Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 02.06.2007 й. 1685-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 14.04.2007 й. 11/3-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 2 июнда 1685-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2007 йил 14 апрелдаги

11/3-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон

архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Архив иши тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда), "Ахборотлаштириш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 67-модда), "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 136-модда), "Банк сири тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 174-модда), "Электрон тўловлар тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2005 й., 51-сон, 373-модда), "Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2006 й., 14-сон, 112-модда) ва "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 230-модда) қонунларига мувофиқ тижорат банкларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош марказида (кейинги ўринларда АБМ деб юритилади) электрон архив ишларини юритиш, архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Электрон архив деганда банк фаолиятига тегишли электрон кўринишда бўлган ҳужжатлар, шу жумладан электрон тўлов тизими маълумотлари, электрон маълумотлари базаси, ЭҲМ дастурлари ва бошқа электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзиб, белгиланган муддатга олиб қўйиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тушунилади.


2. Тижорат банклари бошқарувчилари ва АБМ директорлари буйруғига асосан электрон архив ишларини юритиш бўйича бўлим ташкил қилинади ёки электрон архив ишларини юритиш бўйича масъул ходим (кейинги ўринларда - масъул ходим) тайинланади. Масъул ходим олий маълумотга эга бўлган, банк тизимида камида икки йил ишлаган бўлиши ва архивга олиш дастурлари ва ускуналаридан фойдаланишни мукаммал билиши керак.


3. Тижорат банклари ва АБМ электрон архив ишларини юритиш учун махсус иш жойларига эга бўлиши ва улар техник қурилма-воситалар ҳамда дастурлар билан таъминланган бўлиши керак.


4. Архивга олинган электрон маълумотларнинг рўйхати қоғозда чоп этилади. Қоғозда чоп этилган рўйхат 1-иловада кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олади.

Электрон ахборот ташувчи воситаларнинг устига қуйидаги ёзувлар ёзилиши шарт:

а) сақловчи воситанинг шартли рақами;

б) ёзувнинг бошланган санаси;

в) электрон архивнинг номи;

г) сақловчи воситага ёзув ёзиш тўхтатилган вақти;

д) сақланиш муддати.


5. Архив ишларини олиб борувчи бўлим фаолият кўрсатиш хусусиятларига кўра электрон архив ишларини юритиш тартибини мазкур Йўриқномага биноан ишлаб чиқишлари лозим.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИДА ЭЛЕКТРОН АРХИВ

ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ


6. Электрон архив ишларини юритиш бўйича тайинланган масъул ходим бетоблиги, меҳнат таътилида бўлганлиги ва бошқа сабабларга кўра ишда бўлмаган вақтларида электрон архив ишларини юритиш бўйича тижорат банки бошқарувчисининг буйруғига асосан вақтинчалик бошқа масъул ходим тайинланади.


7. Тижорат банклари бошқарувчилари, бош бухгалтерлари ва масъул ходим электрон архив маълумотларининг тўлиқлиги, тўғри архивлаштирилиши ҳамда ишончлилиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


8. Тижорат банкларида қуйидаги электрон маълумотлар архивга олиниши лозим:

Электрон тўлов маълумотларининг базалари мавжуд бўлган Бош банкларда (филиалларда):

а) банк амалиёти куни электрон маълумотларининг тўлиқ базаси;

б) муддати тугаган шифрлаш ва электрон рақамли имзо калитлари;

в) банк амалиёт куни дастурлари ва бошқа алоҳида фойдаланилаётган дастурлар мажмуаси;

г) электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш-узатиш жараёни бўйича электрон журнал-баённомалари;

д) электрон почта орқали қабул қилинган ва узатилган барча ҳужжатлар;

е) банк филиаллари томонидан шифрланган ва шифрланмаган кўринишдаги барча кирувчи ва чиқувчи электрон тўлов ҳужжатлари;

ж) тижорат банкларининг кредит ва бошқа банк операциялари борасидаги маълумотлари.

Тижорат банкларининг бошқарув тизимига оид маълумотлари ҳам электрон архивга олиниши шарт.

Электрон тўлов маълумотларининг базалари мавжуд бўлмаган банк филиалларида:

а) муддати тугаган шифрлаш ва электрон рақамли имзо калитлари;

б) банк амалиёт куни дастурлари ва бошқа алоҳида фойдаланилаётган дастурлар мажмуаси;

в) электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш-узатиш жараёни бўйича электрон журнал-баённомалари;

г) банк филиаллари томонидан шифрланган ва шифрланмаган кўринишдаги барча кирувчи ва чиқувчи электрон тўлов ҳужжатлари;

д) электрон почта орқали қабул қилинган ва узатилган барча ҳужжатлар.

9. Тижорат банклари электрон архив маълумотларининг нусхаларини сақланиши учун камида иккита сақлаш жойлари ташкил этадилар:

а) биринчиси - тижорат банк биносида;

б) иккинчиси - тижорат банк биносидан ташқаридаги биноларда.


10. 8-бандда кўрсатилган электрон маълумотлар ҳар куни дастурий равишда архивланиб, икки нусхада электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилади ҳамда масъул ходим 2-иловада кўрсатилган кўринишдаги махсус юритилган дафтарга қайд қилиб боради. Махсус дафтар саҳифалари рақамланган, ип ўтказилиб тикилган, тижорат банки бошқарувчиси томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши лозим.


11. Электрон архив ёзилган электрон ахборот ташувчи воситалар ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши шарт.


12. Тижорат банкларининг ички аудит хизмати ходими ҳар ойда камида бир марта электрон архив ишларини тўғри юритилишини текшириб туради ва бу ҳақида 2-иловада кўрсатилган дафтарга қайд қилиб боради.

13. Электрон ахборот ташувчи воситаларнинг техник тавсифига биноан электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилган электрон архив маълумотлари қайта ўқиб, текширилиб турилади. Техник тавсифда электрон ахборот ташувчи восита ўқилишини текшириш даври кўрсатилмаган бўлса, электрон ахборот ташувчи восита ҳар олти ойда бир марта текшириб турилади ва ушбу текшириш натижаларини қайд этиш учун махсус дафтар юритилади. Агар электрон архив маълумотлари ташқи таъсирлар натижасида қисман ёки умуман йўқолиб кетганлиги аниқланса, йўқотилган электрон архив маълумотлари қайта тикланиши ва бу ҳақда далолатнома тузилиши зарур.


14. Тижорат банк филиаллари электрон архив маълумотларини ҳар чоракда камида бир марта ўз тижорат банклари вилоят филиалларининг архивига топширадилар. Жорий йил тамом бўлганидан сўнг, тижорат банкнинг вилоят филиали электрон архив маълумотларини Бош банк идоравий архив бўлимига белгиланган тартибда топширади.

15. Электрон тўлов маълумотлари базалари жойлашган Бош банклар электрон ахборот ташувчи воситага ёзилган электрон архив маълумотларининг бир нусхасини идоравий архив бўлимига сақлашга топширади ва иккинчи нусхасини пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини сақлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда банк биносидан ташқаридаги биноларда сақлайди.


16. Зарур ҳолларда (Марказий банк раҳбариятининг кўрсатмасига асосан) комиссия тузилади ва тижорат банклари томонидан электрон архив ҳужжатлари батафсил текшириб чиқилади.

Комиссия таркибига Марказий банкнинг ваколатли ходимлари, тижорат банки бош бухгалтери ва бошқа масъул ходимлари киритилиши шарт.


17. Бош банк сақланиш муддати доимий бўлган электрон архивни ўн беш йил мобайнида идоравий архивда сақлайди. Идоравий сақлаш муддати тугаган архивлар ўрнатилган тартибда давлат архивларига топширилади.

Идоравий сақловни шартнома асосида давлат архивларида амалга ошириш мумкин.


18. Тижорат банкларининг филиаллари фаолияти тугатилганда электрон архив маълумотлари тижорат банкининг вилоят филиалларига, вилоят филиаллари мавжуд бўлмаган банклар Бош банкка белгиланган тартибда топширадилар. Тижорат банк фаолияти тугатилиб бошқа тижорат банкка қўшиб юборилганида, электрон архив маълумотлари ўша банк архивига белгиланган тартибда топширилади. Агар иккита тижорат банк фаолияти тугатилиб янги тижорат банк ташкил этилса, электрон архив маълумотлари янги ташкил этилган тижорат банкда сақланади.

19. Тижорат банки фаолияти тугатилганда электрон архив маълумотлари белгиланган тартибда Давлат архивига топширилади.



III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ

БАНКИНИНГ АХБОРОТЛАШТИРИШ БОШ МАРКАЗИДА

ЭЛЕКТРОН АРХИВ ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ


20. АБМ директори ва масъул ходим электрон архив маълумотларининг тўлиқлиги, тўғри архивлаштирилиши ҳамда ишончлилиги учун шахсан жавобгардир.


21. АБМда электрон тўлов маълумотларини қабул қилувчи-узатувчи ва қайта ишловчи бўлинмалар ўрнатилган тартибда архив ишларини юритадилар. Улар АБМ таркибидаги архив ишларини юритувчи тегишли бўлимга кунлик архив маълумотларини тақдим этадилар. Марказий банкнинг интеграллашган Ахборот таҳлилий тизими электрон архивларини юритиш мазкур тизим ҳужжатлари орқали тартибга солинади.


22. АБМда қуйидаги маълумотлар электрон архивга олиниши шарт:

а) банк амалиёти куни электрон маълумотларининг тўлиқ базаси;

б) электрон тўлов ҳужжатларининг кирувчи ва чиқувчи маълумотлари;

в) электрон тўлов ҳужжатларининг кирувчи ва чиқувчи маълумотларини қабул қилиш-узатиш телекоммуникацион журнал баённомалари;

г) банк амалиёти куни электрон тўлов ҳужжатларни қайта ишлаш бўйича электрон маълумотлари;

д) банк амалиёти куни дастури ва бошқа алоҳида қўлланиладиган дастурлар мажмуалари;

е) электрон тарздаги меъёрий-сўров маълумотлар базаси;

ж) электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш-узатиш жараёни бўйича электрон журнал - баённомалари;

з) интеграллашган ахборот-таҳлилий тизими маълумотлари.


23. АБМ электрон ахборот ташувчи воситаларда жамланган электрон архив маълумотлари нусхаларини сақлаш учун камида иккита электрон архив сақлаш жойларини ташкил этади:

а) биринчиси - АБМ биносида;

б) иккинчиси - АБМ биносидан ташқаридаги бинода.


24. Ҳар куни масъул ходим 22-бандда кўрсатилган маълумотларни дастурий равишда электрон архивлаб, икки нусхада электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзади ва махсус дафтарларда қайд этади. Махсус дафтарларнинг саҳифалари рақамланган, ип ўтказилиб тикилган ва муҳрланган бўлиши лозим.


25. Электрон архив маълумотлари ёзилган электрон ахборот ташувчи воситалар ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши шарт.


26. АБМда электрон архив маълумотларининг хавфсизлиги, дахлсизлиги, тўлиқлилиги, ишончлилиги ва ҳақиқийлиги масъул ходимлар томонидан таъминланади.


27. Электрон ахборот ташувчи воситаларнинг техник тавсифига биноан электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилган электрон архив маълумотлари қайта ўқиб, текширилиб турилади. Техник тавсифда электрон ахборот ташувчи восита ўқилишини текшириш даври кўрсатилмаган бўлса, электрон ахборот ташувчи восита ҳар олти ойда бир марта текшириб турилади ва ушбу текшириш натижаларини қайд этиш учун махсус дафтар юритилади. Агар электрон архив маълумотлари ташқи таъсирлар натижасида қисман ёки умуман йўқолиб кетганлиги аниқланса, йўқотилган электрон архив маълумотлари қайта тикланиши ва бу ҳақда далолатнома тузилиши зарур.


28. Масъул ходимлар электрон ахборот ташувчи воситага ёзилган электрон архив маълумотларининг тўлиқлигини текшириб кўриб, идоравий архив бўлимига сақлашга топширади ва пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини сақлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда ўз биносидан ташқаридаги бинода сақлайди.


29. АБМ сақланиш муддати доимий бўлган электрон архив маълумотларини ўн беш йил мобайнида идоравий архивда сақлайди. Идоравий сақлаш муддати тугаган архивлар ўрнатилган тартибда давлат архивларига топширилади.

Идоравий сақловни шартнома асосида давлат архивларида амалга ошириш мумкин.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


30. Тижорат банклари ва АБМнинг банк сирини ташкил этувчи электрон архив маълумотларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг "Банк сири тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.


31. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" Агентлиги билан келишилган.





Йўриқномага

1-ИЛОВА

N

Сана

Файлнинг номи

Файлнинг ҳажми

Ташқи сақловчи воситанинг номи ______________

Архивга олувчининг Ф.И.Ш. __________

Сана __________ Имзо __________





Йўриқномага

2-ИЛОВА

N

Сана

Архив файлнинг номи

Архив файлнинг ҳажми

Сақловчи воситанинг номи

Архивга олувчининг

Ф.И.Ш.

Имзо


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 23-сон, 243-модда.




































Время: 0.0429
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск