Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Банк Депозиторлари Миллий Ахборот Базаси тўғрисидаги Низом (янги таҳрирда) (АВ томонидан 06.01.1999 й.да 587-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.01.1999 й.

N 587

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

27.11.1998 й.

N 263

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Банк Депозиторлари

Миллий Ахборот Базаси тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Низом Банк Депозиторлари Миллий Ахборот Базаси (БДМАБ)нинг мутаносиблигини ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларида очган ҳисобварақлари тўғрисида аниқ маълумотлар олишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси корхоналари тўғрисида”ги қонунларига ҳамда Марказий банкнинг бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.


1.2. БДМАБ ахборотлар базасини ўрнатилган тузилишда акс эттиради ҳамда банк мижозлари ва уларнинг ҳисобварақлари тўғрисидаги объектив маълумотларни қолдиқ суммалариниқайд қилмаган ҳолда сақлайди.


1.3. Барча ҳуқуқий шахслар ва уларнинг филиаллари (ваколатхоналари) ҳамда ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорларнинг дастлабки банк ҳисобварақларини очишда БДМАБдан рўйхатдан ўтказилади.


1.4. БДМАБга Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош Маркази (АБМ) томонидан хизмат кўрсатилади ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бошқарилади.


1.5. Барча банк муассасалари мижозларини рўйхатдан ўтказаётган вақтда, уларга ҳисобварақлар очишда ва мавжуд мижозларнинг ҳисобварақлари тўғрисида қўшимча маълумотлар олишда БДМАБга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


1.6. БДМАБ билан ўзаро алоқалар сўров-файл тамойилига асосланади ва электрон почта тизими орқали амалга оширилади.


1.7. Махфий маълумотларнинг сир сақланиши бўйича жавобгарлик мижозни рўйхатдан ўтказувчи банк ходимлари ва БДМАБни фаолият кўрсатишни таъминловчи АБМ ходимларига юклатилади.



II. БДМАБНИНГ ВАЗИФА ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


2.1. БДМАБ қуйидаги мақсадалр учун ташкил этилган:

- банклар мижозларининг ахборотлар базасини шакллантириш, сақланиши ва тўлдириб борилишини таъминлаш ҳамда уни муҳим ҳолатда сақлаб туриш;

- банклар мижозларининг ягона реестрини юритиш;

- банклар мижозларининг ҳисобварақларини очиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона механизмини юритиш;

- банк мижозларига хизмат кўрсатиш сифати ва тезлигини ошириш;

- банк активларини бошқариш хавф-хатарини энг кам ҳолатга тушириш;

- мижоз ҳисобварағини тўлиқ ва сифатли тафтишдан ўтказиш;

- бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар билан ўз вақтида ва тўғри ҳисоб-китоб қилиш устидан назорат ўрнатиш;

- Республика тўлов тизимини тўлиқ таҳлил қилиш.


2.2. БДМАБ қуйидаги фнукцияларнинг бажарилишини таъминлайди:

- банк бўлимлари сўровларига хизмат кўрсатиш;

- банк бўлимлари сўровларига мувофиқ ахборотлар базасининг тезкор янгиланиши ва барча ўзгаришларни қайд қилиб бориш;

- маълумотлар базасига ёзиладиган ахборотларнинг тўғрилиги устидан назорат;

- сўралган ахборотларни тезкор излаш;

- ахборотлар базаси архивининг узоқ муддат юритилиши;

- тизимнинг фаолият кўрсатиш баённомасини юритиш, сўровларга хизмат кўрсатиш, тезкор ахборотларнин сақланиши ва узоқ муддатга архивлаштириш;

- қабул қилинаётган, жўнатилаётган, қайта ишланаётган ва сақланаётган ахборотларнинг хавфсизлигини таъминлаш;-

- фавқулодда ҳолатларда маълумотларнинг тўлиқ сақланишини таъминлаш.



III. БДМАБНИНГ ТАРКИБИ ВА ТУЗИЛИШИ


3.1. БДМАБ мижозларнинг объектив маълумотларини сақлайди ва қуйидаги таркибдаги реквизитлар билан шаклланади:

- мижознинг уникал коди;

- мижоз номи;

- мижоз тури;

- давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат рақами;

- давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат берилган сана;

- резидентлик белгиси (резидент ёки норезидент);

- мижознинг мамлакат коди;

- солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

- бош ташкилотнинг БДМАБдаги уникал коди (филиллар (ваколатхоналар) учун қўшимча реквизит);

- мижозга ҳисобварақ очган банк коди;

- мижознинг шахсий ҳисобварағи.


3.2. Шахсий ҳисобварақлар БДМАБдан олинган объектив маълумотлар асосида автоматик равишда очилади, ҳисобварақ очаётган банкдан қатъи назар, ҳар бир валюта бўйича баланс ҳисобварағи ичида, кетма-кет рақамлаш тамойили асосида шаклланади ва қуйидаги тузилишга эга бўлади:


CCCCC VVV K SSSSSSSS NNN

¦    ¦  ¦    ¦      ¦     ҳисобварақ тартиб рақами

¦    ¦  ¦    ¦      __________________________________

¦    ¦  ¦    ¦   мижознинг уникал коди

¦    ¦  ¦    _________________________________

¦    ¦  ¦  назорат калити

¦    ¦  ________________________________

¦    ¦ валюта коди

¦    _______________________________

¦ баланс ҳисобварағи

_______________________________


3.3. Мижознинг уникал коди Ўзбекистон Республикасидаги барча банк тизими учун кетма-кет рақамланишга асосланади ва ягона қабул қилинади.


3.4. Мижозга уникал код БДМАБда рўйхатдан ўтишда дастлабки ҳисобварақ очиш жараёнида берилади ҳамда барча ғисобварақлар ёпилгандан ва хўжалик фаолияти тугагандан кейин 10 йил мобайнида сақланади ва бу давр ичида бошқа мижозга берилмайди.

Мазкур Низом нашр этилиши билан 1996 йил 3 октябрдаги 263-сонли “Ўзбекистон Республикаси Банк Депозиторлари Миллий Ахборот Базаси тўғрсида” Низом ва унга киритилган 1997 йил 29 декабрдаги 371-сонли қўшимча ўз кучини йўқотади.

“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва

идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси”, 1999 йил, 1-сон









































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск