули миқдорида камайтирилади.

11. Чет эл валютасидаги тушумни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатисиз хорижий банкларда очилган счётларга ўтказиш чет эл валютасидаги тушумни яшириб қолиш ҳисобланади.


12. Импорт қилинаётган товарларга ҳақ тўлаш корхонанинг Ўзбекистоннинг унга хизмат кўрсатадиган вакил қилинган банкдаги счётидан амалга оширилиши керак.


13. Экспорт-импорт операциялари бўйича тўловларнинг асосий шакллари ҳужжатли аккредитивлар, банк жўнатмаси ва инкассо ҳисобланади.


IV. ТИЖОРАТ БАНКЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

14. Тижорат банклар пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга тўғри ва ўз вақтида киритилиши ҳамда ташқи савдо операциялари бўйича тўлов шаклларининг тўғри қўлланилиши бўйича жавобгардирлар.

15. Тижорат банкларнинг нотўғри ҳаракатлари ёки ўз ваколатларини ошириб юборишлари оқибатида хоҳ давлатга, хоҳ чет эл валютасидаги счётлар эгаларига етказилган зарарлар ва зиён шу банклар томонидан мажбурий равишда қопланиши керак.