Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари /

Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (АВ томонидан 25.05.2011 й. 2229-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 07.05.2011 й. 14/2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 25 майда 2229-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2011 йил 7 майдаги

14/2-сон қарорига

ИЛОВА



Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини

бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг (кейинги ўринларда банклар деб юритилади) банк таваккалчиликларини бошқаришига қўйиладиган талабларни белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Банк таваккалчилиги - банк фаолиятига таъсир қилувчи иқтисодий, молиявий, ижтимоий, сиёсий, технологик ички ва (ёки) ташқи омилларга боғлиқ бўлган ҳолатлар натижасида банк фаолиятига хос бўлган молиявий зарарлар кўриш ва (ёки) банк ликвидлиги (банк ўз мажбуриятларини вақтида бажариш қобилияти)ни тўлиқ ёки қисман йўқотиш хавфининг мавжудлиги.


2. Банк фаолиятида, асосан, қуйидаги банк таваккалчиликлари юзага келиши мумкин:

а) кредит таваккалчилиги - қарздорнинг шартномада белгиланган шартлар бўйича банк олдидаги ўз молиявий мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажара олмаслиги натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;

б) бозор таваккалчилиги - банкнинг қимматли қоғозлар портфелидаги инструментлари нархларининг, шунингдек чет эл валютаси ва қимматбаҳо металлар курсларининг салбий ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик. Бозор таваккалчилиги фонд, валюта ва фоиз таваккалчиликларини ўз ичига олади, бунда:

фонд таваккалчилиги - қимматли қоғозлар портфелидаги инструментларнинг бозор нархларидаги салбий ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;

валюта таваккалчилиги - чет эл валютаси ва қимматбаҳо металларнинг очиқ позициялари бўйича шу чет эл валюталари курслари ва қимматбаҳо металлар баҳоларининг ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;

фоиз таваккалчилиги - активлар, пассивлар ва кўзда тутилмаган ҳолатлардаги инструментлар бўйича фоиз ставкаларининг салбий ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;

в) ликвидлилик таваккалчилиги - банкнинг ўз молиявий мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажара олмаслиги натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик. Банкнинг ликвидлилик таваккалчилиги асосан, актив ва пассивларнинг сўндирилиш муддатларининг ўзаро номувофиқлиги оқибатида юзага келади. Банкнинг ликвидлилик таваккалчилигини бошқариш Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) талаблари асосида амалга оширилади;

г) операцион таваккалчилик - банкнинг ички тизимлари, жараёнлари, ахборот технологиялари, ходимлар ҳаракатларида йўл қўйилган хатоликлар ёки ташқи табиий жараёнлар, шу жумладан, табиий офатлар натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;

д) мамлакат таваккалчилиги - банкнинг хорижий ҳамкорлари томонидан иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ўзгаришлар сабабли ўз молиявий мажбуриятларининг бажара олмаслиги натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;

е) ҳуқуқий таваккалчилик - банк томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тузилган шартномаларга риоя қилинмаслик, иш жараёнида ҳуқуқий хатоликларга (нотўғри юридик маслаҳат ёки ҳужжатларнинг нотўғри тузилиши) йўл қўйилиши, ҳуқуқ тизимидаги камчиликлар, ҳамкорлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилиши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;

ж) бизнесда обрў-эътиборни йўқотиш таваккалчилиги - банкнинг молиявий барқарорлиги тўғрисида омма ичида салбий тасаввур юзага келиши сабабли, мижозлар сонининг камайиши, кўрсатилаётган хизмат сифатининг тушиши натижасида банкда зарарлар юзага келиши таваккалчилиги;

з) фирибгарлик таваккалчилиги - банкда ходимлар, мижозлар ва бошқа ҳамкорларнинг фирибгарлик ёки бошқа жиноий хатти-ҳаракатлари оқибатида молиявий зарарлар кўриш хатари. Банкдан нақд пул ва бошқа қимматликларнинг ўғирланиши ҳамда банк ходимлари томонидан атайлаб молиявий ҳисоб ва ҳисоботларда зарарларни (вақтинча ёки текшириш орқали аниқлангунча) яширилиши натижасида банкнинг молиявий зиён кўриши.


3. Банк таваккалчиликларини бошқариш - банк ўз фаолиятини юритиши ва банк операцияларини ўтказишида пайдо бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, бартараф этиш, камайтириш ва кўрилиши мумкин бўлган зарарларни бошқа молиявий воситалар орқали қоплаш бўйича банк томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи тушунилади.


4. Банк фаолиятидаги таваккалчиликларни бошқариш қуйидаги асосий мақсадларда ташкил этилади:

банк омонатчилари ва кредиторлари, акциядорлари манфаатларини ҳимоя қилиш;

банк таваккалчиликларини камайтириш, бартараф этиш ва олдини олиш;

банк фаолиятининг етарли даражадаги барқарорлигини таъминлаш.



II. БАНК ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРИНИ

БОШҚАРИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР


5. Банклардан банк таваккалчиликларини бошқаришда қуйидагилар талаб этилади:

банк фаолияти ва унинг атрофидаги муҳитнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи, аниқ ифодаланган ва ҳужжатлаштирилган таваккалчиликларни бошқариш сиёсатини ишлаб чиқиш;

банк таваккалчилигини бошқариш вазифалари юкланган таркибий бўлинмани ташкил этиш;

банк таваккалчилигини бошқариш бўлинмасини тажрибали ва малакали мутахассислар билан таъминлаш;

банк янги хизматларни жорий қилишда, йирик битимларни тузишда, хорижий молия институтлари билан алоқа ўрнатишда, инвестициялар киритишда, чет эл валютасидаги маблағларни активларга жойлаштиришда, янги ходимларни ишга қабул қилишда ҳамда бошқа банк таваккалчилиги юзага келиши мумкин бўлган банк операцияларини таваккалчиликни юзага келиши ва уни бартараф этиш, олдини олиш, камайтириш нуқтаи назаридан банк таваккалчилигини бошқариш бўлинмаси билан келишувни амалга ошириш.


6. Банк таваккалчилигини бошқариш бўлинмаси ходимлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:

бажараётган вазифалари хусусиятига мос бўлган олий маълумотга эга бўлиши;

банкнинг кредит, валюта, депозит ва қимматли қоғозлар бўйича операциялари, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, юридик хизмати ва ахборотлаштириш бўлимларида камида икки йил иш стажига ва касбий малакага эга бўлиши (бўлинма раҳбари учун банкнинг мазкур бўлимларида камида икки йил раҳбарлик лавозимида ёки бўлинмада камида тўрт йил иш стажи ва касбий малакага эга бўлиш талаб этилади);

тегишли ходимлар миллий ва халқаро бухгалтерия ҳисоби, халқаро аудит стандартлари қоидаларини қўллаш, банк назорати бўйича Базель қўмитаси тамойиллари ва стандартлари ҳамда халқаро рейтинг компанияларининг банк фаолиятини баҳолаш услубиёти бўйича билимларга эга бўлиши ва банк таваккалчиликлари бўйича махсус курсларда малакаларини ошириши.


7. Қуйидагилар банк таваккалчилигини бошқариш бўлинмасининг вазифалари ҳисобланади:

банк фаолиятида учраши мумкин бўлган барча таваккалчиликлар рўйхатини юритиш, уларнинг юзага келиш омилларини ўрганиш ва мониторинг қилиш ҳамда таваккалчиликларни бошқариш бўйича барча чораларни кўриш;

банк таваккалчиликларини баҳолаш;

банк фаолиятида банк таваккалчиликларини бошқариш борасида қабул қилиниши лозим бўлган чоралар, талаблар ва меъёрларни банк Бошқаруви органи муҳокамасига киритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига асосан банк таваккалчиликларини қоплаш учун захираларни шакллантириш юзасидан чоралар кўриш;

банк хизматлари ва операцияларини амалга ошириш бўйича банкнинг ички ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқишда ва банк ходимларининг лавозим мажбуриятларини белгилашда қатнашиш;

жорий қилинаётган янги банк хизматлари ва операциялари, битимлар юзасидан таклифлар тайёрлаш;

банк хизматларини кўрсатиш ва операцияларини амалга ошириш тартибларини такомиллаштириш;

банк кредит (инвестиция) портфелини кредит (инвестиция) тури, қарздор (эмитент)нинг иқтисодиёт тармоғи, ҳудуди, кредит таъминоти, мақсади, фоизи ва ундириш муддатлари бўйича алоҳида-алоҳида мониторинг ўрнатиш ва уларни таҳлил қилиш;

муаммоли кредитларни, уларнинг иқтисодиётнинг қайси соҳасига тегишлилигини, муаммога айланганлик сабабини, ушбу кредитларни ажратиш ва мониторинг қилиш жараёнларини ўрганиш натижасида тегишли хулосалар қилиш ва таклифлар тайёрлаш;

кредит таваккалчилигини аниқлаш ва олдини олиш мақсадида кредит олган шахслар бўйича маълумотларни умумлаштириш ва тегишли хулосалар қилиш;

банк ахборотлари базасига рухсатсиз киришдан ишончли ҳимоялашни таъминловчи дастурларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда иштирок этиш;

банк ходимлари томонидан банк хизматларини кўрсатишда ва банк операцияларини амалга оширишда ўз лавозим мажбуриятлари ва вазифаларига ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий амал қилинишини таъминлаш юзасидан чоралар кўриш;

банкнинг молиявий ҳолатини, ликвидлилигини стресс-тестдан ўтказиш ва мижозларни скоринг таҳлил қилиш услубларини ишлаб чиқиш ва уларнинг қўлланилишини таъминлаш;

банкда амалга оширилиши мумкин бўлган барча хизмат (омонат ва кредит) турлари ва операциялар рўйхатини юритиш;

жаҳондаги молия ва иқтисодий соҳаларда, шу жумладан, миллий иқтисодиётда юз бераётган ўзгаришларни ўрганиш, кузатиш ва лозим бўлса, таклифлар тайёрлаш;

банк менежменти ва технологиялари, шу жумладан, банк таваккалчиликларини бошқариш бўйича халқаро ва хорижий банклар тажрибаларини ва бу борада янгиликларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;

ҳар ярим йилда, банк Бошқаруви ва банк Кенгашининг таваккалчиликларни назорат қилиш Қўмитаси йиғилишларида муҳокама қилиш учун банк таваккалчиликларини бошқариш борасида олиб борилаётган ишлар натижалари бўйича ҳисоботлар бериш.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. Банклар ўз фаолиятларидан келиб чиққан ҳолда таваккалчиликларни бошқариш бўйича қўшимча чоралар белгилаши мумкин.


9. Банк таваккалчилигини бошқариш бўлинмаси бевосита банк Бошқаруви раисига ҳисобдор ва банкнинг бошқа бўлинмаларидан мустақилдир.


10. Банклар ўз фойдалари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк таваккалчиликлари оқибатида юзага келадиган зарарларни қоплаш бўйича фондлар ташкил этиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 216-модда.









































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск