язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ АВ 25.07.2000 й.да 949-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 25.07.2000 й. 949-сон билан

рўйхатга олинган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 30.01.2013 й. 949-7-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқаруви Қароридан олдинги таҳрири



4.8-банднинг олдинги таҳрири


4.8. Регулятив капиталдан чегирмалар қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) бирлашмаган нобанк шуъба молия корхоналари капиталига инвестициялар, жумладан, бундай корхоналар капиталини ташкил қилувчи уларнинг ҳар қандай акциялар ва қарз мажбуриятлари;

б) бирлашмаган нобанк номолиявий корхоналар капиталига инвестициялар, жумладан бундай корхоналар капиталини ташкил қилувчи ҳар қандай қимматли қоғозлар ва қарз мажбуриятлари;

в) бирлашмаган банклар капиталининг ҳар қандай воситаларига инвестициялар.

Бунда регулятив капиталдан чегирмалар таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги "Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-4053-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 47-сон, 461-м.) мувофиқ аукцион ва танлов савдоларида банкларга реализация қилинган ишлаб чиқарувчи банкрот корхоналар негизида ташкил қилинган корхоналарга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон Фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни аукцион ва танлов савдоларида тижорат банкларига реализация қилиш тартибига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 49-сон, 479-м.) мувофиқ хўжалик судларининг қарорларига биноан кредитор банклар балансига тугатиш қиймати бўйича қабул қилинган ишлаб чиқарувчи банкрот корхоналар мол-мулки негизида ташкил этилган корхоналарга тижорат банкларининг инвестициялари киритилмайди. (АВ 20.01.2010 й. 949-5-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



5.1-банднинг олдинги таҳрири


5.1. Баланс активлари таваккалчилик даражаси бўйича 0, 20, 50, 100 фоизли тўрт гуруҳга бўлинади. Ҳар хил тоифали активлар нисбий таваккалчилиги ўз зиммасига мажбуриятларни қабул қилган шахс тури ва гаров ёки кафолат тавсифига бонлиқ. Масалан, нақд пул 0 фоизли таваккалчилик даражасига эга бўлса, тижорат кредитлари 100 фоизли таваккалчилик тоифасига киради. Бу тижорат кредитлари капиталнинг муайян суммаси билан тўлиқ таъминланган бўлиши кераклигини англатади.



5.5-банд а) кичик бандининг олдинги таҳрири


а) жисмоний шахсларга бир оилага уй-жой (хонадон) сотиб олиш ёки қуриш учун берилган ва дастлабки гаров (гаров предметига эгалик қилишнинг имтиёзли ҳуқуқи) сифатида сотиб олинаёттан ёки қурилаётган уй-жой (хонадон) билан таъминланган кредитлар. Бунда ссуда миқдорининг гаров қийматига нисбати 60 фоиздан ошмаслиги керак. 60 ва ундан ортиқ кунга муддати ўтган, фоизлар ҳисоблаш тўхтатилган ёки реструктуризацияланган кредитлар таваккалчилик даражаси юқори (100 фоиз) бўлган активлар тоифасига киради. Бир оила учун уй-жой қуриш мақсадида бериладиган кредитлар шу уй-жойда яшамоқчи бўлган хусусий шахсларгагина берилиши керак. Банк дастлабки гаров ҳуқуқига эга бўлмаса, бундай кредитлар таваккалчилиги юқори (100 фоиз) бўлган активлар ҳисобланади;



8-бобнинг олдинги таҳрири


8. КАПИТАЛНИНГ МОНАНДЛИГИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


8. 1. Ушбу йўриқномада белгиланган капиталнинг етарлилиги талаблари фақат капитал етарлилиганинг энг кам даражаси ва кредит таваккалчилиги (мижознинг молиявий аҳволи ёмонлашиши оқибатида банк олдидаги мажбуриятларини бажара олмаслик таваккалчилиги)ни акс эттиради.


8.2. Марказий банк "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 52-моддаси ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги" Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ банклардан банк фаолияти, иқтисодий вазият ва молиявий аҳволига хос таваккалчиликка қараб капитал етарлилигининг янада юқори коэффициентлари таъминланишини талаб қилиши мумкин. Бундай таваккалчиликлар ўз ичига қуйидагиларни олади ва улар билан чекланиб қолмайди: муаммоли кредитларнинг катта микдори, соф зарарлар, активларнинг катта миқдорда ўсиши, фоиз ставкалари бўйича юқори даражали таваккалчиликнинг юзага келиши ва таваккалли фаолиятга жалб қилиниши.


8.3. Капиталнинг етарлилик коэффициентлари:

а) регулятив капитал (РК) мазкур Низомда назарда тутилган чегирмалар ажратилган ҳолда I даражали капитал ва II даражали каптиталнинг йиғиндиси сифатида аниқланади;

б) таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган капиталнинг умумий суммаси (ТКУС) чегармалар ажратилиб, таваккалчилик ҳисобга олинган ҳолда ҳисобланган баланс ва балансдан ташқари активлар йиғиндиси сифатида аниқланади;

в) регулятив капиталнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган активларнинг умумий суммасига нисбати 10 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Регулятив капиталнинг етарлилик коэффициенти К1 қуйидаги тарзда ҳисобланади:

К1 = РК / ТКУС. (АВ 20.06.2005 й. 949-3-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

г) I даражали капиталнинг етарлилик коэффициенти қуйидагича аниқланади:

К2 = I даражали капитал / ТКУС. К2 нинг энг кичик даражаси 0,05 га тенг (5 фоиз).


8.4. Капиталнинг етарлилик даражаси талаблари билан бир қаторда тижорат банклари номоддий активлар, шу жумладан гудвилл чегириб ташланган  ҳолда I даражали капиталнинг умумий активлар суммасига нисбати орқали аниқланадиган левераж коэффициентига риоя этишлари керак:

К3 = I даражали капитал / (Умумий активлар - Номоддий активлар)

Левераж коэффициентининг рухсат этилган энг кичик даражаси 0,06 га тенг (6 фоиз).




АВ 20.05.2010 й. 949-6-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқаруви Қароридан олдинги таҳрири



3.2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3.2. 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб банк регулятив капиталининг энг кам миқдори мазкур банк устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаган суммада белгиланади.




АВ 13.12.2007 й. 949-4-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқаруви Қароридан олдинги таҳрири



3.1-банднинг олдинги таҳрири


3.1. Янги очилаётган банклар учун устав капиталининг энг кам миқдори қуйидаги миқдорларда белгиланади:


2005 йил 1 июлдан бошлаб:

тижорат банклари учун - 3,0 млн. АҚШ доллари эквивалиентида;

хусусий банклар учун - 1,5 млн. АҚШ доллари эквивалиентида;

чет эл капитали иштирокида очилаётган банклар учун - 5,0 млн. АҚШ доллари эквивалиентида;


2006 йил 1 январдан бошлаб:

тижорат банклари учун - 4,0 млн. АҚШ доллари эквивалиентида;

хусусий банклар учун - 2,0 млн. АҚШ доллари эквивалиентида;

чет эл капитали иштирокида очилаётган банклар учун - 5,0 млн. АҚШ доллари эквивалиентида;


2007 йил 1 январдан бошлаб:

тижорат банклари учун - 5,0 млн. АҚШ доллари эквивалиентида;

хусусий банклар учун - 2,5 млн. АҚШ доллари эквивалиентида;

чет эл капитали иштирокида очилаётган банклар учун - 5,0 млн. АҚШ доллари эквивалиентида.


Устав капиталининг белгиланган энг кам миқдорининг миллий валютадаги эквиваленти муассислар томонидан банкни ташкил қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундаги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи учун фойдаланиладиган Марказий банкнинг валюта курси бўйича ҳисоблаб чиқарилади. (АВ томонидан 20.06.2005 й.да 949-3-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



3.2-банднинг олдинги таҳрири


3.2. Банк регулятив капиталининг энг кам миқдори мазкур Низомнинг 3.1-бандида белгиланган банк устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак. (АВ томонидан 20.06.2005 й.да 949-3-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 20.06.2005 й. 949-3-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқаруви Қароридан олдинги таҳрири



3.1-банднинг олдинги таҳрири


3.1. Янги очилаётган банклар учун устав капиталининг энг кам миқдори қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Тошкент шаҳрида очилаётган тижорат банклари учун - 2,5 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

бошқа аҳоли пунктларида очилаётган тижорат банклари учун - 1,25 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

чет эл капитали иштирокида очилаётган банклар учун - 5 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

хусусий банклар учун - 1,25 млн. АҚШ доллари эквивалентида. (АВ томонидан 14.05.2002 й.да 949-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

Устав капиталининг белгиланган энг кам миқдорининг миллий валютадаги эквиваленти муассислар томонидан банкни ташкил қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундаги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи учун фойдаланиладиган Марказий банкнинг валюта курси бўйича ҳисоблаб чиқарилади.



3.2-банднинг олдинги таҳрири


3.2. Регулятив капиталининг энг кам миқдори:

Тошкент шаҳрида жойлашган, фаолият юритаётган банклар учун - 2,5 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

бошқа алоҳи пунктларида жойлашган, фаолият юритаётган банклар учун - 1,25 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

чет эл капитали иштирокидаги фаолият юритаётган банклар учун - 5 млн. АҚШ доллари эквивалентида.



8.3-банд "в" кичик бандининг олдинги таҳрири


в) капиталнинг етарлилик коэффициенти ушбу тарзда ҳисобланади: К1=РК/ ТКУС;

К1 нинг рухсат этилган энг кичик даражаси 0,1 га тенг (10 фоиз).



АВ 14.05.2002 й. 949-2-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқаруви Қароридан олдинги таҳрири



1.1-банднинг олдинги таҳрири


1.1 Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тижорат банклари капиталини аниқлаш тартиби ва капиталнинг етарлилиги стандартларини белгилаб беради.



3.1-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


хусусий банклар учун - 300 минг АҚШ доллари эквивалентида.


АВ 21.12.2000 й. 949-1-сон билан рўйхатга олинган

Ўзгартириш ва қўшимчалардан олдинги таҳрири


2.8-банднинг олдинги таҳрири


2.8. "Регулятив капитал" - бу тартибга солиш мақсадларида, шу жумладан иқтисодий меъёрномаларни ҳисоб-китоб қилишда ҳисобланадиган банк капитали.



3.4-банднинг олдинги таҳрири

3.4. Айрим фаолият юритаётган банкларга нисбатан регулятив капитал миқдорини ошириш тўғрисида талаб уларнинг молиявий ҳолати, макроиқтисодий вазият ва бошқа сабабларга боғлиқ ҳолда қўйилиши мумкин.



3.7-банднинг олдинги таҳрири


3.7. Капиталга қўшимчаларнинг мувофиқлиги кўриб чиқиш учун тақдим этилган аризаларга мувофиқ Марказий банк томонидан ҳар бир алоҳида ҳолда белгиланади. Марказий банк ариза олинган кундан бошлаб 30 календарь куни ичида мувофиқликни белгилайди ва қарорни банкка ёзма шаклда тақдим этади.

10.1-банднинг олдинги таҳрири

10.1. Ушбу Низом талабларига жавоб бермайдиган банклар банк капиталига нисбатан қўйиладиган талаблар бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ишлар режасини ишлаб чиқишлари керак. Муддатлари кўрсатилган режа 30 кун ичида Марказий банк кўриб чиқиши учун тақдим этилиши керак.