язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Квоталаш ва лицензиялаш. Товарларни сертификатлаштириш. Экспорт назорати/ ЎзР Президентининг 20.04 1994 й. ПФ-837-сон Фармонининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР Президентининг 20.04 1994 й.

ПФ-837-сон Фармонининг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 12.07.2018 й.

ПФ-5476-сон Фармонидан олдинги таҳрири



Фармонга иловадаги Низом 4-банднинг олдинги таҳрири


4. Барча ташқи савдо шартномалари валюта назорати органларида, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали тижорат банкларда мониторингдан ўтказилади. (ЎзР Президентининг 03.05.2018 й. ПФ-5428-сон Фармони таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 03.05.2018 й.

ПФ-5428-сон Фармонидан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда Марказий банк ва вакил қилинган банкларга юклатилсин. (ЎзР Президентининг 17.07.2017 й. ПФ-5115-сон Фармони таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Фармонга иловадаги Низом 4-банднинг олдинги таҳрири


4. Барча ташқи савдо шартномалари валюта назорати органларида, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали вакил қилинган банкларда мониторингдан ўтказилади. (ЎзР Президентининг 08.07.2014 й. ПФ-4630-сон Фармони таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Фармонга иловадаги Низом 10-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Валютани сотиб олиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартибларини бузганлик учун вакил қилинган банкларга ва хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазо чоралари, шу жумладан, уларнинг ички валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш ҳуқуқидан вақтинча 6 ой муддатга қадар маҳрум этишгача бўлган жазо қўлланилади. (ЎзР Президентининг 05.12.2000 й. ПФ-2772-сон Фармонига мувофиқ киритилган хатбоши)



Фармонга иловадаги Низом 14-банднинг олдинги таҳрири


14. Вакил қилинган банклар пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга тўғри ва ўз вақтида киритилиши ҳамда ташқи савдо операциялари бўйича тўлов шаклларининг тўғри қўлланилиши бўйича жавобгардирлар. (ЎзР Президентининг 08.07.2014 й. ПФ-4630-сон Фармони таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 18.12.2017 й.

ПФ-5287-сон Фармонидан олдинги таҳрири



Фармонга иловадаги Низом 10-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Хориждан валюта тушумининг 30 банк куни муддатидан кечиктириб туширилишига йўл қўйган юридик шахслар-резидентлар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар ўтганидан сўнг республика бюджети даромадига қуйидаги миқдорда жарима тўлайдилар:




ЎзР Президентининг 17.07.2017 й.

ПФ-5115-сон Фармонидан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда Марказий банк ва вакил қилинган банкларга юклатилсин. (ЎзР Президентининг 20.09.2005 й. ПФ-3661-сон Фармони таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 08.07.2014 й.

ПФ-4630-сон Фармонидан олдинги таҳрири



Фармонга иловадаги Низом 4-банднинг олдинги таҳрири


4. Экспорт контрактларининг ҳаммаси истисносиз, шу жумладан, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлари ҳам, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайдиган тартибда вакил қилинган банкда ҳисобга олиниши керак. (ЎзР Президентининг 20.09.2005 й. ПФ-3661-сон Фармони таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Фармонга иловадаги Низом 6-банднинг олдинги таҳрири


6. Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда тегишли вакил қилинган банкларга экспорт юкларни чегарадан ташқарига чиқаришга асос бўлган юкнинг божхона декларациялари реестрларини экспорт қилувчи корхонанинг номини, жўнатилган товарларнинг номи ва миқдорини, уларнинг чет эл валютасидаги қийматини ва тўлов шаклини кўрсатган ҳолда тақдим этади.



Фармонга иловадаги Низом 7-банднинг олдинги таҳрири


7. Вакил қилинган банклар реестрлар асосида экспорт қилувчилар счётига тушумларнинг тўлиқлиги, ўз вақтида тушганлиги ва тўғрилигини ҳар куни назорат қилиб борадилар.

Вакил қилинган банклар тўловларнинг белгиланган муддатда тушмаганлиги ёки реестрларда кўрсатилганидан кам суммада тушганлиги ҳоллари тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасини тегишли чоралар кўриш учун ҳар ойда хабардор қилиб боришади. (ЎзР Президентининг 16.04.1998 й. ПФ-1988-сон Фармони таҳриридаги банд)



Фармонга иловадаги Низом 14-банднинг олдинги таҳрири


14. Вакил қилинган банклар контрактларнинг ўз вақтида ва тўғри ҳисобга олиниши, экспорт қилувчи корхоналар счётларига тушумнинг тушиши ҳамда импорт бўйича тўлов шаклларининг тўғри қўлланиши устидан назорат қилиниши учун жавобгардирлар.




ЎзР Президентининг 27.10.2011 й.

ПФ-4374-сон Фармонидан олдинги таҳрири



Фармонга иловадаги Низом 10-банди олтинчи хатбошисининг олдинги таҳрири


Белгиланган мудатлардан 30 банк кунидан кўпроқ вақт ўтгандан кейин чет элдан валюта тушуми келиб тушишининг кечикишига йўл қўйган юридик шахс - резидентлар келиб тушмаган валюта маблағларининг 100 фоизига тенг миқдордаги суммани жарима тариқасида республика бюджети даромадига тўлайдилар. (ЎзР Президентининг 05.12.2000 й. ПФ-2772-сон Фармонига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР Президентининг 20.09.2005 й.

ПФ-3661-сон Фармонидан олдинги таҳрири


Фармон 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда Марказий банк ва вакил қилинган банкларга юклатилсин. (ЎзР Президентининг 15.01.2003 й. ПФ-3194-сон Фармони таҳриридаги банд)



Фармонга иловадаги Низом 3-бандининг олдинги таҳрири


3. Корхоналар томонидан уларнинг хорижий, шу жумладан, МДҲ мамлакатларидаги шериклар билан лицензия бериладиган товарлар экспорти юзасидан тузадиган контрактлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатдан ўтказилиши керак. (ЎзР Президентининг 15.01.2003 й. ПФ-3194-сон Фармони таҳриридаги банд)



Фармонга иловадаги Низом 4-бандининг олдинги таҳрири


4. Экспорт контрактларининг ҳаммаси истисносиз, шу жумладан, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатдан ўтказилганлари ҳам, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайдиган тартибда вакил қилинган банкда ҳисобга олиниши керак. (ЎзР Президентининг 15.01.2003 й. ПФ-3194-сон Фармони таҳриридаги банд)