Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия хисоби /

Жамланма баланс ҳисоботи (АВ томонидан 25.10.2004 й.да 1419-сон билан рўйхатга олинган Низомга 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 25 октябрда

1419-сон билан рўйхатга

олинган низомга

1-ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ўзбек тилига "Норма Хамкор" экспертлари

томонидан ўгирилган ва ахборот тусига эга.

Ноаниқликлар келиб чиқишида ҳужжатнинг

асл нусхасига қаралиши тавсия этилади.

ЖАМЛАНМА

БАЛАНС ҲИСОБОТИ

___ ва ___ йил 31 декабрь ҳолатига кўра


банк


тўлиқ номи


Банк рўйхатга олинган рақам ______________________________



(минг сўмда)

Т/р

Моддалар

Изоҳ

Жорий

йил


Ўтган

йил



Активлар




010

Нақд пуллар





020

Банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан (ЎзР МБ) олиши лозим бўлган суммалари





030

Банкнинг бошқа банклардан олиши лозим бўлган суммалари





040

Олди-сотди қимматли қоғозлари - Савдога мўлжалланган





041

                                                            - Савдога мўлжалланмаган





050

Ҳосилавий молиявий воситалар





060

Сотишга мўлжалланган мавжуд ивестициялар





061

Сўндирилгунча сақлаб туриладиган инвестициялар





070

Тескари РЕПО





080

Мижозларга берилган кредитлар ва бўнаклар:





081

       Минус: Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси





082

                     Соф кредитлар ва бўнаклар





090

Молиявий ижара





100

Қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар





101

Қўшма корхоналарга қилинган инвестициялар





110

Гудвилл





120

Асосий воситалар (соф баланс қиймати бўйича)





130

Номоддий активлар (соф баланс қиймати бўйича)





140

Бошқа хусусий мулк





150

Солиқ талабномалари





160

Бошқа активлар





170

ЖАМИ: АКТИВЛАР





     

Мажбуриятлар


  



      

           Депозитлар





181

      Талаб қилиб олингунча сақланадиган





182

      Жамғарма





183

      Муддатли





184

      Депозит сертификатлари





185

      Ҳукуматга тегишли ҳисобварақлар





190

             Жами: депозитлар





200

Марказий банкка тўланиши лозим бўлган суммалар





210

Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган суммалар





220

Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган суммалар





230

РЕПО ва бошқа қарз маблағлари





240

Ҳосилавий молиявий воситалар





250

Солиқ мажбуриятлари





260

Бошқа мажбуриятлар





270

Чиқарилган қарз қимматли қоғозлар





280

Жами: мажбуриятлар





       

Хусусий капитал


      

     



300

Оддий акциялар





310

Имтиёзли акциялар





320

(Сотиб олинган хусусий акциялар)





330

Жами: Акциядорлик капитали





340

Қайта баҳолаш захиралари





350

Тақсимланмаган фойда (жамланган дефицит)





360

Жами: хусусий капитал





370

  ЖАМИ: Мажбуриятлар ва хусусий капитал





  

       

Банк бошқаруви раиси

        


      



Ф.И.О.


имзо


Бош бухгалтер

            


      



Ф.И.О                  МЎ


имзо


       

    




"Жамланма баланс ҳисоботи"

моддаларини тўлдириш бўйича

КЎРСАТМАЛАР

bm_доля

Жамланма баланс ҳисоботини тузишда сўм китоблари ҳамда бошқа валюта китобларидаги операциялар ва ҳолатлар натижалари бўйича қолдиқларни жамланган асосда амалдаги валюта (сўм)да акс эттириш лозим. Бунда баланс ҳисоботида қолдиқларни сатрлар бўйича акс эттириш тартиби қуйидагича бўлади:



1. Активлар


1) 010-сатр "Нақд пуллар" бўйича қуйидаги ҳисобварақлардаги қолдиқлар суммаси кўрсатилиши лозим:

- айланма кассадаги нақд пуллар;

- лимитдан ортиқча нақд пул маблағлари сверхлимитные наличные денежные средства;

- чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари;

- банкоматлардаги нақд пуллар.


2) 020-сатр "Банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олиши лозим бўлган суммалари" бўйича қуйидаги ҳисобварақлардаги қолдиқлар суммаси кўрсатилиши лозим:

- ЎзРМБдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган - Ностро;

- ЎзРМБнинг вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган - Востро, овердрафт;

- ЎзР МБдан олиниши лозим бўлган нақд пуллар;

- ЎзР МБдаги мажбурий захирадан олиниши лозим бўлган суммалар;

- ЎзР МБдан олиниши лозим бўлган депозитлар;

- ЎзР МБга берилган кредитлар ва бўнаклар;

- олиниши лозим бўлган фоизлар.


3) 030-сатр "Банкнинг бошқа банклардан олиши лозим бўлган суммалари" бўйича қуйидаги ҳисобварақлардаги қолдиқлар суммаси кўрсатилиши лозим:

- бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақларидан олиниши лозим бўлган - Ностро;

- бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан олиниши лозим бўлган - Востро, овердрафт;

- бошқа банклардан олиниши лозим бўлган нақд пуллар;

- бошқа банклардан олиниши лозим бўлган депозитлар;

- бошқа банкларга берилган кредитлар ва бўнаклар (қисқа муддатли, узоқ муддатли);

- олиниши лозим бўлган фоизлар.

Ушбу сатрда соф қолдиқ, яъни кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш бўйича ташкил этилган захиралар айирилган ҳолда кўрсатилиши лозим.


4) Олди-сотди қимматли қоғозлари дисконт (мукофот) суммаси, ҳаққоний қиймат бўйича тузатишлар ва улар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси айирилган ҳолда, шунингдек улар бўйича ҳисобланган фоизларни ҳисобга олган ҳолда (яъни 040 ёки 041-сатрга қўшган ҳолда) кўрсатилиши лозим.


5) Ҳосилавий молиявий воситалар ҳаққоний қиймат ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек ушбу молиявий воситаларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган операциялар бўйича харажатларни ("олди-сотди қимматли қоғозлари" сифатида ёки "олди-сотди учун мўлжалланган қимматли қоғозлар"ни хеджирлаш сифатида таснифланган ҳосилавий молиявий воситалар бўйича харид қилиш харажатлари бундан мустасно) ҳисобга олган ҳолда (яъни 050-сатрга қўшган ҳолда) кўрсатилиши лозим.


6) Сотишга мўлжалланган мавжуд ивестициялар дисконт (мукофот) суммаси, ҳаққоний қиймат бўйича тузатишлар ва улар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси айирилган ҳолда, шунингдек инвестицияларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган операциялар бўйича харажатларни, улар бўйича олиш учун ҳисобланган фоизларни ҳисобга олган ҳолда (яъни 060-сатрга қўшган ҳолда) кўрсатилиши лозим.


7) Сўндирилгунча сақлаб туриладиган инвестициялар дисконт (мукофот) ва улар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси айирилган ҳолда, шунингдек инвестицияларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган операциялар бўйича харажатларни ва улар бўйича олиш учун ҳисобланган фоизларни ҳисобга олган ҳолда (яъни 060-сатрга қўшган ҳолда) кўрсатилиши лозим.


8) 070-сатр "Тескари РЕПО" бўйича РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар билан операциялар натижалари бўйича қолдиқлар суммаси улар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси айирилган ҳолда кўрсатилиши лозим.


9) 080-сатр "Мижозларга берилган кредитлар ва бўнаклар" бўйича банк томонидан берилган қисқа муддатли, узоқ муддатли кредитлар, ушбу кредитлар бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар бўйича қолдиқлар суммаси акс эттирилади, шунингдек кредитларни тақдим этиш билан бевосита боғлиқ бўлган операциялар бўйича харажатлар суммаси киритилади.


10) Кредитлар ва дебиторлик қарзи, жумладан кредит бериш бўйича мажбурият бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захиралари қолдиқлари суммаси 081-сатр "Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захиралари" бўйича кредит портфели сифатининг таснифига мувофиқ кўрсатилиши лозим.


11) 080-сатр ва 081-сатр ўртасидаги фарқ сифатида мижозларга берилган кредитлар ва бўнакларнинг нетто-қолдиғи 082-сатр "Соф кредитлар ва бўнаклар" бўйича кўрсатилади.


12) Банк томонидан берилган молиявий ижара бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобварақлар қолдиғи суммаси, шунингдек ушбу ижара бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар, ижара бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси айирилган ҳолда 090-сатр "Молиявий ижара" бўйича кўрсатилиши лозим.


13) Қарам хўжалик жамиятлари ва қўшма корхоналарга қилинган инвестициялар улар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси айирилган ҳолда 100 ва 101-сатрлар бўйича акс эттирилиши лозим.


14) Компанияларни харид қилишда юзага келадиган гудвилл, ҳар қандай қадрсизланиш суммаси айирилган ҳолда 110-сатр "Гудвилл" бўйича акс эттирилиши лозим.


15) Асосий воситалар ва Номоддий активлар соф баланс қиймати бўйича, яъни улар бўйича жамланган эскириш (амортизация) айирилган ҳолда кўрсатилиши лозим.


16) 150-сатр "Солиқ талабномалари" бўйича солиқлар бўйича жорий бўнак тўловлари суммалари ҳамда вақтинчалик фарқлар бўйича тан олинган, кечиктирилган солиқ талабномалари суммалари қолдиғи, кечиктирилган солиқ талабномаларининг қадрсизланиши захираси чегирилган ҳолда акс эттирилади.


17) Бошқа дебиторлик қарзлари, олдиндан тўланган харажатлар, олиниши лозим бўлган дивидендлар, омбордаги захиралар ва бошқа активлар суммаси 160-сатр "Бошқа активлар" бўйича кўрсатилиши лозим. Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси мавжуд бўлган бошқа активлар ушбу захира чегирилган ҳолда акс эттирилиши лозим.


18) 170-сатр "Жами: Активлар" бўйича 010 дан 160 гача бўлган барча сатрларнинг умумий йиғиндиси, 080 ва 081-сатрлар чиқарилган ҳолда кўрсатилади.



2. Мажбуриятлар


1) 181 дан 185 гача бўлган сатрлар қолдиғи умумий суммаси, жумладан улар бўйича тўлаш учун ҳисобланган фоизлар 190-сатр "Жами: Депозитлар" бўйича кўрсатилади.


2) 200-сатр "Марказий банкка тўланиши лозим бўлган суммалар" бўйича қуйидаги ҳисобварақлар бўйича тўланиши лозим бўлган суммалар қолдиғи кўрсатилади: 

- ЎзР Маркизий банкидаги вакиллик ҳисобварағига тўланиши лозим бўлган - Востро;

- ЎзР Маркизий банкидаги вакиллик ҳисобварағига тўланиши лозим бўлган - Ностро, овердрафт;

- ЎзР МБга тўланиши лозим бўлган депозитлар;

- ЎзР МБга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар, шунингдек

- тўлаш учун ҳисобланган фоизлар.


3) 210-сатр "Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган суммалар" бўйича ҳукуматга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар ва улар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизлар ҳамда тўланиши лозим бўлган бошқа ҳисобварақлар бўйича қолдиқлар суммаси акс эттирилади.


4) 220-сатр "Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган суммалар" бўйича қуйидаги ҳисобварақлар бўйича тўланиши лозим бўлган суммалар қолдиғи кўрсатилади:

- бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига тўланиши лозим бўлган - Востро;

- бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақларига тўланиши лозим бўлган - Ностро, овердрафт;

- бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган - Депозитлар;

- бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар, шунингдек

- бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган суммалар бўйича тўлаш учун ҳисобланган фоизлар.


5) 230-сатр "РЕПО ва бошқа қарз маблағлари" бўйича РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар бўйича, шунингдек тўланиши лозим бўлган кредитлар бўйича, ЎзР МБ, бошқа банклар ва ҳукуматга тўланиши лозим бўлган кредитлардан ташқари, тўланиши лозим бўлган қарз маблағлари суммалари қолдиғи кўрсатилади.


6) Ҳосилавий молиявий воситалар ҳаққоний қиймат бўйича тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда кўрсатилади ва тўланиши лозим бўлган фоизларни ўз ичига олади.


7) 250-сатр "Солиқ мажбуриятлари" сатри бўйича солиқлар бўйича жорий мажбуриятлар суммаси ҳамда вақтинчалик фарқлар бўйича тан олинган, кечиктирилган солиқ мажбурияти суммаси акс эттирилади.       


8) Товар-моддий қимматликлар учун, ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича, кечиктирилган даромадлар бўйича, тўланиши лозим бўлган дивидендлар, мижозларнинг бошқа депозитлари, бошқа ҳисобланган харажатлар, ижарага доир мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобварақлар қолдиқлари суммаси 260-сатр "Бошқа мажбуриятлар" бўйича акс эттирилади.


9) Чиқарилган қарз қимматли қоғозлар улар бўйича дисконт (мукофотлар) чегирилган ҳолда 270-сатрда кўрсатилади.


10) 280-сатр "Жами: Мажбуриятлар" бўйича 190 дан 270 гача бўлган сатрлар қолдиқларининг умумий йиғиндиси акс эттирилади.



3. Хусусий капитал


1) Оддий акциялар ва Имтиёзли акциялар тўланган қиймат бўйича, яъни уларни чиқаришда юзага келадиган қўшимча капитални ҳисобга олган ҳолда кўрсатилиши лозим.


2) Сотиб олинган хусусий акциялар тўланган капиталнинг умумий суммасидан харид қиймати бўйича чегириб қолиш сифатида акс эттирилади.


3) 330-сатр "Жами: Акциядорлик капитали" сатри бўйича 300 ва 310 сатрлар умумий суммасидан 320-сатр чегириб қолингандан кейинги натижа кўрсатилади.


4) Асосий воситалар ва номоддий активларни қайта баҳолаш захираси бўйича, сотиш учун мўлжалланган мавжуд инвестицияларни қайта баҳолашдан, шунингдек хорижий шуъба хўжалик жамиятлари молиявий ҳисоботларини қайта ҳисоблашда юзага келадиган курс фарқларидан пайдо бўлган захиралар бўйича қолдиқлар суммаси 340-сатр "Қайта баҳолаш захиралари" бўйича акс эттирилиши лозим.


5) 350-сатр "Тақсимланмаган фойда (жамланган дефицит)" умумий захира ҳисобга олинган ҳолда акс эттирилиши лозим.


6) 330 дан 350 гача бўлган сатрларнинг умумий йиғиндиси 360-сатр "Жами: Хусусий капитал" бўйича акс эттирилиши лозим.


7) 280 ва 360 - сатрларнинг умумий йиғиндиси 370-сатр "Жами: Мажбуриятлар ва хусусий капитал" бўйича акс эттирилиши лозим.



4. Озчилик улуши


Агар банкнинг унга 100 фоиздан кам қисми тегишли бўлган шуъба хўжалик уюшмаси мавжуд бўлса, 350 ва 360-сатрлар ўртасида қуйидаги тарзда иккита сатр қўшилиши керак:


355

Дастлабки йиғинди (330 - 350 сатрлар суммаси)


356

Озчилик улуши (озчилик улуши билан акциядорларга тегишли бўлган шуъба хўжалик жамиятининг соф активлари)





























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск