Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 332-В-1-сон, Молия вазирлигининг 111-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 108-сон, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/22-26-28-сон "Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 30.12.2015 й. Қарори (АВ томонидан 12.01.2016 й. 2589-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.01.2016 й.

N 2589-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.12.2015 й.

N 332-В-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.12.2015 й.

N 111


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.12.2015 й.

N 108


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.12.2015 й.

N 01/22-26-28


ҚАРОРИ



Тижорат банклари балансида турган алоҳида

объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг

37-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 13 майдаги 332-В, 40, 69 ва 01/22-26/75-сонли қарори (рўйхат рақами 2589, 2014 йил 28 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 22-сон, 263-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"икки нусхада, конверт ичида сотиб олиш суммаси ва тўловларни тўлаш муддатлари тўғрисидаги таклифлар. Бунда, тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгор имзоси ва муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган бўлиши лозим.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири


Г. Саидова

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

Д. Хидоятов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 январь, 2-сон, 16-модда
























Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск