язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.03.1992 й. 129-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 13 мартдаги

129-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо

металлар қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси олтин қазиш ва қайта ишлаш корхоналари, заргарлик ишлаб чиқариш корхоналари ва ўз таркибига кирувчи бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи марказий бошқарув органи ҳисобланади.


2. Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси (бундан кейин матнда қўмита деб аталади) юридик шахс бўлиб, банк муассасаларида счётларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, республика Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


3. Қўмита таркибига кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар мустақилликни ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар ва ўз ишларини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари асосида олиб борадилар.


4. Давлат қимматбаҳо металлар қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:

корхоналар ва ташкилотларга рангли ва қимматбаҳо металларни, юксак истеъмол қийматига эга бўлган ва нархи арзон халқ истеъмоли молларини етказиб бериш, шунингдек, ишлар ва хизматларни бажариш юзасидан давлат буюртмаларини ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажаришга кўмаклашиш;

қуйидаги масалалар бўйича ягона сиёсат ўтказишда ўз таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятларини мувофиқлаштириш:

фан-техника тараққиёти, хом ашё негизини кенгайтириш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш;

бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида корхоналар ва ташкилотларни истиқболли ривожлантириш;

ишлаб турган корхоналарни реконструкциялаш, янги техника билан жиҳозлаш, янги корхоналар қуриш ва шу асосда қимматбаҳо ва рангли металларни қазишни, қайта ишлашни, ишлаб чиқаришни, халқ истеъмоли молларини тайёрлашни кўпайтириш, заргарлик корхоналарини қуриш ва кенгайтириш, ёрдамчи қишлоқ хўжалик ва ижтимоий объектларни ривожлантириш, табиатни муҳофаза қилиш муаммоларини ва бошқа масалаларни ҳал қилиш, учун банк маблағларини ишлатиш, қўмитага кирувчи корхоналарнинг молиявий маблағларини ва моддий-техника ресурсларини тўплаш;

ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, кенгайтириш ва қўшма корхоналар барпо этиш;

табиатни муҳофаза қилишнинг замонавий усулларини жорий этиш, фойдаланиш, фойдаланилмайдиган кон хом ашёсини ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ишлаб чиқаришга қайта жалб қилиш.


5. Қўмита ўз олдига қўйилган вазифаларга мувофиқ:

республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади, қимматбаҳо ва рангли металлар ҳамда заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлаитириш ҳақида таклифлар киритади;

бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг, меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш, корхоналар, ташкилотлар ходимларини ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

меҳнат шароитларини яхшилаш, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, табиатни муҳофаза этиш, савдо хизмати кўрсатишни, умумий овқатланишни такомиллаштириш ва меҳнаткашларга пулли хизматлар кўрсатиш тадбирларини амалга оширишда ёрдам беради;

раҳбар ходимларни танлайди, жой-жойига қўяди ва тайинлайди;

таъмииотчилар билан тўғридан-тўғри алоқа боғлашга, моддий бойликларни реализация қилишга, ўз вақтида шартномалар тузишга ва иккиламчи ресурслардан оқилона фойдаланишга ёрдам беради.


6. Қўмита ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида амалга оширади ва унга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

республиканинг ўз таркибига кирувчи олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналари томонидан минерал ресурслардан комплекс фойдаланиш соҳасида ягона техника сиёсатини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни мустақил равишда бошқариб бориш ва ҳал қилиш, шунингдек, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш;

амалдаги қонунлар асосида хорижий шериклар бялан қўшма корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, юридих шахс ҳуқуқига эга бўлган хўжалик ҳисобидаги фирмалар, марказлар ва бошқа корхоналар, шунингдек, республикада ҳам, чет элларда ҳам жорий ҳисоб-китоб счётлари очиш ҳуқуқига эга бўлган филиаллар, вакилликлар ва бошқа алоҳида бўлинмаларни ташкил этади. Бу корхоналар ва бўлинмалар тўғрисидаги низомларни Қўмита тасдиқлайди.

анжомлар. эҳтиёт қисмлар ва маданий-маиший молларни экспорт ва импорт қилиш;

ўзига юклатилган барча масалалар бўйича республиканинг ҳамма давлат органларида, шунингдек, унинг ташқарисида республиканинг манфаатларини ифодалаш;

қўмита таркибига кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар фаолиятининг барча турлари тўғрисида зарур маълумотлар ва ахборотлар олиш.


7. Қўмитани Ўзбекистон Республикаси Президенти тайинлайдиган раис бошқаради. Қўмита раисининг ўринбосарларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тайинлайди. Ўринбосарлар ўртасидаги вазифаларни қўмита раиси тақсимлайди.


8. Қўмитада раис (раис), раиснинг ўринбосарлари, қўмитанинг бошқа раҳбар ходимлари, шуниигдек, ўзига қарашли ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарларидан иборат ҳайъат тузилади. Қўмита раисининг тақдимга кўра ҳайъат аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.

Қўмита ҳайъати ўз мажлисларида корхона ва ташкилотларни истиқболли ривожлантириш, давлат буюртмалари ва бошқа топшириқларнинг бажарилиши, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва улардан фойдаланиш, юқори турувчи органларнинг ва ўзларининг қарорларининг ижросини назорат қилиш масалаларини кўриб чиқади, ўзига қарашли корхоналар раҳбарларининг ҳисоботларини, шунингдек, қўмитанинг ҳуқуқ доирасига кирувчи бошқа масалаларни эшитади.

Ҳайъат қарорлари, одатда, раиснинг буйруқлари билан хаётга татбиқ зтилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида ихтилоф туғилганда, раис ўз қарорини амалга ошираверади, ихтилоф ҳақида Вазирлар Маҳкамасига хабар беради, ҳайъат аъзолари ҳам ўз навбатида ўз фикрларини шу жойга етказишлари мумкин.


9. Раис қўмита олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан масъулдир. Раис ўринбосарларининг, бўлимлар ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг жавобгарлик даражаларини аниқлайди.

Раис қўмитанинг ҳуқуқи доирасида йўриқнома ва буйруқлар чиқаради, ўзига қарашли корхоналарнинг бажариши учун мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади, қўмита аппарати тузилишини, штат жадвалини, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳақидаги низомни, шунингдек, белгиланган тартибда ўзига бевосита бўйсунувчи ташкилотларнинг уставлари (низомлари)ни тасдинқлайди, битим асосида қўмитага тегишли корхоналар ва ташкилотларнинг (пудратда ишлаётган корхоналардан ташқари) раҳбарларини, шунингдек, қўмита аппарати ходимларини ишга ёллайди (тайинлайди).


10. Қўмитанинг харажатлари тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг тузилган шартномалар асосида ажратадиган маблағлари ҳисобидан таъминланади.

Зарур бўлган ҳолларда қўмита раиси Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари раҳбарлари билан биргаликда қонунларга зид бўлмаган буйруқ ва йўриқномалар чиқаради.


11. Рангли ва қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, Ўзбекистон Республикасининг олтин заҳираларини кўпайтириш, фан ва техниканинг янги ютуқларини қўллаш ва жорий қилиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш билан боғлиқ муҳим истикболли йўналишларни ва иш натижаларини кўриб чиқиш учун қўмитада ўзига қарашли корхона ва муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларидан иборат фан-техника кенгаши ташкил этилади.

Фан-техника кенгаши таркибини ва унинг ҳақидаги низомни қўмита раиси тасдиқлайди.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар, қўмита билан келишган ҳолда, шартнома ва ўзаро манфаатдорлик асосида, республикадаги ҳамда унинг ташқарисидаги концернларга, консорциумларга, акционерлик жамиятларига ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлишлари, улар билан шартнома муносабатларига киришишлари мумкин, аммо улар Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига зиён етказмаслиги керак.