Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.11.2006 й. 1641-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 07.10.2006 й. 24/6-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 14 ноябрда 1641-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2006 йил 7 октябрдаги

24/6-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари

раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари

ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари

раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган

номзодларга нисбатан малака талаблари

қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 51-моддасига мувофиқ, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талабларини қўйиш ва касбга мувофиқлигини аниқлаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Малака талабларини қўйиш ва касбга мувофиқликни аниқлаш (кейинги ўринларда - касбга мувофиқликни аниқлаш) - банк иши ва амалиётини ҳамда микрокредит ташкилотлари фаолиятини юритишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш учун юқори малака ва салоҳиятга эга бўлган мутахассисларни танлаш усулидир.

2. Касбга мувофиқликни аниқлашнинг асосий тамойиллари - очиқлик, кенгашлилик ва холисликдан иборат.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарларининг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси" (кейинги ўринларда - Комиссия) касбга мувофиқликни аниқловчи коллегиал орган ҳисобланади.

Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларнинг лавозимга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида Тижорат банкларининг Бош банкларида касбга мувофиқликни аниқлаш бўйича ички комиссия ташкил этилади. Ушбу комиссия таркибига Банк Кенгашининг аъзоларидан бири киритилиши шарт.

4. Мазкур Комиссияда тижорат банклари Бошқаруви раислари ва раис ўринбосарлари (Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган лавозимлар бундан мустасно), Бошқарув аъзолари, Бош банкнинг бош бухгалтери, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туман филиаллари, Амалиёт бошқарма (бўлим)лари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари ва микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари (кейинги ўринларда - Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари раҳбарлари) лавозимларига тайинлаш учун тавсия этилаётган номзодларнинг касбга мувофиқлиги аниқланади.

5. Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари раҳбарлари қуйидаги ҳолларда тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ эмас деб топиладилар ва ўз навбатида улар ушбу лавозимларга тайинланиши мумкин эмас:

амалга оширган ҳаракатлари юридик шахсларнинг банкротликка ёки молиявий аҳволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган тақдирда, банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар, микрокредит ташкилотлари ва юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари, бошқарув ва кузатув кенгаши аъзолари ҳамда йирик иштирокчилари (устав капиталида 10 фоиз ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар);

ўзининг ишбилармонлик ва шахсий хатти-ҳаракатида нотўғри иш юритса;

ўзаро яқин қариндош бўлган шахслар бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида бирга ишласа.


6. Банк ёки филиал раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари бир банк таркибида бошқа юқори лавозимга ёки бошқа банкка тенг ёки юқори лавозимларга, бир микрокредит ташкилоти ижро органи раҳбари бошқа микрокредит ташкилоти ижро органи раҳбарлигига тавсия этилганда уларнинг касбга мувофиқлиги Комиссия томонидан қайта кўриб чиқилади.

Банк филиали раҳбари ҳамда бош бухгалтери бир банк таркибида бошқа филиалга тенг лавозимларга ўтказилиши Бош банк тақдимномасига асосан Комиссиянинг суҳбат ва (ёки) тест синовига таклиф этилмасдан кўриб чиқилади.


7. Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши масаласи тижорат банки Бошқаруви ёки микрокредит ташкилоти муассис(лар)и томонидан Комиссияни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

Тижорат банклари ва микрокредит ташкилоти раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма 3 иш кунидан кечиктирмасдан Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари раҳбар ходимлари билан ишлаш департаментига етказилиши ҳамда ушбу ўринларга тайинлаш учун тавсия этилаётган номзодларнинг ҳужжатлари тижорат банклари томонидан 1-иловага ва микрокредит ташкилотлари томонидан 2-иловага мувофиқ 15 иш кунидан кечиктирмасдан Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилиши лозим.

8. Ушбу Низомнинг 4-бандида қайд этилган раҳбарлик лавозимлари бўйича бўш ўринлар 1 ой муддат ичида бутланиши шарт.


9. Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандлари талабларига риоя қилмаган тақдирда, уларга нисбатан Марказий банк томонидан қуйидаги чоралар қўлланилиши мумкин:

тижорат банкларига ўрнатилган минимал устав капитали миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида жарима солиш;

тижорат банкларида ушбу ҳолатлар қайта такрорланган тақдирда, банк филиалини ёпишгача бўлган чораларни кўриш;

микрокредит ташкилоти лизенциясини амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда лицензиясини бекор қилишгача бўлган чораларни кўриш.


II. МАЛАКАГА ДОИР ТАЛАБЛАР


10. Раҳбарлик лавозимига тавсия этилаётган номзод қуйидагиларни билиши лозим:

Тижорат банклари раҳбарлигига номзодлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарларида ёритилган асосий масалалар моҳияти;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва банк фаолиятига оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан:

фуқаролик, хўжалик ва меҳнат қонунчилиги;

банк ҳисоботларини тузиш тартиби;

ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш тартиби;

молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро стандартлари банк ички кредит сиёсати ва кредитлаш тартиби;

кичик бизнесни кредитлаш тартиби;

омонатларни қабул қилиш ва уларни бериш тартиби;

банкни корпоратив бошқариш тартиби;

ички аудит вазифалари ва фаолияти;

эмиссия-касса операцияларини амалга ошириш тартиби;

чет эл валютаси билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш тартиби;

пул муомаласини ташкил этиш масалалари;

Базель қўмитасининг банк фаолиятига оид асосий тамойиллари;

Республика банк тизимида олиб борилаётган кадрлар сиёсатининг моҳияти ва аҳамияти.

Микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлигига номзодлар:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, банк, микрокредит ташкилоти фаолиятига оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан:

фуқаролик, хўжалик ва меҳнат қонунчилиги;

микрокредит ташкилоти ҳисоботларини тузиш тартиби;

ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;

кредит сиёсати ва кредитлаш тартиби;

омонатларни қабул қилиш ва уларни бериш тартиби;

Республика банк тизимида олиб борилаётган кадрлар сиёсатининг моҳияти ва аҳамияти.


11. Тижорат банкларининг раҳбарлик лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар олий иқтисодий маълумотга, банк тизимида етарли иш тажрибасига ва охирги иш жойидан тавсияга микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимига тавсия этилаётган номзодлар олий иқтисодий маълумотга, банк ёки молия соҳасида етарли иш тажрибасига эга бўлишлари лозим.

Агар тижорат банкларининг Бошқаруви аъзолигига банкнинг юридик хизмати раҳбари тавсия этилса, номзод олий юридик маълумотга ва банк тизимида етарли иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Тижорат банкларининг туман филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига истисно тариқасида банк ёки иқтисодий мутахассислик бўйича олий ўқув юртида таълим олаётган ноиқтисодий олий маълумотга эга бўлган номзодлар тавсия этилиши мумкин.



III. НОМЗОДНИНГ КАСБГА

МУВОФИҚЛИГИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


12. Комиссия таркиби Марказий банк Раисининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибидаги ходимлар бошқа лавозимга ёки бошқа ишга ўтган тақдирда, улар ўрнига тайинланган ходимлар Комиссия таркибига киритилган ҳисобланади.


13. Комиссия йиғилиши ва қарорлари аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади. Комиссия қарори унда иштирок этган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолганда, Комиссия раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.


14. Комиссия раиси йўқлигида мажлисни унинг ўринбосари ўтказади.


15. Комиссия ишини ташкил этиш Кредит ташкилотлари раҳбар ходимлари билан ишлаш департаменти томонидан олиб борилади.

16. Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларига тавсия этилаётган номзодларнинг ҳужжатлари дастлаб тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиб, сўнг Марказий банкка такдим этилади. Кредит ташкилотлари раҳбар ходимлари билан ишлаш департаменти мазкур ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, сўнг Комиссиянинг барча аъзоларини таништириши лозим.

17. Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари раҳбарлик лавозимга тавсия этилаётган номзодларнинг Комиссияга тақдим этилган ҳужжатларидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгардирлар.

18. Комиссия тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари томонидан тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳолда, 10 кун муддатда ўрганиб чиқади ва номзоднинг лавозимга мувофиқлигини аниқлаш масаласини ўзининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритади.

Марказий банк зарурат туғилган ҳолларда, номзод тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайдиган ахборотларни номзоднинг ўзидан, шунингдек тегишли ваколатли идоралардан суриштириб аниқлаши мумкин.


19. Тавсия этилаётган номзоднинг лавозимга мувофиқлиги Комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат ва (ёки) тест синови орқали аниқланади. Суҳбат ва (ёки) тест натижаларига кўра номзоднинг тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади ва мазкур қарордан кўчирма тижорат банклари ҳамда микрокредит ташкилотларига юборилади.

20. Фаолият кўрсатаётган тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари раҳбарлари лавозимига тавсия этилган номзодлар мувофиқ эмас деб топилганда, тижорат банки (банк Кенгаши) ва микрокредит ташкилотлари томонидан Комиссия қароридан тегишли кўчирмани олганидан сўнг, 15 кун муддат ичида ушбу лавозимга бошқа малакали номзодлар тавсия этилиши лозим.

21. Тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ эмас, деб топилган номзодлар камида олти ой муддат ўтгандан сўнг ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган лавозимларга қайта тавсия этилиши мумкин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 24 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида" Ф-896-сонли фармойишига мувофиқ ҳолда ўтказиладиган аттестация якунлари бўйича эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган тижорат банклари раҳбар ходимлари 3 йилдан сўнг раҳбарлик лавозимига қайта тавсия этилиши мумкин. Истисно тариқасида, аттестацияда эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган раҳбарни аттестация санасидан 1 йил ўтгандан сўнг қуйидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда раҳбарлик лавозимларига қайта тавсия этилишига рухсат берилади:

а) банк Бошқаруви раисининг тавсияномаси;

б) банк Кенгаши ёки Бошқарувининг камида иккита аъзосининг фикрномаси;

в) ходимнинг ўтган вақт мобайнида иш фаолияти натижалари, малакаси, назарий ва амалий билимларини оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар шундай тавсиялар берилган бўлса).


23. Ходим тижорат банкларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туман филиаллари, Амалиёт бошқарма (бўлим)ларига раҳбар ёки бош бухгалтер лавозимига тайинланганидан сўнг (Марказий банк номенклатурасига кирувчи лавозимга тенг ёки юқори лавозимга тайинланган ходимлар бундан мустасно) тижорат банкларининг Бош банки томонидан мазкур филиалнинг иқтисодий кўрсаткичлари бўйича 1 йил давомида мониторинг ўрнатилиб, унинг таҳлили ҳар чорак якуни бўйича банк Бошқаруви муҳокамасига киритиб борилади.

24. Тижорат банкларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман филиали, Амалиёт бошқармаси (бўлими)га раҳбар ёки бош бухгалтер (Марказий банк номенклатурасига кирувчи лавозимга тенг ёки юқори лавозимга тайинланган ходимлар бундан мустасно) лавозимига тавсия этилаётган номзод Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Касбга мувофиқликни аниқлаш комиссиясининг суҳбат ва (ёки) тест синовига таклиф этилишидан аввал банк тизимининг ўқув марказларида ташкил этилган курсларда ёки тегишли олий ўқув юртлари ҳузуридаги малака ошириш курсларида ўз малакасини ошириши ҳамда малака оширганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Марказий банкка тақдим этиши лозим.





Низомга

1-ИЛОВА



Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари,

бош бухгалтерлари ҳамда бошқарув аъзоларининг

тижорат банки томонидан Комиссияга тақдим

этилиши лозим бўлган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


Бош банк Бошқаруви тақдимномаси (Банк Кенгаши тақдимномаси);


сўровнома;


таржимаи ҳол;


ўқув юртини тугатганлиги тўғрисида диплом нусхаси (агар олий ўқув юртида ўқиётган бўлса - ўқиётган жойидан маълумотнома) ва малака оширганлиги тўғрисида ҳужжат нусхаси;

охирги иш жойидан тавсифнома;


тавсия этилаётган номзод билан Бош банкда ўтказилган суҳбат натижалари бўйича расмийлаштирилган баённома нусхаси ва номзод билан ўтказилган суҳбат варақаси;

6 х 4 ҳажмдаги 4 дона сурат;


номзоднинг иш фаолияти ҳақидаги маълумотнома;


номзоднинг иш фаолияти ҳақида касбдошлари томонидан билдирилган фикрнома ёки мулоҳазалар (Бош банк ва унинг вилоятлардаги бошқармалари раҳбарларига 5 та, бош бухгалтерларига 3 та ҳамда шаҳар ва туманлардаги филиаллар раҳбарларига ва бош бухгалтерларига 3 тадан кам бўлмаслиги керак);


турар жойидан маълумотнома ва тавсифнома ҳамда номзоднинг паспорти нусхаси.

Бундан ташқари, номзод шахсини тасдиқловчи ҳужжат, маълумоти тўғрисидаги диплом, меҳнат дафтарчаси ёки ўқиётганлигини тасдиқловчи синов дафтарчасининг асл нусхасини ўзи билан бирга олиб келиши шарт.






Низомга

2-ИЛОВА



Микрокредит ташкилотлари ижро органлари

раҳбарлари томонидан Комиссияга тақдим

этилиши лозим бўлган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

Микрокредит ташкилоти муассис(лар)и тақдимномаси;

сўровнома;


таржимаи ҳол;


ўқув юртини тугатганлиги тўғрисида диплом нусхаси (агар олий ўқув юртида ўқиётган бўлса - ўқиётган жойидан маълумотнома);


охирги иш жойидан тавсифнома;


6 х 4 ҳажмдаги 4 дона рангли сурат;


микрокредит ташкилоти томонидан тайёрланган номзоднинг иш фаолияти ҳақидаги маълумотнома;

номзоднинг иш фаолияти ҳақида касбдошлари томонидан билдирилган фикрнома ёки мулоҳазалар (5 тадан кам бўлмаслиги керак);


турар жойидан маълумотнома ва тавсифнома ҳамда номзоднинг паспорти нусхаси.

Бундан ташқари, номзод шахсини тасдиқловчи ҳужжат, маълумоти тўғрисидаги диплом, меҳнат дафтарчаси ёки ўқиётганлигини тасдиқловчи синов дафтарчасининг асл нусхасини ўзи билан бирга олиб келиши шарт.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 467-модда.
































Время: 0.0262
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск