Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 19.04.2008 й. 10/5-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.05.2008 й. 1641-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.05.2008 й.

N 1641-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.04.2008 й.

N 10/5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари

раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари,

кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари

ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия

этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари

қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2008 йил 29 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисидаги низом"га (2006 йил 14 ноябрь, рўйхат рақами 1641 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 46-47-сон, 467-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари,

бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари

ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари

лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака

талаблари қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларнинг лавозимга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида Тижорат банкларининг Бош банкларида касбга мувофиқликни аниқлаш бўйича ички комиссия ташкил этилади. Ушбу комиссия таркибига Банк Кенгашининг аъзоларидан бири киритилиши шарт".


2. 7-банднинг иккинчи хатбошидаги "Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармасига" сўзлари "Кредит ташкилотлари раҳбар ходимлари билан ишлаш департаментига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 15 ва 16-бандлардаги "Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармаси" сўзлари "Кредит ташкилотлари раҳбар ходимлари билан ишлаш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Қуйидаги таҳрирдаги 23 ва 24-бандлар билан тўлдирилсин:

"23. Ходим тижорат банкларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туман филиаллари, Амалиёт бошқарма (бўлим)ларига раҳбар ёки бош бухгалтер лавозимига тайинланганидан сўнг (Марказий банк номенклатурасига кирувчи лавозимга тенг ёки юқори лавозимга тайинланган ходимлар бундан мустасно) тижорат банкларининг Бош банки томонидан мазкур филиалнинг иқтисодий кўрсаткичлари бўйича 1 йил давомида мониторинг ўрнатилиб, унинг таҳлили ҳар чорак якуни бўйича банк Бошқаруви муҳокамасига киритиб борилади.

24. Тижорат банкларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман филиали, Амалиёт бошқармаси (бўлими)га раҳбар ёки бош бухгалтер (Марказий банк номенклатурасига кирувчи лавозимга тенг ёки юқори лавозимга тайинланган ходимлар бундан мустасно) лавозимига тавсия этилаётган номзод Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Касбга мувофиқликни аниқлаш комиссиясининг суҳбат ва (ёки) тест синовига таклиф этилишидан аввал банк тизимининг ўқув марказларида ташкил этилган курсларда ёки тегишли олий ўқув юртлари ҳузуридаги малака ошириш курсларида ўз малакасини ошириши ҳамда малака оширганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Марказий банкка тақдим этиши лозим".


5. 1-иловада:

тўртинчи хатбоши "ва малака оширганлиги тўғрисида ҳужжат нусхаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тавсия этилаётган номзод билан Бош банкда ўтказилган суҳбат натижалари бўйича расмийлаштирилган баённома нусхаси ва номзод билан ўтказилган суҳбат варақаси";

ўнинчи хатбоши "ҳамда номзоднинг паспорти нусхаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 2-иловадаги тўққизинчи хатбоши "ҳамда номзоднинг паспорти нусхаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 185-модда.













































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск