Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Электрон тижорат /

2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш Концепцияси (ЎзР ВМ 04.12.2015 й. 353-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 4 декабрдаги

353-сон қарорига

1-ИЛОВА



2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида

электрон тижоратни ривожлантириш

КОНЦЕПЦИЯСИ


I. КИРИШ


1. 2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон тижорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.


2. Концепция ўртача муддатли истиқболда электрон тижоратни ривожлантиришнинг, рақобат муҳитини кенгайтиришнинг, янги инфратузилма ўсишининг ва қўшимча иш ўринлари яратишнинг йўллари, шаклларини белгилашнинг, шунингдек электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди.


3. Концепция Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек электрон тижорат бозорининг ҳозирги ҳолатини, илмий прогноз ишланмаларни ўрганиш, халқаро ташкилотларнинг эксперт материалларини таҳлил қилиш натижаларига асосланади.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭЛЕКТРОН

ТИЖОРАТ БОЗОРИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ


4. Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база шакллантирилмоқда, "Электрон тижорат тўғрисида", "Алоқа тўғрисида", "Ахборотлаштириш тўғрисида", "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида", "Ахборотдан фойдаланиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида", "Телекоммуникациялар тўғрисида", "Почта алоқаси тўғрисида", "Электрон рақамли имзо тўғрисида" ва "Электрон ҳужжатлар айланиши тўғрисида"ги қонунлар қабул қилинди.

Замонавий электрон иловалар ва тўлов ечимларини кенг жорий этиш йўли билан янги ахборот технологияларидан фаол фойдаланган ҳолда давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларнинг тезкор ўзаро ҳамкорлик қилиши имконини берувчи телекоммуникация инфратузилмаси ривожланмоқда.

Қўллаш амалиёти ҳисобга олинган ҳолда электрон тўлов тизими механизми ҳамма жойда жорий этилмоқда ва доимий равишда такомиллаштирилмоқда, тижорат банклари томонидан банк ҳисоб рақамларини масофадан бошқариш хизматларининг кенг доираси тақдим этилмоқда, бу охирги беш йилда фойдаланувчилар сонини 20 баравардан ортиқ, интернет-банкинг ва мобиль банкинг хизматларини эса - 21 мартадан ортиқ кўпайтириш имконини берди.

Республикада EMV стандартига ўтилган ҳолда Uzkart ягона банклараро тўлов тизими амал қилмоқда ва ривожланмоқда, у микрочип модулларли пластик карточкалар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 26 та тижорат банкининг тўлов тизимларини бирлаштиради.

Ахборот хавфсизлиги чоралари тизимли асосда амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 16 сентябрдаги 250-сон қарорига мувофиқ Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ташкил этилди. "Электрон ҳукумат" порталининг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базалари комплексларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш ушбу Марказнинг вазифалари ҳисобланади.

Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини реализация қилишнинг биржа механизмлари ривожланди.

Жумладан, 2001 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг товар-хом ашё биржаларидаги барча битимлар электрон тизимларда тузилмоқда, 2004 йилдан бошлаб эса - маҳаллий ишлаб чиқарувчилар моддий-техник ресурсларининг энг муҳим турлари Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг электрон савдоларида сотилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланишни, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб беришга давлат буюртмаларини олишга тадбиркорлик субъектларини қўйишни кенгайтиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида" 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сон қарори билан электрон кимошди савдолари орқали давлат харидларини амалга ошириш механизми жорий этилди.


III. КОНЦЕПЦИЯНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


5. 2016-2018 йилларда электрон тижорат соҳасида ягона сиёсат стратегиясини белгилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги учун тенг шарт-шароитлар яратиш Концепциянинг мақсади ҳисобланади.


6. Қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;

келгусида ушбу бизнес-сегментда ривожланган мамлакатларга яқинлашган даражага эришишни назарда тутган ҳолда электрон тижорат соҳасида тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

электрон тижорат инфратузилмасини, шу жумладан телекоммуникациялар тармоғини янада ривожлантириш ва модернизациялаш;

товар айланмасини, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, истеъмол бозори талабига мувофиқ ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш;

интеграциялаштирилган савдо ва маркетинг платформаларини, интернет-магазинларни, янада такомиллаштирилган тўлов тизимларини, шунингдек электрон тижоратда логистика тизимини яратиш;

тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, халқаро стандартларга йўналтирган ҳолда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш;

электрон тижорат соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, таҳлил қилиш ва қўллаш.



IV. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


7. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

а) жараён иштирокчиларига электрон турда тузилган битимларнинг ҳақиқийлиги ва мажбурийлигига шубҳа туғилишини истисно этадиган кафолатларни таъминлашни назарда тутган ҳолда электрон тижоратни:

электрон тижорат соҳасида тўлов операцияларини, пул маблағлари оқимларини масофадан бошқаришда хавфсизликни таъминлаш, халқаро почта жўнатмалари юзасидан божхона назоратини амалга ошириш механизмларини ва шу кабиларни тартибга солиш бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш;

б) қуйидагиларни:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шу жумладан электрон тижоратнинг умумий жараёни, электрон ҳужжатларнинг ягона шаклларини жорий этиш, электрон пул карталаридан фойдаланишни рағбатлантириш механизмларининг муаллифлик-ҳисоб-китоб қисмини белгиловчи стандартларни;

кўчмас мулкни сотиш, товарлар (ишлар, хизматлар) ва хизматлар билан электрон савдо қилиш тартибини, рекламани тарқатиш, шу жумладан электрон ҳужжатларни оммавий жўнатиш тартибини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

в) ривожланган мамлакатлар даражасига яқинлашишга йўналтирган ҳолда электрон тижорат соҳасида тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

г) халқаро стандартни дастурий таъминлашни жорий этиш ва ундан фойдаланиш, юқори тезликдаги интернет-хизматларни интеграциялаш йўли билан электрон тижорат инфратузилмасини янада ривожлантириш;

д) етказиб берувчиларни танлаш механизмларини такомиллаштириш йўли билан корпоратив харидларнинг электрон тизимларига босқичма-босқич ўтиш, шартнома мажбуриятлари бажарилиши кафолатларини таъминлаш;

е) қуйидагиларни назарда тутувчи тадбирларни амалга ошириш ҳисобига тадбиркорлик субъектларини ва қўшимча иш ўринларини ташкил этиш:

электрон тижорат соҳасида бизнесни ва ўз бизнесини ташкил этишда ҳамда солиқ солишда касбий билимлар ва кўникмаларни чуқурлаштириш учун имкониятларни реклама қилиш бўйича кенг кўламли ахборот-таълим кампаниясини ўтказиш;

ахборот-коммуникация технологиялари негизида инфратузилмани янада ривожлантириш ва кенгайтириш, электрон тижорат соҳасида хавфсизликни таъминлаш;

айниқса қишлоқ жойларда аҳоли ва тадбиркорларнинг, Интернетнинг бутунжаҳон тармоғидан фойдаланишини кенгайтириш;

ж) таълим берувчи семинарлар ўтказиш, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали бепул маслаҳат хизматларини ташкил этиш йўли билан манфаатдор контингентнинг хабардорлиги даражасини ошириш ва бизнесни ривожлантиришда устуворликларни танлашга кўмаклашиш;

з) бизнес ва истеъмолчиларнинг манфаатлари мувозанатини таъминлаш.



V. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ

ИНТЕРНЕТ-ПЛАТФОРМАЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот порталини ва иштирокчиларни рўйхатга олиш тартиботларини энг кўп даражада соддалаштириш ва тезлаштиришни, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборотларидан фойдаланиш ҳажмини кенгайтириш, савдони юритиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлашни назарда тутган ҳолда давлат харидлари, корпоратив харидлар жараёнларини янада ривожлантириш.


9. Маҳаллий ишлаб чиқариш товарларини экспорт қилишни кенгайтиришга йўналтирилган "Ташқи савдо фаолияти миллий портали" интернет-платформани яратиш.



VI. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МУТАХАССИСЛАР

ТАЙЁРЛАШ, ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ СОҲАСИДА

ХОДИМЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ


10. Қуйидагиларни назарда тутувчи тадбирларни амалга ошириш:

электрон тижорат соҳасида тадбиркорлик субъектлари ходимлари ва аҳолини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш;

таълим муассасаларида электрон тижорат соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш курсларини мунтазамлилик асосида ўтказишни амалиётга жорий этиш;

таълим тизимига электрон тижорат соҳасида илғор халқаро стандартларга мувофиқ бўлган янги йўналишлар ва мутахассисликларни жорий этиш.



VII. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ МЕХАНИЗМИ


11. Концепцияни рўёбга чиқариш 2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича Тадбирлар комплексини (кейинги ўринларда Тадбирлар комплекси деб аталади) ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш йўли билан амалга оширилади.


12. Тадбирлар комплексининг барча қисмлари ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш 2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси амалга оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро комиссия томонидан (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) амалга оширилади.


13. Идоралараро комиссия:

Тадбирлар комплексини амалга ошириш юзасидан вазирликлар, идоралар ва масъул бажарувчилар бўлган бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни;

электрон тижорат соҳасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини ишлаб чиқишни;

электрон тижорат соҳасига халқаро ташкилотлар ва хорижий инвесторларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратилишини;

электрон тижорат соҳасида тегишли тадбирлар бажарилиши юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб борилишини ташкил этишни таъминлайди.


14. Комиссия:

электрон тижоратни тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқиш;

электрон тижоратни ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг ҳисоботларини эшитиш;

республикада электрон тижоратнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг таклифлари асосида электрон тижоратни янада ривожлантиришга йўналтирилган қўшимча чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ҳуқуқига эга.


15. Вазирликлар, идоралар ва масъул бажарувчилар бўлган бошқа ташкилотлар:

Тадбирлар комплексида қўйилган вазифалар белгиланган муддатларга ва ишлар ҳажмига мувофиқ ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини;

навбатдаги ҳисобот йилида тегишли тадбирларни амалга ошириш бўйича ишлар режаси ишлаб чиқилишини ва ҳар йили Идоралараро комиссияга тақдим этилишини;

Тадбирлар комплексида қўйилган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳар чоракда Идоралараро комиссияга тақдим этилишини таъминлайдилар.



VIII. ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР ВА БОШҚА

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ

СОҲАСИДАГИ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


16. Концепцияни амалга оширишни, шунингдек давлат даражасида манфаатларни келишиш бўйича электрон тижоратни жадал ривожлантириш юзасидан вазифаларни ҳал этишда вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини умумий мувофиқлаштириш электрон тижорат соҳасида ваколатли орган ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан таъминланади.


17. Дастурий таъминлаш ва ахборот хавфсизлиги соҳасида техник тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни янада такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланади.


18. Экспорт-импорт операцияларини такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк томонидан амалга оширилади.

19. Электрон тижорат соҳасида тўлов операцияларини амалга ошириш ва янада такомиллаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан таъминланади.


20. Иқтисодиётда электрон тижорат секторларининг ролини тавсифлайдиган индикаторларни шакллантириш, электрон тижорат секторларида танланадиган статистика текширувларини жорий этиш учун ахборот базасини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан таъминланади.


21. Ишончли рақобат муҳитини, тарқатиш тартибига риоя қилиш юзасидан назорат қилишни ва рекламанинг мазмунига қўйиладиган талабларни, офертани, электрон хабарларни оммавий жўнатишни таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.


IX. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


22. Концепцияни амалга ошириш натижасида:

тегишли савдо платформалари, интернет-магазинлар ва ахборот воситачилари сонини кўпайтириш ҳисобига транзакциялар, товар айланмаси, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмлари ўсиши;

аҳоли пунктларининг ахборот-коммуникация технологиялари билан қамраб олиниши, шунингдек банк карталаридан фойдаланувчи шахслар улуши кўрсаткичлари кўпайиши;

ички ва ташқи бозорларда тадбиркорлик субъектларининг самарали рақобат қилиши учун шарт-шароитлар шаклланиши, тижоратнинг инновацион усуллари доираси кенгайиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида ахборот технологияларини кенг қўллаш учун янги имкониятлар очилиши, давлат харидлари ва корпоратив харидларнинг электрон шаклда амалга оширилиши;

илғор ахборот технологиялари электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг янги воситаларини янада жорий этишни давом эттириш;

тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, қўшимча иш ўринлари ташкил этиш кутилмоқда.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 декабрь, 49-сон, 612-модда






























Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск