Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.1996 й. 261-сон "Халқаро валюта фонди ва жаҳон банки гуруҳи билан ҳамкорликни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.1996 й.

N 261



ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ФОНДИ ВА ЖАҲОН

БАНКИ ГУРУҲИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шунингдек мавжуд қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янгиларини тайёрлашни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи билан ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича 1-иловага мувофиқ Мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш) тузилсин.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида 2-иловага мувофиқ ишчи гуруҳи тузилсин, унга кенгаш котибияти функцияси юклансин.


2. Мувофиқлаштирувчи кенгашга:

Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасига кўрсатиладиган молиявий ва техник ёрдамдан фойдаланишнинг устувор йўналишлари;

макроиқтисодий ривожлантириш борасида хорижий ва миллий экспертлар томонидан ишлаб чиқиладиган ҳужжатлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш юклансин.


3. Молиявий ва техник ҳамкорлик лойиҳаларида иштирок этадиган вазирликлар ва идораларга:

Халқаро молия ташкилотлари билан ишлаш бўйича масъул шахсларни тайинлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан тасдиқланган амалдаги лойиҳаларни бажаришнинг бориши тўғрисида Мувофиқлаштирувчи кенгашга йилнинг ҳар чорагида ҳисоботлар тақдим этиш юклансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                            И. Каримов
































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск