ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /Банкларга васийлик қилиш тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.12.1998 й. 570-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 09.11.1998 й. 302-сон билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.12.1998 й.
N 570
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН
09.11.1998 й.
N 302
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Банкларга васийлик қилиш тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, банкларга васийлик қилиш тартибини белгилаб беради.
1. Васийлик - банкни адекват молиявий аҳволга келтириш, унинг фаолияти қонунчиликка мос келишини таъминлаш ёки бунинг иложи бўлмаса, банкни қайта ташкил этиш ёхуд тугатишга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жорий этиладиган ҳамда маъмурий, юридик, молиявий, ташкилий ва бошқа тадбирларни ўз ичига олган чора-тадбирлар мажмуидир.
2. Васий - васийлик даврида банкнинг муваққат маъмуриятини бошқарувчи мансабдор шахс.
3. Васийлик тартиби бошланғич муддатда 12 ойгача жорий этилади.
4. Банкка васийлик қилиш билан боғлиқ барча харажатлар банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
II. БАНККА ВАСИЙ БЕЛГИЛАШ АСОСЛАРИ
ВА ШАРТЛАРИ
5. Банкка васийлик қилиш тартиби банк томонидан йўл қўйилган ҳамда омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига реал хавф солувчи тартиббузарликлар юз берган ҳолларда Марказий банк қарорига кўра
...