Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.12.2006 й. ПФ-3831-сон "Тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.12.2006 й.

N ПФ-3831



ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ

КАПИТАЛЛАШИШ ДАРАЖАСИНИ

ОШИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Банк тизимининг барқарор ривожланишини, тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини оширишни, уларнинг инвестиция ва иқтисодиётни таркибий ўзгартириш жараёнларида фаол иштирок этишларини таъминлаш мақсадида:


1. Белгилансинки, 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб 2010 йилнинг 1 январигача:

юридик шахсларнинг тижорат банклари акциялари бўйича дивиденд сифатида олинган даромадлари солиқ солишдан озод қилинади;

фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиққа тортиш базаси бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган тижорат банклари акцияларини харид қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасига тенг миқдорда камайтирилади.

Мазкур бандда назарда тутилган имтиёзлар тижорат банкларининг 2007 йил 1 январдан бошлаб сотиб олинган акцияларига, шунингдек 2009 йилнинг 31 декабрига қадар тўланадиган акциялар бўйича дивидендларга нисбатан қўлланилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда 2007 йилнинг 1 январига қадар тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Тижорат банкларига аҳолининг бўш маблағларини, тадбиркорлик субъектларини, институционал инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторларни тижорат банкларининг акциядорлик капиталига жалб этиш борасидаги фаолиятни кучайтириш тавсия этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирлик ва идораларнинг идоравий норматив ҳужжатлари мазкур Фармон талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.


5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 503-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 12-сон, 700-модда.



































Время: 0.0222
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск