ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банк операциялари / Банк ҳисоби. Банкка қўйилган омонат /

Тижорат банклари томонидан жалб қилинадиган депозитлар (омонатлар) бўйича фоиз ставкаларини шакллантириш механизми тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.07.2015 й. 2692-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 13.06.2015 й. 14/1-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 3 июлда 2692-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2015 йил 13 июндаги

14/1-сонли қарорига

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан жалб қилинадиган

депозитлар (омонатлар) бўйича фоиз ставкаларини

шакллантириш механизми тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сонли "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тижорат банкларининг (бундан буён матнда банклар деб юритилади) жалб қилинадиган депозитлари (омонатлари) бўйича фоиз ставкаларини шакллантириш қоидаларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ўртача тортилган фоиз ставкаси - банклар томонидан ҳисобот даврида миллий валютада жалб қилинган юридик шахсларнинг жамғарма ва муддатли депозитлари ҳамда жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча, жамғарма ва муддатли омонатлари, шунингдек банк пластик карталаридаги маблағлар бўйича белгиланган йиллик фоиз ставкалари ҳамда умумий депозитлар (омонатлар) суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган фоиз ставкаси;


ҳисобот даври - йилнинг ҳар бир чораги якуни бўйича олинган давр.


2. Ушбу Низом талаблари банклар томонидан юридик ва жисмоний шахслардан миллий валютада жалб қилинадиган депозитлар (омонатлар)га татбиқ қилинади.


3. Ўзбекистон Республикасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда ва банк депозитлари (омонатлари) бўйича фоиз ставкаларини ушбу Низом талаблари асосида белгилашда мустақилдирлар.


4. Банклар ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, депозит ва фоиз сиёсатларига тегишли ўзгартиришларни киритишлари лозим.

Ушбу Низом талаблари банклар томонидан аввал жалб қилинган депозит (омонат) шартномалари бўйича белгиланган фоиз ставкаларини ўзгартириш учун асос бўлмайди.



2-БОБ. БАНКЛАР ТОМОНИДАН ЖАЛБ

ЭТИЛАДИГАН ДЕПОЗИТЛАР (ОМОНАТЛАР)

БЎЙИЧА ФОИЗ СТАВКАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

СИЁСАТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5. Банкларнинг депозитлар (омонатлар)ни жалб қилиш соҳасидаги фаолияти, шу жумладан, жалб қилинган депозитлар (омонатлар)га фоиз ставкаларини белгилаши, депозитлар (омонатлар)ни ва уларга ҳисобланган фоиз тўловларини банк ва мижоз ўртасида тузилган депозит (омонат) шартномаларига мувофиқ ўз вақтида қайтариши банкларнинг депозит ва фоиз сиёсатларига мувофиқ амалга оширилади.


6. Банклар жалб қилинадиган депозитлар (омонатлар) бўйича фоиз ставкалари даражасини Марказий банк қайта молиялаш ставкаси ҳамда инфляция даражасининг сўнгги йиллардаги ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда белгилайдилар.


7. Марказий банк банк омонатчилари, қарз олувчилари ва кредиторларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, депозитлар (омонатлар) бўйича фоиз ставкаларининг асоссиз ўсишининг олдини олиш ва шу билан боғлиқ хатарларнинг юзага келишига йўл қўймаслик ҳамда банк тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда банкларнинг депозитлар (омонатлар) бўйича фоиз ставкалари даражасини мониторинг қилиб боради.

Бунда, Марказий банк депозитлар (омонатлар) бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасидан ошган банкларда фоиз сиёсатининг, шу жумладан, фоиз даражасининг асосли эканлигини аниқлаш мақсадида мазкур банкларнинг фоиз сиёсатини ва молиявий ҳолатини алоҳида ўрганиб чиқади.


8. Марказий банк муайян бир банкнинг жалб қилинган депозитлари (омонатлари) бўйича ўртача тортилган фоиз ставкасининг асоссиз равишда юқорилигини, мазкур банкнинг:

активлари ва капитали рентабеллиги даражаси;

фоизли даромадларининг ялпи даромаддаги улуши ва активларга нисбати;

фоизли даромадларнинг фоизли харажатларга нисбати;

фоизли харажатларнинг умумий мажбуриятларга нисбати;

жалб қилинаётган маблағларнинг айланиш муддатлари ва банк активларининг рентабеллиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги;

омонатга жалб қилинаётган маблағлардан фойдаланишнинг самарадорлиги даражаси каби кўрсаткичларга таъсирини ҳамда банк тизими бўйича ўртача кўрсаткичлардан пастлиги ёки юқорилигини танқидий кўриб чиқади ва таҳлил қилади.


9. Банкларда депозитлар (омонатлар) бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси асоссиз ошган ҳолатлар аниқланганда Марказий банк мазкур банклардаги ўртача фоиз ставкаларининг даражасини мақбуллаштириш (пасайтириш) бўйича банкларга кўрсатма беради.


10. Банклар томонидан миллий валютада жалб қилинган депозитлар (омонатлар) бўйича ўртача тортилган фоиз ставкасини ҳисоблаш ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ банклар томонидан жалб қилинадиган депозитлар (омонатлар) бўйича ўртача тортилган фоиз ставкасини ҳисоблаш методикаси асосида амалга оширилади.


11. Марказий банк ҳар чоракда банклар томонидан жалб қилинган депозитлар (омонатлар) бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари ҳисобини уларнинг маълумотлари асосида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасигача амалга оширади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Банклар ҳар чоракда жалб қилинган депозитлар (омонатлар) ва улар бўйича фоиз ставкалари тўғрисидаги ҳисоботларни юритади ва Марказий банкка тақдим этади.


13. Ҳисоботлар консолидациялаштирилган ҳолда тайёрланиши, банкнинг барча филиалларидаги депозитлари (омонатлари) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олиши ҳамда банк Бошқаруви раиси ва тегишли бўлинма раҳбари томонидан имзоланган бўлиши лозим.


14. Ушбу Низом Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан жалб қилинадиган

депозитлар (омонатлар) бўйича ўртача тортилган

фоиз ставкасини ҳисоблаш

МЕТОДИКАСИ


Тижорат банклари томонидан миллий валютада жисмоний шахслардан (талаб қилиб олингунча, жамғарма, муддатли ва банк пластик картадаги маблағлар) ҳамда юридик шахслардан (жамғарма ва муддатли) жалб қилинган депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси ҳисоблаб чиқилади.

Ўртача тортилган фоиз ставкаси жалб қилинган ҳар бир депозит (омонат) тури бўйича фоиз ставкасини унинг суммасига кўпайтириб, жами жалб қилинган депозитлар (омонатлар) миқдорига бўлиш орқали қуйидагича ҳисобланади:

      

Депозит (омонат) турлари


Депозит

суммаси

Фоиз ставкаси

Жами депозитлар, шу жумладан:


Vжами

PAV

I. Жисмоний шахсларнинг депозитлари:


Vжис. жами

Pжис. ўрт. тортилган


талаб қилиб олгунча омонатлар ва банк пластик картадаги маблағлар;


V1

P1

жамғарма омонатлари;


V2

P2

муддатли омонатлар;


V3

P3

II. Юридик шахсларнинг депозитлари:


Vюр. жами

Pюр. ўрт.

тортилган


жамғарма депозитлари;


V4

P4

муддатли депозитлар.


V5

P5

PAV

=

(V1 * P1 + V2 * P2 + V3 * P3 + V4 * P4 + V5 * P5)

бу ерда,

(V1 + V2 + V3 + V4 + V5)

PAV - ўртача тортилган фоиз ставкаси;

V1, V2, …Vn - n та шартнома битими бўйича жалб қилинган депозитлар (омонатлар) суммаси;

P1, P2, … Pn - n та шартнома битимида ўрнатилган йиллик фоиз ставкалари.


Мисол учун:


1.

      

Т/р

Депозит тури


Депозит миқдори

(млн. сўм)


Фоиз ставкаси

(йиллик %да)


1.

Талаб қилиб олингунча


100

0

2.

Банк пластик картадаги маблағлар


50

0

Жами:


150

0

        

Ўртача тортилган

фоиз ставкаси

=

(100 * 0%) + (50 * 0%)

=

0%


100 + 50

      

     

2.

      

Т/р

Депозит тури (жамғарма)


Депозит миқдори

(млн. сўм)


Фоиз ставкаси

(йиллик %да)


1.

"Баркамол авлод"


20

13

2.

"Болалик"


11

10

3.

"Ёшлик"


5

9

Жами:


36

11,5

     

Ўртача тортилган

фоиз ставкаси

=

(20 * 13%) + (11 * 10%) + (5 * 9%)

=

11,5%


20 + 11 + 5

3.

        

Т/р

Депозит тури (муддатли)


Депозит миқдори

(млн. сўм)


Фоиз ставкаси

(йиллик %да)


1.

"Қалдирғоч" (6 ойлик)


10

12

2.

"Қалдирғоч" (9 ойлик)


15

13

3.

"Коммунал"


25

14

4.

"Навбаҳор"

5

11

Жами:


55

13,1

         

Ўртача тортилган

фоиз ставкаси

=

(10 * 12%) + (15 * 13%) + (25 * 14%) + (5 * 11%)

=

13,1%


10 + 15 + 25 + 5

       

4. Жисмоний шахслардан жалб қилинган омонатлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкасини аниқлашда талаб қилиб олингунча ва банк пластик картадаги маблағлар миқдорининг муддатли ва жамғарма омонатлар миқдоридан ошмаган қисми ҳисобга олинади.

           

Т/р

Омонат тури (жисмоний шахслар)

Омонат миқдори

(млн. сўм)


Ўртача фоиз

ставкаси


1.

Талаб қилиб олгунча омонатлар


100

0

2.

Банк пластик картадаги маблағлар


50

0

3.

Жамғарма омонатлари


36

11,5

4.

Муддатли омонатлар

55

13,1

Жами:


241

6,2

         

Ўртача тортилган

фоиз ставкаси

=

(91 * 0%) + (36 * 11,5%) + (55 * 13,1%)

=

6,2%


91 + 36 + 55

   

    

5.

       

Т/р

Депозит тури (юридик шахслар)


Депозит миқдори

(млн. сўм)


Ўртача фоиз

ставкаси


1.

Жамғарма депозитлари


25

4

2.

Муддатли депозитлар


35

6,5

Жами:


60

5,5

         

Ўртача тортилган

фоиз ставкаси

=

(25 * 4%) + (35 * 6,5%)

=

5,5%


25 + 35

Жами жалб қилинган депозитлар (омонатлар)

бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси:

         

Депозит (омонат) турлари


Депозит суммаси


Фоиз ставкаси


Жами депозитлар, шу жумладан:


Vжами

PAV

I. Жисмоний шахсларнинг омонатлари:


Vжис. жами = 182

Pжис. ўрт.

тортилган =6,2


талаб қилиб олгунча омонатлар ва банк пластик картадаги маблағлари;


V1 = 91

P1 = 0

жамғарма омонатлари;


V2 = 36

P2 = 11,5

муддатли омонатлар.


V3 = 55

P3 = 13,1

II. Юридик шахсларнинг депозитлари:


Vюр. жами = 60

Pюр. ўрт.

тортилган = 5,5


жамғарма депозитлари;


V4 = 25

P4 = 4

муддатли депозитлар.


V5 = 35

P5 = 6,5

           

PAV

=

(182 * 6,2) + (60 * 5,5)

=

6,02 %.


182 + 60

       

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 июль, 26-сон, 352-модда


































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск