Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси банк тизимида дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 20.11.2007 й. 1739-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 29.09.2007 й. 25/4-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 20 ноябрда 1739-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банки Бошқарувининг

2007 йил 29 сентябрдаги

25/4-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси банк тизимида

дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш учун

рухсатнома бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси банк фаолиятини тартибга солишга доир меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, банк технологияларини автоматлаштирувчи ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот тизимлари билан функционал ўзаро мувофиқ равишда ишловчи дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш ишларини ташкил этиш, ўрганишнинг мақсади, вазифаси, тамойиллари, иштирокчилари ва тартибини ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси банк тизими (кейинги ўринларда банк тизими) дастурий маҳсулотлари рўйхатида қайд қилиш қоидаларини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги атамалардан фойдаланилган:

дастурий маҳсулот - тижорат банкларида фойдаланишга мўлжалланган, Марказий банкнинг ахборот тизимлари ҳамда ахборот ресурслари билан ўзаро ҳамкорликда ишлайдиган дастурий воситалар.

дастурий маҳсулотлар рўйхати - Ўзбекистон Республикаси банкларида фойдаланишга рухсат этилган дастурий маҳсулотларга доир маълумотларни ўз ичига олувчи маълумотлар базаси.

ариза берувчи - дастурий маҳсулотни текширувдан ўтказиш учун ариза берган банк.

Марказий банк рухсатномаси - Марказий банк томонидан ариза берувчига бериладиган ва дастурий маҳсулотнинг банк фаолияти талабларига мослигини ва ундан Ўзбекистон Республикаси банк тизимида фойдаланиш мумкинлигини кўрсатувчи ҳужжат.



II. ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАРНИ

ЎРГАНИШ МАҚСАДИ, ВАЗИФАСИ

ВА АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ


2. Дастурий маҳсулотни ўрганишнинг асосий мақсади - дастурий маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси банк тизимида қўлланилиш лаёқатлилиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда - Марказий банк) талабларига мувофиқлигини аниқлашдан иборатдир.


3. Дастурий маҳсулотни ўрганишнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

а) дастурий маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва Марказий банк талабларига жавоб беришини аниқлаш;

б) дастурий маҳсулотни ахборот хавфсизлиги талабларига мослигини аниқлаш;

в) Ўзбекистон Республикаси банкларида ишлатилаётган дастурий маҳсулотларни тартибга солиш ва сотиб олинадиган ёки ишлаб чиқиладиган янги дастурий маҳсулотларни назорат қилиш.


4. Банк фаолиятини автоматлаштиришга мўлжалланган Марказий банк ахборот тизимлари билан функционал ўзаро мувофиқ равишда ишловчи (ишлаб чиқарилган ёки сотиб олинган) дастурий маҳсулотлар белгиланган тартибда Марказий банк экспертлар комиссияси томонидан ўрганилиши ва банк тизими дастурий маҳсулотлар рўйхатидан ўтказилиши лозим.


5. Марказий банк рухсатномаси бўлмаган дастурий маҳсулотлар тажрибавий синовдан ўтгандан сўнг уч ой муддатда рўйхатга олиниши учун Марказий банкка ариза берувчи томонидан тақдим қилиниши керак.


6. Дастурий маҳсулотлар Марказий банкнинг амалдаги меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда ўрганилади.


7. Қайта ишланган дастурий маҳсулотлар (дастурий маҳсулотларнинг ўзгартирилган ёки янги версиялари) ушбу Низом талаблари асосида қайтадан ўрганилиши лозим.


8. Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши оқибатида ўзгартирилган дастурий маҳсулот версиялари бу ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирган пайтдан бошлаб уч ой мобайнида ўрганишга тақдим этилади.


9. Ўрганиш натижасида дастурий маҳсулотдаги ахборот билан ишлаш технология жараёнларининг Марказий банк меъёрий ҳужжатлари талаблари ва шартларига, дастурий маҳсулотнинг ахборот хавфсизлиги талабларига мос эмаслиги, татбиқ этилаётган дастурий маҳсулотнинг амалдаги тизимга дастур ва ахборот бўйича ўзаро номувофиқлиги аниқланса, бу ҳолат Марказий банк рухсатномасини берилмаслигига асос бўлади.


10. Дастурий маҳсулотлар рўйхатида қайд этилмаган дастурий маҳсулотлардан (5-бандда келтирилган ҳолатдан ташқари ҳолларда) фойдаланганлиги учун банкларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатлари асосида тегишли чоралар қўлланилиши мумкин.


11. Илгари Марказий банк рухсатномаси берилган дастурий маҳсулотнинг банк тизими меъёрий ҳужжатлари талабларига мос келмаслиги аниқланганда (ўзгартирилганда ёки янги талаблар қўйилганда), ушбу дастурий маҳсулотлар рўйхатига тегишли белги қўйган ҳолда рухсатнома ҳақиқий эмас деб эълон қилинади ва дастурий маҳсулотдан фойдаланаётган барча банклар хабардор қилинади.


12. Марказий банк рухсатномаси белгиланган намунадаги бланкларда расмийлаштирилади.


13. Марказий банк рухсатномаси белгиланган намунадаги бланкларини сақлаш ва уларнинг рўйхатини юритиш Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти томонидан амалга оширилади.


14. Дастурий маҳсулотни ўрганиш хулосаси бўйича шикоят аризасини бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.



III. РУХСАТНОМА ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТНИНГ

ҲУЖЖАТЛАР ТЎПЛАМИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


15. Дастурий маҳсулотдан фойдаланувчи банк Марказий банкка дастурий маҳсулотни рўйхатдан ўтказиб бериш учун ариза билан мурожаат қилади ва унга дастурий маҳсулотнинг намунаси (компьютер ахборотини сақловчи воситадаги нусхаси)ни ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) белгиланган шаклдаги ариза (1-илова);

б) дастурий маҳсулот ҳақидаги асосий маълумотлар;

в) дастурий маҳсулотни қўлланиш шартлари ва талаблари;

г) дастурий маҳсулот тавсифи;

д) фойдаланувчи қўлланмаси;

е) дастурий маҳсулотнинг банкдаги синовлари бўйича хулосаси.


16. Дастурий маҳсулот ҳақидаги ҳужжатлар тўплами давлат ёки рус тилларида тақдим этилади.


17. Дастурий маҳсулот ҳақидаги ҳужжатлар мазмунига қуйидаги талаблар қўйилади:

1) дастурий маҳсулот тўғрисидаги асосий маълумотлар.

Дастурий маҳсулот тўғрисидаги асосий маълумотларда қуйидагилар келтирилиши шарт:

а) дастурий маҳсулотнинг тўлиқ расмий номи;

б) дастурий маҳсулотни вазифаси ва қисқача тавсифи;

в) дастурий маҳсулотнинг таркибига кирувчи асос қилиб олинган дастурий модуллар рўйхати;

г) дастурий маҳсулотнинг яратилган санаси ва версияси;

д) дастурий маҳсулотнинг амалга жорий этилиш санаси (агар амалга жорий этилган бўлса);

е) ишлаб чиқувчи (етказиб берувчи) тўғрисидаги маълумотлар;

ё) дастурий маҳсулотни сотиб олиш (ишлаб чиқиш) шартномаси рақами ва санаси (агар дастурий маҳсулот банк томонидан ишлаб чиқилмаган бўлса);

ж) дастурий маҳсулотга эгалик қилиш ёки фойдаланиш ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

з) бошқа идоралар томонидан берилган сертификатлар нусхалари;

и) дастурий маҳсулотдан фойдаланадиган банк бўлимлари (кодлари);

й) қўллаш миқёси (туман, вилоят, республика бўйича).

2) дастурий маҳсулотнинг қўлланиш шартларига қўйилган талаблар.

Ушбу ҳужжатда қуйидаги асосий қисмлар бўлиши керак:

а) операцион тизимига қўйилган талаблар;

б) маълумотлар базасини бошқариш тизимига қўйилган талаблар;

в) дастурий маҳсулотни яратиш маҳсулотларга қўйилган талаблар;

г) мижоз учун мўлжалланган қисми ишлайдиган муҳитга қўйилган талаблар;

д) cервер учун мўлжалланган қисми ишлайдиган муҳитга қўйилган талаблар;

е) дастурий маҳсулотнинг маҳаллий ва кенг қамровли ҳисоблаш тармоқларида ишлаши шартлари;

ё) фойдаланувчилар тоифаси рўйхати;

ж) ҳар бир фойдаланувчилар тоифаси малакасига қўйилган талаблари.

3) дастурий маҳсулотнинг тавсифи.

Ушбу ҳужжатда қуйидаги асосий қисмлар бўлиши керак:

а) функционал вазифаси;

б) мантиқий тизимнинг тавсифи;

в) чақириш ва юклатиш (ишга тушириш);

г) киритиладиган ва дастурий маҳсулотни қўллаш натижасида олинадиган маълумотлар (реквизитлар, жадваллар, массивлар, файллар, ҳисобот шакллари).

4) фойдаланувчи учун қўлланма.

Ушбу ҳужжатда қуйидаги асосий қисмлар бўлиши керак:

а) дастурий маҳсулотни ишлатиш шартлари (маълумотлар ва дастурлар таркиби);

б) дастурий маҳсулотни ўрганиш (ишлаш қобилиятини ўрганиш);

в) дастурий маҳсулотни бажарилиши (маълумотларни ва дастурни юклатиш тартиби, иш тартиби);

г) фойдаланувчига хабарлар бериш.

5) дастурий маҳсулотнинг банкдаги синовлари бўйича хулосаси.

Ушбу ҳужжат дастурий маҳсулотнинг ўтказилган синов шароитлари, тартиби ва натижаларини, жумладан, дастурий маҳсулотни ўрганиш натижасида у ҳамма босқичларда ишга лаёқатлилигини исботлайдиган аниқ масалалар рўйхатини ўз ичига олиши керак.


18. Дастурий маҳсулот ҳужжатлари (дастурий маҳсулот тавсифи, фойдаланувчи қўлланмаси) ўрганишдан ўтказилаётган пайтда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган мезонларга мос равишда расмийлаштирилиши керак.



IV. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛГАН ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


19. Лицензияга мувофиқлиги, яъни дастурий маҳсулот лицензияли дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда ишлатилиши шарт.


20. Маслаҳатлар бериш ва бошқа турдаги ёрдам бериш имкониятлари мавжудлиги.


21. Ҳисоблаш техникасининг тавсифи, жамланмаси, синфи ва турига мослиги.


22. Лингвистик талаблар: дастурий маҳсулот ҳар қандай кўзда тутилган иш жараёнида давлат тилида ишлаши шарт, шу билан бирга зарурият бўлганда бошқа тиллардан ҳам фойдаланиш мумкин.


23. Дастурий маҳсулот фойдаланилаётган тармоққа (тармоқларига) боғлиқ қабул қилинган кўпчилик фойдаланадиган технологияларидан биттасига мувофиқ келиши лозим (якка фойдаланувчи дастурий маҳсулот бундан мустасно).


24. Ахборотни қисман ёки тўлиқ йўқотилиши ва маълумотлар базаси яхлитлигининг бузилиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, фойдаланувчи қилган хатолар, техникавий бузилиш ҳолларида юзага келадиган хатолар ва маълумотлар базаси хатолари вужудга келганда, дастурий маҳсулот хатоларни таҳлил қилиб, фойдаланувчига нима қилиш кераклиги (кейинги ҳаракатлар таърифи) ҳақида маълумот беришини ҳам кўзда тутиш лозим.


25. Дастурий маҳсулот (дастур кўп фойдаланувчилар муҳитида ишлаётганда) таркибида дастурнинг ишлашини назорат қиладиган модул бўлиши зарур.


26. Дастурнинг ишлашини назорат қиладиган модул қуйидаги ишларни бажарилишини таъминлаши лозим:

а) фойдаланувчини идентификация (ҳақиқийлигини аниқлаш), аутентификация (ҳақиқийлигини тасдиқлаш) ва авторизация (ваколатларини белгилаш) қилиш;

б) дастурий маҳсулот ресурсларидан фойдаланиш назорати;

в) дастурий маҳсулотдаги ҳолатларни рўйхатга олиш ва таҳлил қилиш;

г) дастурий маҳсулот ресурсларининг яхлитлигининг назорати.


27. Дастурий маҳсулот ишлашидан натижавий шаклланган маълумотларга тўғридан-тўғри ўзгартиришлар киритиш имкониятидан ҳимояланган бўлиши зарур.


28. Дастурий маҳсулот киритилаётган маълумотларнинг тўлиқлиги ва аниқлигини назорат қилиши зарур.


29. Дастурий маҳсулотда қўшимча ҳисоботлар олиниши кўзда тутилиши мумкин, аммо бу маълумотлар базаси яхлитлигининг бузилишига олиб келмаслиги ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаслиги керак.


30. Дастурий маҳсулотда Марказий банкнинг Интеграллашган ахборот-таҳлилий тизими таркибига кирувчи ахборот тизимлари ҳамда ахборот ресурслари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш шартларига қўйиладиган талаблар ҳисобга олиниши керак. Жумладан:

а) Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими;

б) банк депозиторлари миллий ахборот базаси;

в) Кредит ахбороти миллий институти ахборот тизими;

г) банк тизимининг ахборот омборхонаси;

д) электрон маълумотномалар ахборот тизими.



V. ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАРНИ

ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


31. Дастурий маҳсулотни ўрганиш ишлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

1) ҳужжатларни қабул қилиш ва аризани рўйхатга олиш:

а) ҳужжатлар Марказий банкнинг Котибияти орқали Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаментига жўнатилади;

б) Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти 17-бандда кўрсатилган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқади;

в) дастурий маҳсулотга доир ҳужжатлар тўплами тўлиқ бўлган тақдирда дастурий маҳсулот ўрганишга бериладиган ариза (1-Илова) рўйхатдан ўтказилади, акс ҳолда барча ҳужжатлар ариза берувчига қайтарилади.

2) ўрганиш ишларини ташкил қилиш:

а) Марказий банкнинг Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти, Ахборотлаштириш Бош Маркази, Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаменти ва бошқа бўлинмалари раҳбарлари ихтиёрига кўра кўрсатилган мутахассислардан иборат экспертлар рўйхатини белгилаш ишларини Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти ташкил этади. Экспертлар рўйхати бир йилда камида бир маротаба кўриб чиқилади ва Марказий банк Раисининг ахборотлаштириш масалаларига раҳбарлик қилувчи ўринбосари томонидан тасдиқланади;

б) ариза рўйхатдан ўтказилгандан кейин Экспертлар комиссияси дастурий маҳсулотга тегишли барча ҳужжатларни таҳлил қилади;

в) дастурий маҳсулотни ўрганиш ишлари ариза берувчининг иш жойида ўтказилади;

г) ариза берувчи дастурий маҳсулотини синов ёки амалдаги маълумотлар асосида тўлиқ синовдан ўтказиш учун керакли техник жиҳозлардан иборат пешлавҳа (стенд) кўринишидаги тўпламни тақдим этади;

д) дастурий маҳсулот синовдан ўтганлиги тўғрисидаги экспертлар комиссияси хулосаси расмийлаштирилади.

3) Марказий банк рухсатномасини расмийлаштириш ва тақдим этиш:

а) дастурий маҳсулотни ўрганиш тугаганидан сўнг, экспертлар комиссиясининг ижобий хулосасига асосан, Марказий банк Раисининг ахборотлаштириш масалаларига раҳбарлик қилувчи ўринбосари ариза берувчига Марказий банк рухсатномаси (2-илова)ни бериш тўғрисида Қарор қабул қилади;

б) акс ҳолда ариза берувчига дастурий маҳсулотни банк тизими талаблари ва шартларига мос эмаслигини кўрсатувчи экспертлар комиссияси хулосаси тақдим этилади.

4) дастурий маҳсулотни дастурий маҳсулотлар рўйхатида қайд этиш.


32. Дастурий маҳсулотни ўрганиш муддати - ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб бир ой.


33. Дастурий маҳсулотни синовдан ўтказиш пайтида ахборотнинг етишмаслиги аниқланиб, қўшимча маълумотлар кераклиги экспертлар комиссияси томонидан асосланган ҳолатларда, қўшимча маълумотлар олинганидан сўнг, бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.


34. Ўрганиш натижалари ижобий бўлганда дастурий маҳсулот Марказий банк дастурий маҳсулотлар рўйхатида қайд этилади ва Марказий банк рухсатномаси тақдим этилади.



VI. ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАР

ҲАҚИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР

ТЎПЛАМИНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ


35. Ўрганиш учун тақдим этилган дастурий маҳсулот ҳақидаги ҳужжатлар тўпламининг нусхаси ўрганиш натижаларидан қатъи назар, ариза берувчига қайтарилмайди ва Марказий банк архивида қолдирилади.


36. Дастурий маҳсулот ҳақидаги ҳужжатлар тўплами ва дастурий маҳсулотнинг намунаси (компьютер ахборотини сақловчи воситадаги нусхаси) "Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатма"да (2000 йил 26 июль, рўйхат рақами 951) белгиланган муддатларга мувофиқ сақланади.



VII. ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАР РЎЙХАТИНИ

ЮРИТИШ ШАРТЛАРИ ВА МАҚСАДЛАРИ


37. Дастурий маҳсулотлар рўйхатини олиб боришдан асосий мақсад - Ўзбекистон Республикаси банкларида фойдаланилаётган дастурий маҳсулот ҳисобини юритиш ва улар устидан назоратни таъминлаш, сақлаш, дастурий маҳсулот ҳақида маълумотларни тўплаш, дастурий маҳсулот ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиш билан ахборот хизматини кўрсатишдан иборат.


38. Дастурий маҳсулотларни рўйхатга олиш Марказий банк Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти томонидан амалга оширилади.


39. Дастурий маҳсулотлар рўйхати махсус (тикилган, рақамланган, Марказий банк котибияти раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланган) китобда қайд қилиб борилади.


40. Дастурий маҳсулотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси банк тизимида фойдаланиш учун Марказий банк рухсатномаси берилган дастурий маҳсулот ҳақидаги маълумотлардан иборат.


41. Марказий банкнинг Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти Дастурий маҳсулотлар рўйхатининг сақланиши ва уни долзарб ҳолатда сақлаб туриш учун жавобгардир.



VIII. ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАР

РЎЙХАТИНИНГ ТАРКИБИ ВА ТУЗИЛИШИ


42. Дастурий маҳсулот 16-бандда келтирилган маълумотлар асосида ўзига хос тартиб рақам билан рўйхатга олинади.


43. Дастурий маҳсулотлар рўйхати маълумотлар базасида қуйидаги маълумотномаларнинг бўлиши кўзда тутилган:

а) Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган банклар бўйича маълумотнома;

б) банкларнинг бўлим ва бўлинмалари бўйича маълумотнома;

в) мамлакатлар бўйича маълумотнома;

г) Республикадаги туман ва вилоятлар бўйича маълумотнома.



IX. ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАР РЎЙХАТИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


44. Марказий банкнинг Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти дастурий маҳсулотлар рўйхатида қайд қилинган дастурий маҳсулотлар ахборотномасини тижорат банклари ва Марказий банк таркибий бўлинмалари томонидан келиб тушган аризалар асосида электрон ҳамда ёзма шаклларда тарқатиб туради.



X. ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАРНИ ЎРГАНИШ

БЎЙИЧА ЭКСПЕРТЛАР КОМИССИЯСИ

АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


45. Марказий банкнинг Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти дастурий маҳсулотларни ўрганиш ишлари (ҳужжатларни қабул қилиш, ўрганиш ишларини ташкил қилиш, дастурий маҳсулотни дастурий маҳсулотлар рўйхатида қайд этиш ва Марказий банк рухсатномасини бериш)ни ташкил қилади.


46. Марказий банкнинг Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти директори дастурий маҳсулотни ўрганиш ишларини ўтказишга масъулдир.


47. Экспертлар комиссияси ўрганиш натижаларининг холисоналиги учун жавобгардирлар.


48. Дастурий маҳсулотни ўрганиш пайтида ариза берувчининг мутахассислари кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.


49. Ариза берувчи дастурий маҳсулотга доир ҳужжатларнинг тўғрилиги ва уларни расмийлаштириш қоидаларига риоя қилиниши учун жавобгардир.


50. Дастурий маҳсулотни ўрганувчи экпертлар комиссияси аъзолари тақдим этилган дастурий маҳсулотларнинг намуналари (компьютер ахборотларини сақловчи маҳсулотдаги нусхалари)ни ва ўрганиладиган дастурий маҳсулот ҳақидаги ҳужжатларни учинчи шахсга бермаслик мажбуриятини зиммаларига оладилар.



XI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


51. Ушбу Низом Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.





Низомга

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Тўлов тизими ва ахборотлаштириш

департаментига

Ариза берувчи муассасанинг номи,

манзили ва тўлиқ реквизитлари


АРИЗА


________________________________________________________________________

дастурий маҳсулотнинг номи


________________________________________________________________________

дастурий маҳсулотни белгиланган тартибда ўрганиб чиқиб, банк фаолиятида мазкур дастурий маҳсулотдан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рухсатини беришингизни сўраймиз.


Дастурий маҳсулотнинг асосий тавсифи илова қилинади:

Илова:

1. Дастурий маҳсулотнинг намунаси (компьютер ахборотларини сақловчи маҳсулотдаги нусхаси);

2. Дастурий маҳсулот ҳақидаги асосий маълумотлар (___ бетдан иборат);

3. Дастурий маҳсулотни қўллаш шарт-шароитларига қўйилган талаблар (___ бетдан иборат);

4. Дастурий маҳсулот таърифи (___ бетдан иборат);

5. Фойдаланувчилар қўлланмаси (___ бетдан иборат);

6. Дастурий маҳсулотнинг банкда синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги хулоса (___ бетдан иборат).



Ариза берувчи муассаса раҳбари

                 Исми, шарифи                                               Сана ва имзо





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Ўзбекистон Республикаси банк тизимида

"Дастурий маҳсулотнинг номи"

дастурий маҳсулотни қўллаш учун

№ _______ сонли


РУХСАТНОМА


200__ й. "____" ____________да


________________________________________________________________________

ишлаб чиқувчининг (етказиб берувчининг) номи


________________________________________________________________________

манзили


____________________________ томонидан ишлаб чиқилган (етказиб берилган),

____________________________ версияли __________________________________

                                                                                 дастурий маҳсулотнинг номи


________________________________________________________________________

ўрганиб чиқилди ва у Марказий банк меъёрий ҳужжатлари талабларига жавоб бериши тасдиқланади.


Марказий банк раиси ўринбосари                                     Ф.И.Ш.


200_ й. ____________да

Дастурий маҳсулотлар рўйхатида

_________ рақам билан қайд этилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 46-47-сон, 479-модда.









































Время: 0.0239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск