Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Республика минтақаларида пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.07.1996 й. 230-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 2 июлдаги

230-сон қарорига

3-ИЛОВА



Республика минтақаларида пул маблағлари

эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари

ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар

ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини

ошириш ва уларни рағбатлантириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Республика минтақаларида нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун рағбатлантириш ва моддий жавобгарлик тизими қуйидаги раҳбарлар ва мансабдор шахслар учун белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари, шунингдек уларнинг минтақаларни иқтисодий ривожлантириш ва истеъмол бозорининг аҳволи учун жавоб берувчи ўринбосарлари (ҳокимларнннг иқтисодиёт бўйича, халқ истеъмол моллари, савдо ва пулли хизматлар бўйича ўринбосарлари);

тижорат банкларининг республика Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман бўлинмалари ва филиалларининг раҳбарлари ва пул муомаласи ҳамда касса операциялари бўлимларининг бошлиқлари, пул муомаласи бўйича мутахассислари;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бош бошқармалари раҳбарлари ва пул муомаласи бўлимларининг бошлиқлари;

республика Қорақалпоғистон Республикаси , вилоят, ша.ҳар, туман солиқ органларининг раҳбарлари ҳамда савдо корхоналари ва хизмат кўрсатиш соҳасини назорат қилиш бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари учун-касса режаларининг бажарилиши қисми бўйича.


2. Нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси прогнозлари ва касса режалари ўз вақтида бажарилганлиги ва ошириб бажарилганлиги учун мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилган мансабдор шахслар.

ойлик прогнозлар бажарилганлиги ва ошириб бажарилганлиги учун - лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда;

йил чораги прогнозлари бажарилганлиги ва ошириб бажарилганлиги учун - лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда мукофотланадилар


3. Нақд пул маблағлари эмиссияси даражасининг белгиланган прогнозлари ва касса режалари бажарилмаганлиги учун мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган мансабдор шахсларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддасига мувофиқ белгиланган ойлик ва йил чораги прогнозлари бажарилмаганлиги учун -ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизидан 20 фоизигача миқдорда жарима солинади.


4. Мазкур Низомнинг бажарилишини Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси назорат қилади ва у ҳар ойда ўзининг мажлисларида ушбу қарор талабларига мувофиқ республика минтақаларидаги ишларнинг аҳволини кўриб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади.


5. Жарималар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ҳамда уларнинг тегишли ўринбосарларига - Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси томонидан;

шахарлар ва туманларнинг ҳокимларига ва уларнин тегишли ўринбосарларига-тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ёки юқори турувчи хокимнинг қарори билан;

банк муассасалари ҳамда солиқ органларининг раҳбарларига ва тегишли бўлимларининг бошлиқлари ва мутахассисларига-уларнинг юқори турувчи органлари томонидан солинади.

Жарималар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддасида назарда тутилган тартибда солинади.





























Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск